2-мавзу. “Ўзбек тили – Давлат тили”
Оғзаки нутқ:
Мавзуга оид матнни ўқиб тушуниш. Матндаги асосий фикрни ажратиб сўзлаб
бериш.
Ёзма нутқ:
“Мен ўзбек тилини ўрганяпман” мавзусида диалог тузиш ва уни инсценировка
қилиш. Мутафаккирларнинг тил ҳақидаги фикрларидан намуналар келтириш.
Грамматика:
Ўзбек тилининг имло қоидалари.
3-мавзу. “Миллий қадриятлар – миллат ифтихори”
Оғзаки нутқ:
Мавзуга оид матнни ўқиб тушуниш. Матндаги термин ва ибораларнинг маъносини
изоҳлаш. Матнга муносабат билдириб сўзлаш. Миллий урф-одатларни таърифлаб бериш.
Ёзма нутқ:
Бирор миллий байрам, маросимдан олинган таассуротларни ёзиш. “Турли
миллатларнинг урф-одатлари” мавзусида полилог тузиш ва уни инсценировка қилиш.
Грамматика:
Ўзбек тилида сўз ясалиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |