Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги


 Ёғоч конструкция материалининг тавсифларини аниқлаш



Download 1,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/82
Sana22.02.2022
Hajmi1,63 Mb.
#106457
TuriУчебник
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   82
Bog'liq
bino va inshoatlarni texnik baholash 1-qism

4.3.7. Ёғоч конструкция материалининг тавсифларини аниқлаш 
Ёғоч ѐпилма конструкциясидан намуна олиш учун томни очиш зарур.
Майдони 100 кв.м. гача бўлган ѐпмаларда ѐғоч тўсинларни текшириш учун 
камида 3та жой очилади. Майдони 100кв.м дан ортиқ бўлган жойларда эса 
камида 5 та жой очилади. Металл тўсинлар асосидаги ѐғоч ѐпилмаларда эса бу 
кўрсаткич мос равишда 2 ва 4 га тенг бўлади [7].
Бундан ташқари пол, стяжкалар, пол остидаги тайѐрлов қисми, 
гидроизоляция, иситкич қатлами ѐки товушдан ҳимоя ва сувоқ қатламлари ҳам 
очиб текширилиши лозим.
Юкланиш остида бўлмаган ѐки кам юкланган ѐғоч конструкцияларда 
ѐғочнинг физик-механик тавсифлари бузадиган усулларда текширилаѐтган 
конструкциянинг бевосита ѐки яқин жойлашган қисмидан олинган намуналарни 
синаш орқали аниқланади. Кесиб олинган намуналар синфлаштирилиб
полиэтилен халталарга солиниб лабораторияга текшириш учун юборилади,
олинган намуна конструкция схемасида қаердан олинганлиги кўрсатилиб, уни 
синов натижалари тўғрисидаги далолатномага киритилади.
Намуна сифатида олинаѐтган тахтачаларнинг ўлчамлари синов турига
қараб танланади. Кесилган ѐғоч конструкциялар қайта тикланиши ѐки 
кучайтирилиши лозим.
Шамоллатиладиган ѐпма оралиқлари, чордоқ ва ертўла хоналаридаги 
ҳарорат ва намлик термометр ва психрометрлар ѐрдамида, ҳавонинг 
алмашиниши эса анемометр ѐрдамида аниқланади.
Синов учун намуналарни танлашда ѐғоч конструкцияларнинг бутун 
узунлиги бўйича таянч ва тақалиш бирикмаларига ҳамда болтли, михли, 


125 
бундан ташқари ѐғочнинг металл, бетон, ғишт билан бириккан тугунларига
алоҳида эътибор бериш керак. Намуна олиш жараѐнида стропила оѐқларини 
текшириш пайтида том қопламасидан сув ўтган жойларга, эшитиш туйнуклари 
билан бириккан жойларга алоҳида эътибор бериш керак. Текшириш пайтида 
ѐғочда табиий ва сунъий нуқсонлар, механик шикастланишлар, намланиш
ѐғочни биологик таъсирлар остида емирилиши ва ҳ.к. қайд этилиши зарур.
Ёғоч конструкцияларнинг биошикастланиш даражасини баҳолаш учун 
олинадиган намуналар пол, оралиқ деворлар, шифт қопламаси ва ҳ.к. турли 
жойларидан танлаб олинади. Оралиқ ѐпма тўсинлари орасида очиб кўриладиган 
юза камида 0,5 кв.м. ва оралиқ деворларда камида 30х30 см бўлиши лозим.
Ёғочдаги биошикастларнинг диагностик белгилари бевосита кузатув 
натижасида, аниқроқ белгилари эса лаборатория шароитида намуналарни 
микрологик синаш натижасида ўрнатилади.
Ёғоч конструкцияларда очиб кўриш ишлари авваломбор, сув ўтган 
жойларда, ташқи деворларда, тўсин прогон ва фермаларнинг таянч қисмлари, 
санузелларнинг коммуникация ўтувчи жойлари, иситиладиган хоналарни 
иситилмайдиган хоналардан ажратувчи оралиқ ѐпмалар, оралиқ деворларда 
бажарилиши лозим.
Ёғоч конструкцияларда биошикастланиш даражаси шикастланган кесим 
юзасининг шикастланмаган юзага нисбати орқали, шикастланиш чуқурлигини 
ўлчаш орқали аниқланади.
Осма ѐғоч стропилали тизимларда пастки ва устки камарларнинг 
узунликлари бўйича тақалиш жойлари, камарларнинг ўзаро, тиргак ва ҳовонлар 
билан бирикувлари, бундан ташқари осма стропилларнинг вертикал текислик 
бўйича ҳолатлари текширилиши зарур. Нуқсонли жойлардан синов учун намуна 
олинади.
Таянувчи ѐғоч стропилларда камарларнинг, тортқичларнинг ва 
стропиланинг ўзининг эгилиши (солқилиги) қиймати аниқланиши зарур. 


126 
Бундан ташқари, таянувчи стропилаларнинг деворга таянган бирикмаларининг 
техник ҳолатини аниқлаш лозим ва айнан ушбу жойлардан синов учун намуна 
олиш керак.
Елимланган йиғма конструкцияларни (тўсин, рама, арка...) текширишда 
авваломбор, елимланган чокларнинг ҳолати, уларнинг қаватланишига эътибор 
бериши керак. Қаватланиш (қаватларнинг ўзаро ажралиши) кузатилганда, 
конструкция 
сиртига 
нисбатан 
елимланган 
чокнинг 
шикастланши 
(қаватларнинг ажралиши) чуқурлигини аниқлаш лозим.
Арка ва рамаларнинг остида, таянч қисмида гидроизоляция мавжудлиги 
текширилиши керак.
Ёғоч конструкция сиртининг биошикастланишга чалиниши натижасида 
унинг кесим юзаси шикастланиш қалинлигига мос равишда камайтирилади 
(қайта ҳисобланганда).

Download 1,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish