Илмий ишнинг долзарблиги:Маълумки одамнинг ёши катталашган сайин терининг
намлиги ва таранглиги камайиб боради. Терининг бу хусусиятини узоқ сақлаб туриш учун
уни озиқлантириш ва намлаш зарур. Озиқлантирувчи кремлар учун асослар иккита талабга
жавоб бериши керак, булар терига осон сўрилиши ва биофаол моддани осон ажратиши талаб
этилади. Юртимиз маҳаллий хом-ашёлардан олинган препаратларни айниқса қадрлайди. Шу
мақсадда мамлакатимизда кўп миқдорда бўлган ялпиз дамламаси ва табиий асалдан
фойдаланиб тери учун мўлжалланган крем тайёрлаш мўлжалланди[1].
Ишнинг мақсади: 25 ёшдан ошгандан сўнг терининг ҳамма турларига ишлатиш лозим
бўлган озиқлантирувчи кремларнинг асосий вазифаси – терининг таранглигини сақлаш,
қаришини секинлаштириш ва терининг ёрилишини олдини олишдир.Қалампир ялпиз барги
ва эфир мойи – косметологияда тери яллиғланганда, зараланганда намлама қилиш учун
настойкалар, дамламалар тайёрланади. Тери холатини яхшилаш хусусиятига эга.Табиий асал
–
биологик фаол моддалар, углеводлар, витаминлар, ферментларнинг мажмуини ўз ичига
олади. Тоза асал бошқа компонентлар, яъни глицерин, лимон кислотаси, тухум оқсили ёки
сариғи билан биргаликда озиқлантириш, ажинларни олдини олиш, терини юмшатиш,
шунингдек, терини тозалаш, дезинфекция қилиш учун ниқоблар ва кремлар таркибига
киради.Глицерин – уч атомли спирт бўлиб, косметологияда намлантириш учун ишлатилади.
Глицерин тўқималар учун фойдали. Худди хужайра мембранаси ва хужайра ташқи суюқлиги
тери микроструктураси ва моддалар алмашинувига таъсир этгани каби унинг фрагментлари
хужайралар бирлашиши ва бошқа биологик бирлашишларда иштирок этади.Желатин –
косметология соҳасида кенг қўлланилади. Тирноқларни соғломлаштириш мақсадида
фойдаланилади. Бундан ташқари желатина таркибида оз миқдорда калций, фтор ва
олтингугурт мавжуд[2].
Усуллар:оёқ учун озиқлантирувчи гель тайёрлашни мўлжалладик. Бунда қуйидагича
таркиблар танланди.
Таркиблар
Миқдори, г
1-
таркиб
2-
таркиб
3-
таркиб
4-
таркиб
Ялпиз
дамламаси
33
30
36
30
желатина
2
3
4,8
6
глицерин
60
57
52
54
Асал
5
10
7,2
10
Натижалар:Сифатини баҳолашда бир хиллиги, ташқи кўриниши, суртилувчанлиги,
ҳароратга ва коллоид турғунлиги каби кўрсаткичлари аниқланди [3].
Сифат кўр-
саткичлари
1-
таркиб
2-
таркиб
3-
таркиб
4-
таркиб
Ранги
Сарғиш-
Зарғалдоқ
Сарғиш-
зарғалдоқ
Сарғиш-
зарғалдоқ
Сарғиш-
зарғалдоқ
Бир хиллиги
Бир хил
Ҳаво
пуфаклари
мавжуд
Бир хил
Ҳаво
пуфаклари
мавжуд
Суртилувчан-
лиги
Оқувчан
қийин
осон
қийинроқ
Ҳароратга
чидамлилиги
Турғун
Турғун
Турғун
Турғун
Коллоид
турғунлиги
Турғун
Турғун
Турғун
Турғун
Do'stlaringiz bilan baham: |