6.4. МАXСУС АГРЕГАТЛАР ТУРИ ВА ГАЭС БИНОСИ
Ҳозирги кунда энг кўп тарқалган икки машинали сxемали қайталаниб ишловчи
агрегатлар, одатда вертикал компановкали гидроагрегатларда қўллаш анъанага айланиб
қолган. Лекин баъзи ҳолларда бундай компановкалардан четлашишга тўғри келади.
ГАЭС учун, 29-расмда кўрсатилган кўп босқичли қайталаниб ишловчи
гидромашинани қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади. Агрегатлар сонини, гидромашина
босқичини ва тезюрарлик коэффициентини ўзгартириб туриш орқали, сўриш
баландлигини камайтириш ҳисобига, ГАЭС
29- расм . ГАЭСнинг баъзи-бир маxсус сxемалари тури ва биноси:
а — иккита бир босқичли гидромашиналарни кетма-кет уланиши, б — ГАЭС агрегатини
«тўнтарилган» компановкаси; в — уч бассейнли ГАЭС сxемаси.
биносининг тўғонга жипс қилиб жойлаштиришнинг йўл қўйилган компановкасини
таклиф қилиш мумкин. Натижада ГАЭС биноси котлованининг чуқурлигини, пастки сув
ўтказувчиларни ва катта бўлмаган даражада - трассани тўғрилаш ҳисобига - юқориги қия
туннелларнинг узунлигини имкон даражасида камайтириш мумкин.
Баъзи бир ҳолларда, ер ости бассейнли ГАЭСларни қуришда, қайталаниб ишловчи
кўп босқичли гидромашиналарни ўрнига қуйидаги гидроагрегатларни қўллаш мумкин, яъни
унда иккита қайталаниб ишловчи агрегат шундай кетма-кет уланиш керакки, биринчи
босқичининг сўриш қувури иккинчи босқични спирал камерасига ўтади (29,а-расм).
Двигател-генератор иккита гидромашинани ўртасида жойлашади. Маълум бўлган бир
босқичли қайталаниб ишловчи гидромашиналар базасида 1000-1200 м напорда қуввати
400МВт ва унидан ортиқ бўлган гидроагрегатни яратиш реал имкони бор.
Масалани бундай ҳал қилишда ГАЭС биносининг талаб қилган чуқурлигини бир
босқичли вариант билан таққослаганда икки маротоба камайтириш мумкин.
ГАЭС
биносининг
остки
қисмини
чуқурлигинини
камайтириш
учун
гидроагрегатнинг «тўнтарилган» компанов-касини қўллаш орқали эришиш мумкин (29,б -
расм), унда сўриш қувури ишчи ғилдиракдан юқорига қараб кетади. Бундай
конструкцияни ГАЭСнинг напори 100м яқин ва ҳар бир агрегатнинг қуввати 200 МВтдан
бўлган шароитда қўллаш орқали ГАЭС биносининг бетонли иши ҳажмини 15-20%га,
тупроқ ишлариникини эса 30-40% камайтириш мумкин.
Қайталаниб ишловчи гидромашиналарнинг оптимал ф.и.к. қийматлар зонаси,
келтирилган айланишлар сони бўйича мос тушмаслигини ҳисобга олиб, қайталаниб
ишловчи гидромашиналарнинг ишчи ғилдираги диаметрини ўзгартириш ва икки тезликли
двигател-генераторни қўллашдан ташқари, қулай табиий шароитда ҳар xил белгида
жойлашган, бири юқорида иккинчиси пастда бўлган бассейнли ГАЭСни қуриш мақсадга
мувофиқ бўлади (29,в - расм).
Бундай қарорни, напорлари 500 ва 200 м, қуввати 1300 ва 2000 МВт бўлган иккита
ГАЭСни ўрнига, қуввати 3300МВт. ли, насос режимдаги напори -513м, турбина
режимида эса - 695 м. бўлган, учта бассейнли ва қуввати 333 МВт дан 10 та қайталаниб
ишловчи гидроагрегат қурилмаси мавжуд бўлган битта ГАЭС қурилса, сармояни
сезиларли камайтиришдан ташқари гидроаккумулияциянинг ф.и.к. йиғиндисини
оширишга имкон яратади.
Назорат учун саволлар
1.ГАЭС агрегатларнинг сxемаси неча xил бўлади?
2.Тўрт машинали ГАЭС биноси ва ундаги агрегатлар ишлаш режими қандай? .
3.Уч машинали ГАЭСнинг насос ва гидротурбинасини ишлаш режимини
тушинтиринг.
4.Икки машинали ГАЭСлар қандай бўлади?
5.Икки машинали ГАЭСлар биноси бошқа станциялар-никидан фарқи борми?
6.Ер ости ГАЭС бинолари сxемаси.
7.ГАЭСнинг маxсус турдаги биноси.
Do'stlaringiz bilan baham: |