119
4.4- жадвал
Стьюдент коэффициенти, t
α
[7]
Синовлар сони
t
α
Синовлар сони
t
α
1
6,31
11
1,80
2
2,92
12
1,78
3
2,35
13
1,77
4
2,13
14
1,76
5
2,01
15
1,75
6
1,94
20
1,73
7
1,89
25
1,71
8
1,86
30
1,70
9
1,83
40
1,68
10
1,81
Чексиз
1,64
4.3.5. Металл конструкция материалининг тавсифларини аниқлаш
Металл конструкцияларни текширишда уларни тайѐрлашда қўлланилган
металларнинг сифатини, яъни металл таркибининг ва ҳисобий тавсифларининг
стандарт бўйича ушбу маркага қанчалик мос келишини текшириш керак.
Бунинг учун зарурият юзасидан металлнинг қуйидаги тавсилотлари
аниқланади:
- металл синфининг амалдаги меъѐрларга қанчалик мос келиши;
- мустаҳкамлик тафсилотлари: оқувчанлик чегараси, вақтинчалик
қаршилиги;
- пластиклиги нисбий чўзилиши ва қисқариши;
- мўртлиги: турли ҳарорат таъсирида ва эскириш натижасида;
- пайвандбоплиги (зарур ҳолларда).
Металлнинг сифатини баҳолаш учун дастлабки материал сифатида ишчи
чизмалар ва металлнинг, электроднинг, пайванд симларининг сертификати,
бундан ташқари объектни қуриш жараѐнидаги амалда бўлган меъѐрий
ҳужжатлар ҳисобланади.
120
Текшириш жараѐнида ишчи чизмалар ѐки мувофиқлик сертификатлари
бўлмаган ҳолларда ѐки уларда шикастланишни келиб чиқишига сабаб бўлувчи
метал сифатининг пастлигидан далолат берувчи бошқа маълумотлар бўлмаган
ҳолларда синаш асосида амалга оширилади, конструкциянинг юк кўтариш
қобилиятининг заҳирасини аниқлаш учун лаборатория тадқиқотлари асосида,
текширилаѐтган конструкциядан олинган намуналар синаш асосида олиб
борилади.
Намуналарни лаборатория шароитида тадқиқ этиш вақтида
текширилаѐтган конструкциядаги металлнинг ҳолатини баҳолаш учун
уларнинг кимѐвий таркиби, механик тавсифлари ва бошқа кўрсаткичлари
аниқланади.
Намуна сифатида конструкциядаги бурчакларнинг маҳкамланмаган
қисмларидан, тўсинларнинг четларидан ва ҳ.к. жойлардан олинади. Намуна
олинган жойлар конструкциянинг умумий ишлаш қобилиятига зарар
етказмаслик керак, акс ҳолда ушбу жойлар кучайтирилиши ѐки хавфсизликни
таъминлаш мақсадида қўшимча ишлар бажарилиши лозим.
Металлнинг кимѐвий таркибини аниқлашда фотоэлектрик спектрал
таҳлил ва спектрографик таҳлил усулларидан фойдаланишга рухсат этилади.
Металлнинг оқувчанлик чегараси ва вақтинчалик қаршилик меъѐрий
кўрсаткичлари улардан олинган намуналарни ГОСТ бўйича синовдан
ўтказилган ѐки бино қурилган пайтда амалда бўлган меъѐрлар бўйича маркага
мослигини текшириш билан амалга оширилади.
Пўлатнинг маркаси кимѐвий ѐки спектрал таҳлил натижасида амалдаги
стандарт меъѐрларига мослиги билан аниқланади. Пўлатнинг ҳисобий
қаршилиги R
у
, оқувчанлик чегарасининг меъѐрий қийматини R
уп
материал
бўйича ишончлилик коэффициенти γ
m
га бўлиш билан аниқлади. Унинг
қиймати қуйидагича қабул қилинади [7]:
121
γ
m
- 1,2- 1932-йилгача тайѐрланган конструкциялар ҳамда текшириш
пайтида оқувчанлик чегараси 215 МПа дан кам бўлган пўлатлар учун;
γ
m
- 1,1- 1932-1982- йилларда тайѐрланган конструкциялар учун ҳамда
оқувчанлик чегараси 380 МПа дан кам бўлган пўлатлар учун;
γ
m
- 1,15- оқувчанлик чегараси 380 МПа дан катта бўлган пўлатлар учун;
- 1982- йилдан кейин тайѐрланган конструкциялар учун амалдаги ҚМҚ
[30] бўйича аниқланади.
Коррозияли емирилиш натижасида кўндаланг кесим юзаси 25% дан ортиқ
камайган ѐки коррозия натижасида қолдиқ қалинлиги 5 мм ва ундан кам бўлган
конструкция элементлари учун ҳисобий қаршилик γ
α
коэффициентига
кўпайтирилиши лозим ва у қуйидагича қабул қилинади [7]:
γ
α
- 0,95- кам таъсир қилувчи муҳит учун;
γ
α
- 0,90- ўртача таъсир қилувчи муҳит учун;
γ
α
- 0,85- кучли таъсир қилувчи муҳит учун.
Парчинмихли бирикмалардаги парчинмих сифатини текшириш учун
унинг кимѐвий таркиби ва кесилишга вақтинчалик қаршилик кўрсатиши
аниқланади.
Болтларнинг механик таркибини аниқлашда, болтларни узилишга синаш,
намуналарни чўзилишга синаш, қаттиқликни ўлчаш, зарур ҳолларда эса зарбий
ѐпишқоқлиги аниқланади.
Пайванд чокларининг сифатини баҳолашда зарурият юзасидан пайванд
чокларга эга бўлган цилиндрик намуналарни чўзилишга синаш билан
металлнинг механик таркиби аниқланади. Металлнинг пайванд чоки ва чок
атрофидаги зона бирор бир манфий ҳароратда -20С° ѐки -40С° да зарбий
ѐпишқоқликка синалади. Пайванд чокларининг мустаҳкамлиги ва пластиклиги
чокларда ва улар атрофидаги зоналарда совуқ ҳолатда намунанинг қаттиқлиги
бўйича чўзилиш ва эгилишга синалади.
122
Пайванд чокларининг ҳисобий қаршилиги пўлатнинг маркасини, пайванд
материаллари, пайвандлаш турлари, чокларнинг ҳолатлари ва текшириш
усулларини ҳисобга олган ҳолда тайинланади.
Мазкур маълумотлар мавжуд бўлмаган ҳолда бурчак чоклари учун металл
чокининг вақтинчалик қаршилигининг меъѐрий қиймати қуйидагича
аниқланади
R
ωun
= R
un
* γ
ωm
* β
f
* β
z
* β
с
бу ерда R
un
– пўлат элементнинг вақтинчалик қаршилиги;
γ
ωm
– материал бўйича ишончлилик коэффициенти- 1,25;
β
f
– 0,7 коэффициент;
β
z
– 1,0 коэффициент;
β
с
– конструкциянинг ишлаши шароити коэффициенти – 0,8.
Чўзилишга ишлайдиган тақалиб пайвандланган чоклар учун оқувчанлик
чегараси бўйича металл чокининг ҳисобий қаршилиги 1972-йилгача
тайѐрланган конструкциялар учун R
ωу
=0,55R
у
ва 1972-йилдан кейин
тайѐрланган конструкциялар учун R
ωу
= 0,85 R
у
.
Конструкцияни электр пайвандлаш орқали кучайтириш зарурияти
туғилганда кучайтирилувчи элемент пўлатининг пайвандга моиллиги унинг
углерод эквивалентлигини таққослаш йўли билан аниқланади ва бу кўрсаткич
0,62 ортиқ бўлмаслиги лозим.
Чўян конструкцияларда ѐки уларнинг элементларида чўяннинг сифатини
текшириш учун уларнинг кимѐвий таркиби лаборатория шароитидаги
тадқиқотлар асосида аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |