Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим вазирлиги


баҳолашнинг мақсад ва вазифалари



Download 1,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/82
Sana22.02.2022
Hajmi1,63 Mb.
#106457
TuriУчебник
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   82
Bog'liq
bino va inshoatlarni texnik baholash 1-qism

баҳолашнинг мақсад ва вазифалари 
 
Бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини баҳолаш объектнинг ҳолати ва 
хоссаларини характерлайдиган кўрсаткичларни миқдор ва сифат жиҳатдан 
кўрсатиб беришга қаратилган бўлиб, баҳолаш орқали конструкцияларда рўй 
берадиган жараѐнлар ўрганилади ҳамда фойдаланиш даврида материаллар, 
конструкцияларда ҳосил бўладиган ҳолатлар аниқланади ва уларнинг техник 
талабларга қанчалик мос келиши ўрнатилади. 
Бино ва иншоотлардаги конструкциялар ҳамда мухандислик жиҳозлари 
бўйича изланиш ва текширишлар олиб бориш, яъни уларни техник кўрикдан 
ўтказиш, қурилиш конструкциялари элементларининг қандай сифатда 
тайѐрланганлиги ва жиҳозлар монтажининг сифатини назорат қилиш 
методларини ўз ичига олади. Бу методлар бўйича олиб борилган назорат орқали 
объектдаги қурилиш конструкциялари элементлари ва жиҳозлар монтажининг 
лойиҳавий параметрларга мос келиши ва уларнинг эксплуатация жараѐнида 
ҳақиқий ишлашини қандай даражада таъминлай олиши белгиланади. 
Эксплуатация қилинаѐтган конструкцияларнинг ҳолатини ўрганишда ҳам 
айнан уларнинг тайѐрланиш сифатини назорат қилишда қўлланиладиган 
методлардан фойдаланилади. Бироқ кўп ҳолларда эксплуатация қилинаѐтган 
объектлар учун уларнинг ташқи факторлар таъсиридаги реал ишлаш 
шароитларини ўрганиш зарурияти туғилади. Бундай вазиятларга, масалан, 
бинонинг конструктив ва инженерлик ишлаш қобилиятини унинг 
параметрларининг ҳисобий қийматлардан оғишини ҳисобга олган ҳолда 
баҳолаш зарур бўлади. 



Монтаж ѐки эксплуатация жараѐнида конструкцияларнинг шикастланиши 
оқибатида содир бўладиган, ҳамда инсонлар ҳаѐтига хавф соладиган турли 
хилдаги авария сабабларини таҳлил қилишда қўлланиладиган техник кўрикдан 
ўтказиш методларига янада юқори талаблар қўйилади. Бино ва иншоотлар 
техник ҳолатининг баҳоланиши характерли бўлган дефектларни аниқлаш ва 
конструкцияларни ҳисоблаш методини танлаш, уларнинг ишончлилик 
даражасини ошириш, конструктив схемалар, конструкцияларни тайѐрлаш, 
уларни монтаж ва эксплуатация қилиш технологиясини такомиллаштириш 
бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш талаб этилади.
Бино ва иншоотларни мураккаб кучланиш-деформацияланиш ҳолатида 
ишлайдиган кўп сонли элементлардан таркиб топган система деб қараш 
мумкин. Қурилиш конструкциялари ва инженерлик жиҳозлари улардан 
фойдаланиш даврида рўй бериши мумкин бўлган ҳодисаларни кўзда тутадиган 
бир қатор факторлар билан характерланади. Бу факторлар материалларнинг 
мустаҳкамлик характеристикалари, бино элементларига таъсир этувчи юклар, 
атроф-муҳит ва ҳ.к. Алоҳида элементларни тайѐрлаш жараѐнида, уларни 
ташишда ва монтаж қилишда конструкция параметрларининг лойиҳада 
берилган қийматлардан четга оғиши рўй бериши мумкин. Шунинг учун бино, 
иншоот ѐки инженерлик системаларининг техник ҳолатини баҳолаш учун 
улардаги элементларнинг ўзаро алоқадорлигини ва хоссалар шаклланишининг 
эҳтимолий характерини ҳисобга олган ҳолда уларнинг кейинги эксплуатация 
қилинишини олдиндан башорат қила билиш керак. Бунинг учун, техник 
диагностикадан ташқари объектнинг ишончлилик даражасини аниқлаш лозим 
бўлади. 

Download 1,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   82




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish