Dermatovenerologiya va estetik tibbiyot


Республика ихтиссослаштирилган дерматология ва венерология



Download 3,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet134/383
Sana22.02.2022
Hajmi3,61 Mb.
#109021
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   383
Bog'liq
Dermatologiya N3 2015

Республика ихтиссослаштирилган дерматология ва венерология
илмий амалий тиббиёт маркази, Тошкент ш.
охирги йилларда захмнинг кечишида ўзига 
хосликлардан бири касаллик турли шаклла-
ри ичида эрта яширин хилининг кўпроқ аниқла-
нишидир. 2006-йилда ушбу захм умумий аниқ-
ланган захм касаллигининг ичида — 48,4 % ни 
ташкил қилган бўлса, 2007-йилда — 52,2 % ни, 
2008-йилда — 55,7 % ни, 2009-йилда — 56,8 %ни, 
2010-йилда — 55,7 % ни, 2011-йилда — 60,9 % ни, 
2012-йилда — 62,1 % ни, 2013-йилда — 64,6 % ни 
ва 2014-йилда эса — 63,3 % ни умумий ҳисобга 
олинган захм беморлари ичида қайд этилган.
Юртимизда аҳоли сонининг кескин ўсаётган-
лиги ва умумий захм касаллигининг аниқ ланиш 
даражасининг камайиши интенсив кўрсатгич-
ларининг (ҳар 100 минг аҳоли сонига) пасайиши-
га сабаб бўлмоқда. 2006 йилдан буён аҳо лининг 
15 % ортишига қарамасдан умумий захм касалли-
гининг аниқланиш даражаси 42 % га камайган. 
Эрта яширин захмни аниқланилиш даражаси-
нинг ортиш сабаблари сифатида қуйидагиларни 
келтириб ўтиш мумкин: антибиотиклар билан 
турли касалликлар учун ўз-ўзини узлуксиз да-
волаш, захм касаллигининг клиник белгиларини 
беморлар томонидан билмасликлари, ижтимоий-
иқтисодий соҳадаги ўзгаришлар, яъни инсонлар-
нинг ўзини тутиши ва ўз саломатлигига нисбатан 
муносабатига таъсири натижасидаги хатолар, но-
давлат шахсий даволаш муассасаларида захмга 
чалинган беморларнинг эркин даволанишлари, 
захм касаллиги билан оғриган беморлар бепул 
даволанишларини билмасликлари.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда 2006–
2011 йилдаги маълумотлар таҳлил қилинди. 
ушбу йилларда Республика ихтисослаштирил-
ган дерматология ва венерология илмий ама-
лий тиббиёт маркази сифилидология бўлимида 
эрта яширин захм ташхиси билан 349 та бемор-
лар даволанган. улардан 189 таси эркак ва 160 
таси аёл. беморларнинг ёши 18 дан 69 ёшгача 
бўлган. 
Қон серологик текширувларида микрореак-
ция (+) дан (4+) гача — 93 % беморларда, карди-
олипинли антигени билан вассерман реакция-
си — 86 %-ида, трепонемал антигени билан ре-
акция 79 % да мусбат натижалар беришди ва (+) 
дан (3+) гача бўлишди. специфик реакциялардан 
энг сезгири иФР-абс бўлиб у 96 % мусбат нати-
жа берди ва (2+) дан (4+) гача кузатилди. кейинги 
ўринда иФР-200 бўлиб (+) дан (4+) гача даража-
ларда 93 % беморлар қонида позитив натижалар-
ни берди. 90,3 % беморларда 51 % дан 96 % гача 
отиРда мусбат натижалар кузатилди.
яширин захм беморларининг ички аъзо ва 
нерв тизими синчиклаб текширилганда қуйида-
гилар аниқланган: 75 та яширин захм бемор-
ларидан 4,2 % да аортит ва 30,5 % беморларда 
мио кардит белгилари топилган, 349 та яширин 
захм беморларнинг 8,4 % да нерв тизимида ҳар 
хил даражадаги чекланишлар аниқланган, 48 та 
яширин захм беморларнинг 42 тасида орқа мия 
суюқлигида турли даражадаги патологик ҳолат-
лар қайд қилинган, 112 та яширин захм бемор-
ларнинг 63 тасида даволашгача жигар функцио-
нал ўзгаришлари кузатилган ва даволашдан сўнг 
нормал ҳолатга келган.
хулоса сифатида шуни таъкидлаш мумкинки, 
эрта яширин захмда мавжуд эрта ташхисга мо-
нанд қондаги серологик реакциялар ва инстру-
ментал усулларни қўллаб синчиклаб текширил-
ганда турли хилдаги чекланишлар аниқланиши 
мумкин, бу эса қондаги серологик реакциялар-
нинг аҳамиятини яна таъкидлайди. 

Download 3,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   383




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish