Саноат чиқиндиларини саралаш (рекуперация)
5А630103
Сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва оқава сувларни тозалаш
5А630104
мутахассисликлари ҳамда таълимнинг ваколатли органлари томонидан аниқланадиган турдош
йўналишлар мутахассисликлари бўйича икки йилдан кам бўлмаган муддатда магистратурада ўқишни давом
эттириши мумкин.
Педагогик фаолиятни олиб борганда ўз малакасини ҳар уч йилда ошириб туриши керак.
5. Бакалаврнинг тайёргарлик даражасига қўйиладиган талаблар
5.1. 5630100 –Экология ва атроф муҳит муҳофазаси (фан ва таълим) таълим йўналиши бўйича
битирувчи қуйидаги
умумий малакавий талабларга эга бўлиши керак:
а) умумий малакавий талаблар:
- дунёқараш тавсифидаги билимлар тизимини эгаллаган бўлиши; гуманитар-ижтимоий иқтисодий
фанлар асосини, давлат сиёсатининг долзарб масалаларини билиши; ижтимоий муаммолар ва жараёнларни
мустақил таҳлил қилиш қобилиятига эга бўлиши керак;
- Ватан тарихини билиши; руҳан миллий ва умуминсоний қадриятлар бўйича ўз нуқтаи назарини
баён эта олиши ва илмий асослай олиши, миллий истиқлол ғояси асосида фаол ҳаётий ўринни эгаллаши;
- табиат ва жамиятда юз бераётган жараёнлар ва ҳодисалар ҳақида яхлит тасаввурга эга бўлиши,
табиат ва жамият ривожи ҳақида билимларга эга бўлиши, улардан ҳаётда ва касбий фаолиятда замонавий
илмий асосларда фойдалана билиши;
- инсоннинг инсонга, жамиятга, атроф-муҳитга бўлган муносабатини тартибга солувчи ҳуқуқий ва
аҳлоқий меъёрларни касбий фаолиятда ҳисобга ола билиши;
- ахборотни тўплаш, сақлаш, уларга ишлов бериш ва улардан фойдаланиш методларини эгаллаши;
ўзининг касбий фаолиятида асосли мустақил қарорлар қабул қила билиши;
- бакалавриатнинг мос йўналиши бўйича рақобатбардош умумкасбий тайёргарликка эга бўлиши;
- янги билимларни мустақил ўзлаштира олиши, такомиллаштириши ва ўз меҳнатини илмий асосда
ташкил қила билиши;
- соғлом турмуш олиб бориши ҳақида илмий тасаввурга ва эътиқодга эга бўлиши, ўзини жисмонан
такомиллаштириши малака ва кўникмаларига эга бўлиши керак.
-
бугунги замонавий ахборот технологиялари даврида жамиятнинг ривожланишиидаги ахборот
технологияларининг моҳияти ва аҳамиятини тушуниш, бу жараёнда вужудга келадиган хавф ва таҳдидларни
англаш, информацион хавфсизликнинг асосий талабларига, жумладан давлат сирини ҳимоя қилиш
талабларига, риоя қилиши;
-
интернет тармоғидан ахбротларни олиш, сақлаш, қайта ишлашнинг асосий методлари,
усуллари ва воситаларига эга бўлиши, ахборотни бошқариш воситаси сифатида компьютер билан ишлаши;
- глобал компьютер тармоқларида маълумотлар билан ишлаши;
- сўзлашувдан кам бўлмаган даражада битта хорижий тилни эгаллаши;
- мустақил равишда жисмоний тарбия ва соғлиқни мустаҳкамлашдан методик тўғри фойдаланиш
воситаларини эгаллаган бўлиши, тўлақонли ижтимоий ва касбий фаолиятни таъминлаш учун жисмоний
тайёргарликнинг керакли даражасини эгаллаши
керак.
б) умумкасбий малака талаблари:
Бакалавр:
Do'stlaringiz bilan baham: