Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 3,87 Mb.
Pdf ko'rish
bet153/163
Sana22.02.2022
Hajmi3,87 Mb.
#110196
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   163
Bog'liq
3286-Текст статьи-8558-1-10-20201013

 
 
В.В. Радаев билан сухбатдан
Бугунги кунда кўчирмачилик муаммоси барча ўқув корхоналарида мавжуд. Лекин биз
университетимиз (ГУ ВШЭ) алоҳида, энг яхши бўлишини хоҳлаймиз. Шунинг учун ҳозирда
биз кўчирмачиликка қарши курашишни фаоллаштирмоқдамиз. Биз талабани адабий ўғирлик,
кўчириш ёки соҳтакорлик устида ушлаган ўқитувчилар нима қилиши кераклиги аниқ ёзиб
қўйилган шундай ҳужжатни тайёрладикки, унда талабани университдан ҳайдашгача кескин
чоралар назарда тутилган. Бунда талаба ўқитувчининг ҳатосидан кафолатланган бўлиши керак.
Ўқувчиларнинг ҳуқуқларини ҳам ҳимоя қилиш лозим. Шунинг учун талаба шикоят аризасини
беришга ҳақли. Лекин агар унинг айби исботланса, жазо қатъий бўлиши керак. Ўқитувчи
сифатида
мен
барча
қоидаларни
биринчи
машғулотнинг
ўзидаёқ
эълон
қиламан.
Кўчирмачиликка нисбатан муносабат оддий: аниқланган ҳолатда дарҳол «қониқарсиз» баҳо
қўйилади. Ҳукум қатъий, шикоятга ўрин йўқ. Агар қоидалар брча олдиндан маълум бўлса
тортишишга на ҳожат. Кўчириш таваккалчилиги ҳақида тинимсиз огоҳлантираман. Агар
кимдир ёнидагидан кўчирган бўлса, иккаласига ҳам «қониқарсиз» баҳо қўйилади. Аммо ҳамма
гап кўчириш ва адабий ўғирликда эмас. Бундан ташқари, соҳтакорлик ҳам мавжуд. Бу бир
талаба бошқаси учун қалбаки ҳужжат бўйича зачёт ёки имтиҳон топширадиган ҳолат. Ана
шундай ҳолатлардан бири бизда ҳам аниқланди. Биз бунинг учун талабани университдан
ҳайдадик. Ҳозирча ҳеч ким буни такрорлашга таваккал қилгани йўқ. Бундай ҳолатларнинг
олдини олиш чоралари кўрилмоқда. Кўчирмачиликка келсак, яна шуни такрорлайманки, бунинг
учун ҳам аяб ўтимасдан университдан ҳайдаймиз. Енгил-елпилик ҳаётда ҳам, ўқишда ҳам
бўлмаслиги лозим.
Саволлар:
Нима учун талабалар расмий қоидаларнинг мавжудлиги ҳақида била туриб, норасмий
қоидаларга амал қилишади? Ушбу мисолда расмий ва норасмий қоидалар қандай боғланишли?
Талабалар муҳитида мавжуднорасмий институтни таърифланг?
 


193
1.
“Ким учун ишлаб чиқариш керак” муаммосини давлат аралашувисиз ҳал этиб
бўлмайди.
2.
“Кўринмас қўл механизми” ни асослаш билан Адам Смит, иқтисодиётни давлат
бошқариши, лекин буни жамият сезмаслигини назарда тутган.
3.
Амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, кўп ҳолатларда норасмий нормалар жамиятда
“тартибни” таъминлашда расмий қоидаларга қараганда ғоят катта роль ўйнайди.
4.
Аралаш иқтисодёт давлат ва хусусий мулкдорлар қарори асосида ривожланади.
5.
Институтлар асосини унинг таркибий қисмлари ҳисобланган нормалар ташкил этади.
6.
Институтларнинг асосий хусусиятларини қамраб олган ҳолда, уларнинг асосий
функцияларини ҳамда ривожланиш қонунларини акс эттиради.
7.
Товар (хизмат) лар ва ресурслар доиравий айланиши иқтисодий моделида уй
хўжалигини ресурсларга бўлган эҳтиёжи ифодаланади.
8.
Қоидаларга зарурат ҳамма вақт, биттадан кўп субъект мавжуд бўлиб, улар ўртасида
қандайдир муносабатлар юзага келган тақдирда, туғилади.
9.
Норасмий нормалар жамиятда расмий қоидаларга қараганда анча олдин пайдо бўлиб,
кўп жиҳатдан расмий, қонунчилик билан мустаҳкамланган нормалар учун асос бўлиб
хизмат қилди.
10. Институтлар қандай ишлаётганлигини, нима учун улар асрлар мобайнида мавжуд
бўлиши ва ривожланишини, уларнинг “ҳаётийлиги” ёки барқарорлигини тушуниш
учун институционал ўзгаришларга олиб келувчи сабабларни ўрганиб чиқиш лозим.

Танқид қилма – барча фикрлар тенг қадрли!

Download 3,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   163




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish