Ўзбекистон Республикаси Марказий банки


пул-кредит  операцияларининг



Download 3,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/73
Sana22.02.2022
Hajmi3,99 Mb.
#104967
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   73
Bog'liq
Monetary Policy Guidelines 2019-2021

пул-кредит 
операцияларининг 
стерилизацион мақсадлардаги мажмуаси қўлланилади.
2019 йилнинг дастлабки ойларида 2018 йил ноябрь ойида 
тартибга солинадиган нархлар эркинлаштирилиши доирасида 
энергоресурсларнинг нархлари ошиши ҳисобига юқори инфляцион 
босим вужудга келади. Тартибга солинадиган нархлар индексацияси 
келгуси даврларда ишлаб чиқарилаётган товарлар бўйича 
харажатларнинг ошиши кўринишидаги иккиламчи таъсирга эга 
бўлади.
Ушбу харажатларнинг бир қисми чакана нархларга ўтказилади. 
Электр энергияси, табиий газ ва бензин нархлари ошишидан, 
шунингдек, иш ҳақининг индексациясидан келиб чиққан иккиламчи 
таъсирлар таҳлили 4-иловада батафсил келтирилган. 
Маъмурий тартибга солинадиган нархлар индексацияси 
иқтисодиётдаги инфляцион кутилмаларнинг узоқ муддат давомида 
юқори даражада сақланиб туришига олиб келиши мумкин. 
Инфляцион кутилмаларни барқарорлаштириш учун жамоатчилик 
билан очиқ ва доимий мулоқот ўрнатиш муҳим ҳисобланади.
Жумладан, олиб борилаётган нархлар эркинлашувининг 
мақсадлари, усуллари, муддатлари ва натижалари тўғрисида 
батафсил тушунча бериб бориш ҳамда ўрта муддатли истиқболда 


94 
тартибга солинадиган нархларнинг оширилиши режа графигининг 
олдиндан эълон қилиниши аҳолининг инфляцион кутилмалари 
шаклланишига ижобий таъсир кўрсатади. 
Умуман олганда, 2019 йилнинг бошидан инфляцион 
жараёнлар ҳам талаб, ҳам таклиф омиллари таъсирида шаклланади.
2018 йил давомидаги фаол кредитлаш ўзини талаб томонидан 
нархларга бўлган босим сифатида намоён этади, 2018 йил ноябрдаги 
энергия ресурслари нархлари индексацияси эса умумий нархлар 
даражасига таклиф тарафдан ўз таъсирини кўрсатади. Бунинг 
натижасида 2019 йилнинг биринчи чораги давомида йиллик 
инфляция даражаси 2019 йил давомидаги энг юқори даражасига 
чиқиши мумкин.
Нархлар ўсиши ушбу муддатдаги тезлашишдан сўнг йил 
охирига қадар секинлашиб боради. Бироқ 2019 йилнинг июнига 
белгиланган электр энергияси ва табиий газ нархларининг 
навбатдаги 
оширилиши 
ушбу 
даврдаги 
мева-сабзавот 
маҳсулотларининг янги ҳосили етилиши бошланиши натижасида 
инфляциянинг мавсумий пасайишини тўхтатиб туради, бу эса йиллик 
инфляция даражасига ҳам таъсир кўрсатади. 
Асосий сценарийда 2019 йилнинг иккинчи ярим йиллигида 
тартибга солинадиган энергия ресурслари нархлари қайта 

Download 3,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish