“Ўзбек тили” фанининг асосий мақсади талабаларнинг кундалик, илмий ва касбий
соҳаларда фаолият олиб бориши учун ўқитишнинг коммуникатив-нутқий тамойили
асосида уларда фан бўйича эгалланган билим, кўникмаларни мулоқот ва иш фаолияти
жараёнида қўллаш малакасини шакллантиришга қаратилади.
Фаннинг вазифалари:
– нутқий компетенцияни ривожлантириш;
– оғзаки ва ёзма нутқда соҳавий терминларни самарали қўллаш кўникмаларини
шакллантириш;
– ихтисосликка оид матн тузиш, уни таҳрир ва таҳлил қилиш малакаларини ҳосил
қилиш;
– соҳавий ҳужжатларни тузиш, шу жумладан электрон ҳужжатларни тўлдириш ва
расмийлаштиришкўникмаларини шакллантириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |