97
бир хил типдаги конструкцияларда материал таркибининг турличалиги
аниқланганда, агрессив муҳит таъсирида ѐки техноген жараѐнлар
таъсири
остида эксплуатация шароитининг ўзгариши ва ҳ.к.
Маҳаллий аҳамиятга эга бўлган текширув қуйидаги ҳолларда амалга
оширилади:
алоҳида конструкцияларни текшириш зарурияти туғилганда;
тўлиқ текширув ўтказиш имконияти чекланган хавфли жойларда.
Агарда
тўлиқ
текширув
жараѐнида
танланган
20дан
ортиқ
конструкциянинг камида 20 таси қониқарли ҳолатда деб топилиб, қолганларида
дефект ва шикастланишлар бўлмаса, бу ҳолда қолган конструкцияларда танлаш
асосида (маҳаллий) текширув ўтказиш кифоя қилади [7].
Маҳаллий текширув аниқ иш ҳажми бўйича бажарилиши лозим (барча
вазиятларда бир турдаги конструкциялар учун камида 10%, лекин 3% кам
бўлмаган ҳолда).
Бинони синчиклаб текшириш олд қисмидан (фасад)
бошланади, ички
режаси, пойдевор ва замин, деворлар,
устунлар, ораѐпма конструкциялари,
мухандислик таъминоти қурилмалари текширилади ва бинони синчиклаб
текширилганлиги бўйича техник хулоса тузилади.
Фасадларни синчиклаб текшириш барча ташқи деворларни зимдан
кўрикдан ўтказиш билан бошланади. Сўнгра бинонинг ички тарафи кўрикдан
ўтказилади. Фасадларни текширишда бинонинг пардоз ва нуқсонларини ташқи
архитектурасини юзага чиқариш учун
шикастли ва дарз кетган
жойлардаги фасад фрагментларини ва меъморий деталларни йирик планда
расмга олинади.
Бинонинг ўлчамли режаси ва қирқимларини тузиш бир вақтда
бажарилади. Қаватлараро ўлчамли режалар барча қаватлар, ертўла ва чордоқ
учун тузилади. Ҳар бир хонанинг 2 тарафи, нотўғри бурчаклилиги хонанинг 4
тарафи ва диагонали ўлчанади, шу билан бирга барча эшик ва дераза ўринлари,
98
дераза эшиклар ўртасидаги деворлар ўлчаниши лозим. Барча ўлчовлар 1 мм
гача аниқликда амалга оширилади. Ўлчовлар билан бир вақтда барча
хоналарнинг фойдаланишдаги вазифа ва тавсифлари билан танишилиб,
уларнинг номлари ўлчамли режада кўрсатилади.
Синчиклаб текширишда қуйидаги асосий
конструкциялар текширилиши
лозим:
пойдеворлар, ростверк ва пойдевор тўсинлари;
девор, устунлар;
оралиқ ва том ѐпма конструкциялари (жумладан: тўсинлар, аркалар,
стропил ва стропил ости фермалари, плиталар, прогонлар);
кран ости тўсин ва фермалар;
боғловчи конструкциялари, бикрлик элементлари;
тақалиш чоклари, тугунлар, бирикмалар ва таянч майдончалари.
Бино конструкциясининг техник ҳолати бўйича категориялаштириш,
кузатув-текширув ишларидан сўнг қайта ҳисоблашлар натижасида 3.5п. да
келтирилган 5 та гуруҳ бўйича туркумланади.
Бино ва иншоотларни кузатув-текширув ишларини
олиб боришда уларни
зилзилавий таъсирлар омилини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши лозим:
Сейсмик микротуманлаштириш (СМТ) харитаси бўйича қурилиш
майдончасининг ҳисобий зилзилавий кўрсаткичи (СМТ хариталари мавжуд
бўлмаган
ҳолларда
сейсмиклиги
туманнинг
сейсмиклигига
қараб
муҳандислик-геологик изланиш натижалари асосида грунтнинг сейсмик
хоссаларига кўра баҳоланади) [21];
Зилзилавий таъсирларнинг даврийлиги (такрорланувчанлиги);
Зилзилавий таъсирларнинг
спектрал таркиби;
Зилзилавий таркиб бўйича грунтлар тоифаси.
Do'stlaringiz bilan baham: