Мавзу. Амир Темур ва темурийлар даврида Моварауннаҳр ва Хуросонда давлатчилик ривожи Режа


Амир Темурнинг Франция қироли Карл VI га ёзган



Download 0,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/6
Sana22.02.2022
Hajmi0,7 Mb.
#104344
TuriДиплом
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
13-14-Мавзу

Амир Темурнинг Франция қироли Карл VI га ёзган
хати нусхаси. 
Амир Темур ва унинг ўғли Мироншоҳ Мирзо Англия қироли билан ҳам 
ёзишмаларни амалга оширганлар. Англия қироли Генрих IV нинг (1399-1413) 
Амир Темур ва Мироншоҳ Мирзога лотин тилида йўллаган иккита мактуби 
бизнинг давримизга қадар етиб келган. Соҳибқирон ва Англия қироли 
ўртасидаги бу дипломатик муносабатларга аввал Францияда ҳам бўлган 
католик архиепископи Иоанн III бошчилик қилди. Англия қироли Генрих IV 
ўз мактубларида аввало Соҳибқирон ва унинг ўғли Мироншоҳга католик 
руҳонийлари, умуман христианлар, христиан савдогарларига кўрсатилаётган 
илиқ муносабат, уларнинг хавфсизлиги йўлидаги саъй-ҳаракатлари учун 
миннатдорчилик билдиради. Қиролнинг Мироншоҳ Мирзо номига ёзган 
номасида “Мирасса Амирасса”га, яъни Мироншоҳга “буюк ҳукмдор, католик 
динининг ҳомийси”, дея мурожаат қилади. Мироншоҳнинг христианлар, 


34 
хусусан католик мазҳабидагиларга кўрсатаётган мурувватини қирол юқори 
баҳолайди. Бошқа диндагиларга нисбатан ўрта аср Европасида жаҳолат ва 
бидъат авжига чиққан бир вақтда Амир Темурнинг ўзга эътиқодкишиларига 
бағрикенглиги, муруввати ва олийҳиммати юқори таҳсинга сазовор бўлиб, 
буни инглиз ҳукмдори ҳам мамнуният билан эътироф этган эди. Бу Амир 
Темурнинг ўз даврига нисбатан анча илғор ва мулоҳазали давлат арбоби 
эканлигидан далолат беради. Генрих IV Амир Темур ва Мироншоҳга унга 
нисбатан кўрсатилган дўстона муносабатлари учун ташаккур билдириб, 
Соҳибқироннинг ўзаро ҳамкорлик ва дўстона алоқалар, эркин савдо 
муносабатларини ўрнатиш ҳақидаги таклифини қўллаб-қувватлашини 
билдиради. Шунингдек, қирол турк султони Боязид устидан қозонилган 
ғалаба билан Темурни муборакбод этиб, умумий душман устидан қозонилган 
ғалаба уларга “хурсандчилик бахш этганлигини” қайд этади.
Амир Темурнинг дипломатик ёзишмаларида Доминикан ордени роҳиби 
Франциск номи ҳам келтирилади. Унинг номи Амир Темурнинг Англия ва 
Франция қироллари, Византия императорига юборган номаларида ишончли 
вакил сифатида тилга олинади.1404 йил сентябрь-ноябрь ойларида Амир 
Темур давлатида бўлиб, бу хусусда кўплаб қимматли маълумотлар қолдириб 
кетган. Испания (Кастилия ва Леон) элчиси Руи Гонсалес де Клавихо Ғарб 
билан элчилик муносабатларида охирги вакил бўлиб қолди. Европа 
ҳукмдорлари Амир Темур ва унинг давлатига юқори баҳо бериб, юксак 
эҳтиром билан унга муносабатда бўлганлар. Хусусан, уларнинг 
Соҳибқиронга мурожаатларида унинг номи жуда катта ҳурмат ила тилга 
олиниб, “Олий насаб ва ғалабалар келтирувчи ҳукмдор”, “Буюк ва қудратли 
ҳукмдор Темурбек” дея эътироф этилган.
Амир Темур даврида халқаро дипломатия этикетлари ишлаб чиқилган 
ва уларга қатъий риоя этилган. Тарихий манбаларда Алқа Тавочи, Жилорти, 
Амир Довуд, Ёдгор Барлос ва Узун Ўлжойту (Хоразмга), Шамсиддин 
Олмалиқий (Тўхтамишга), Шайх Сувоҳ, Подшоҳ Бўрон (Мисрга), 
Муҳаммадқози 
ал-Кеший 
(Европага) 
халқаро 
алоқаларни 


35 
мувофиқлаштиришга катта хизмат қилган, мазкур иқтидорли, илмли ва 
зеҳнли элчилар ҳақида ижобий маълумотлар қолдирган.
Амир Темур улкан давлат вақудратли салтанат барпо этган ҳолда Шарқ 
ва Ғарб ўртасидаги Буюк Ипак йўли тармоғини тиклади. Мазкур халқаро 
савдо йўли нафақат қайта тикланди, балки ушбу йўл хавфсизлигини 
таъминлаган ҳолда кенг кўламдаги савдо-иқтисодий муносабатларга йўл 
очиб берди. Унинг натижасида ички ва ташқи савдо бутун салтанатда ривож 
топди, мазкур йўллардаги ҳар қандай талончилик, босқинчилик, қароқчилик 
кўринишларига чек қўйилди. Шу билан бирга йўллар, сардобалар, 
карвонсарой, кўприклар таъмир этилди, чет эл савдогарлари учун барча 
шароитлар яратиб берилди, ҳар тўхташ жойларида (бу тахминан 25-30 км 
оралиқда) “ёмлар” ташкил этилиб, уларда савдогарлар учун барча шарт-
шароитлар яратиб берилди. Темур давлати чегерасига яқинлашган Клавихо 
халқаро савдо, чет эл савдогарларига бўлган эҳтиром ва юқори ҳурмат 
масаласини алоҳида эътироф этган эди. Қолаверса, халқаро савдо йўли 
бўйлаб нафақат савдо-иқтисодий муносабатлар ўрнатилди, балки ўзга юртлар 
янгиликлари, маданий қарашлари ва бошқалар билан ўзаро фикр-мулоҳаза 
алмашуви ҳам юзага келди. Бу ўз навбатида аҳоли маданий савияси, маиший 
турмуш тарзининг кўтарилишига туртки бўлиб ҳизмат қилди. 

Download 0,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish