Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик – Қурилиш



Download 11,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/268
Sana22.02.2022
Hajmi11,34 Mb.
#100425
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   268
Bog'liq
nammqi 2020kanferensiya

Литература
1. Мартыновский В. С. Тепловые насосы. М.: Энергия, 1979. - 285 с. 
2. Рей Д.А. Тепловые насосы. Перевод с английского: Янтовский Е.И. 
Энергоиздат. Москва. 1982 
3. Интернет ресурсы. 


80 
ГИДРОЭНЕРГЕТИКАНИНГ МАМАЛАКАТ ИҚТИСОДИЁТИДА 
ТУТГАН ЎРНИ, УНДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲОЛАТИ ВА 
ИСТИҚБОЛЛАРИ 
ўқит. А.Б.Мамаджанов, талаба Ж.И.Хусаинов (НамМҚИ) 
Гидроэнергетика мамлакат ҳалқ хўжалиги энергетик баъзасини 
ажралмас қисми ҳисобланади. Гидроэнергетик бойликларни органик ва ядро 
ёқилгиси билан бирга электр энергияни ишлаб чиқаришда инсоният ва
мамлакат аҳолиси талабини қондиришда оптимал шароит яратади. 
Гидроэнергетик бойликлар қайта тикланувчи манбаларга киради. Уларни, 
қайта тикланмайдиган энергетик манбалар- кўмир, нефт, табиий газлардан- 
тубдан фарқи, ер остидан ковлаб олинмайди, келажак авлодга сақланиб 
қолади ва бу билан мамлакат бойлигини сақлайди.
Фойдаланмаган сув энергияси ҳалқ хўжалиги учун қайтариб 
олинмайдиган йўқотилган энергия ҳисобланади. Инсоният, ҳўжалик иши 
эхтиёжи учун сув энергиясидан фойдаланишда, ҳар хил турдаги энергияни 
бошқа турга ўтказишда, гидроэнергетик қурилмалар(ГЭҚ) ёрдамида амалга 
ошириб келмоқда. 
1 - расмда ГЭҚ нинг умумий схемаси кўрсатилган бўлиб, унда асосий 
энергетик элементларни ажратиш мумкин. Очиқ сув оқимида (дарё, канал) 
ёки сув ҳавзаси (кўл, сув омбори) да сув энергияси босим энергияси 
сифатида (потенциал энергия) ёки сув массасининг ҳаракат (кинетик) 
энергияси сифатида тўпланади. 
1 - расм. Гидроэнергетик қурилмани схемаси. 
Сув оқимини ҳосил қилувчи қисми, сувнинг механик энергияси 
кейинчалик напорли сув ўказгич 2 дан ўтади. Сув ўтказгичнинг охирида 
статик ва кинетик напорлар ҳосил бўлиб, гидравлик машина 3 (турбина)га 
таъсир қилади ва сув оқимининг напорли энергияси гидравлик машинанинг 
айланувчан роторини механик энергиясига айланади. Бу энергия электр 
машина (генератор нинг ичидаги ротор 4 га узатилади, у ҳам ўз навбатида 
механик энергияни электр энергияга айлантиради. Электр энергияни 
исьтимолчиларга узатиш учун трансформаор 5 воситасида кучланиши 


81 
оширилиб, кейинчалик ток узатиш чизиқлари 6 орқали электрэнергетик 
тизимга узатилади. 
ГЭҚ нинг бир турига кирувчи гидроэлектростанция шундай кўринишга 
эга бўлиб, сув энергиясидан электр энергиясини олиш учун хизмат қилади. 
Сув энергиясини кириши ва электр энергиясини чиқши узлуксиз стрелка 
билан кўрсатилган. 
ГЭҚ қайталаниб (реверсив) ишлаш хусусиятига ҳам эга, яъни сув 
энергиясини ГЭСга нисбатан тескари йўналишда юборилиши мумкин. Унда 
истеъмол қилинадиган электр энергия электр узатиш чизиғи орқали электр 
энергетик тизимдан ва трансформатордан олинади. Кейинчалик олинган 
энергияни электр машинада-электр двигателда роторни айлантирувчи 
механик энергиясига айланади. Электр двигателга уланган насос бу 
энергияни босимнинг гидравлик энергиясига айлантириб сувни юқорига 
ҳайдайди. Бу ҳолда ГЭҚ насос станция ролини бажаради. 
Электр энергиясининг киритилиши ва сув энергиясининг чиқиши 1 - 
расмда пунктир стрелка билан кўрсатилган. 
Ниҳоят, ГЭҚ энергияни аккумуляция (тўплаш) қилиш функциясига эга, 
бу ўз навбатида электр энергетик тизимнинг ишини бошқаришда жуда 
аҳамиятли ҳисобланади. Масалан, электрик юкламани пасайишида (тунда 
ёки дам олиш кунлари) ГЭҚ насос станция бўлиб ишлайди ва электр 
энергияни сув энергиясига айлантириб беради ва бу билан уни захирасини 
кўпайтиради. Электр энергия истеъмоли ошганда бу захира ГЭС тизимида 
фойдаланилади. 
Бундай турдаги ГЭҚ гидроаккумуляторли электростанция (ГАС) 
дейилади. 
ГЭҚда сув энергиясидан фойдаланишда энергетик жараёнларни 
бошқариш тезкорлик билан амалга оширилиши, унинг асосий хусусиятига 
киради. Чунки энергетик кўрсаткичларни ўзгартиришга унча кўп вақт талаб 
қилинмайди. Масалан ГЭСни иссиқлик ва атом электростанцияларга 
қараганда бошқариш бир-икки маротоба тезроқ амалга оширилади. 
ГЭҚнинг энергетик жараёнида нисбатан кам миқдорда энергия 
йўқолади: ГЭСларда ўртача 10%, насос станция ва ГАЭСларда 25% гача 
бўлади. Бу хусусият атроф мухитни ҳимоя қилишда катта аҳамиятга эга 
бўлади. Чунки энергияни иссиқлик сифатида тарқалиши, чиқиндилар ва 
газларни ҳавога чиқариб ташлашлар табиатни ифлосланишига олиб келади. 
Иссиқлик ва атом электростанцияларда электр энергияни йўқолиши 65 % 
гача боради. 
Сув энергиясидан фойдаланиш цивилизасияси илк босқичи сув 
машиналар қурилмасини яратишдан бошланган. Ўша пайтда сув 
энергиясидан тегирмонларни юргизишда, кейинчалик завод ва фабрикаларда 
сувни механик энергиясидан фойдаланилган.
Ўзбекистонда 1926 йил 2-май куни биринчи бўлиб йирик Бозсув ГЭСи 
ишга туширилди. Ўрта Осиёда 43 йили ишга туширилган ГЭСга: Фарход 
ГЭСи (Сирдарё дарёси. Ўзбекистон), 70 - йилларда ишга туширилган 
ГЭСларга: қуввати 600 МВт бўлган Чорвоқ ГЭСи (Чирчиқ дарёси, 


82 
Ўзбекистон), 2700 – МВтли Нурек ГЭСи (Вахш дарёси, Тожикистон), 1200 – 
МВтли Токтагул ГЭСи (Норин дарёси, Қирғистон), 800 – МВтли Қрупсой 
ГЭС лари (Норин дарёси, Қирғизистон) киради. 
Гидроэнергетикани замонавий ривожланишида анъанавий ёндашишлар 
билан бир қаторда, энг мукаммал энергетик технологиялар билан таминлаш, 
янги муҳандис кадрлар авлодини тайёрлашда қуйидаги масалаларни ечиш 
керак бўлади:
 экстримал табиат шароитда гидроэнергетик объектларни қуриш;
 дунё океанларини ўзлаштириш; 
 ноанъанавий энергетик манбалардан фойдаланиш; 
 инсоният яшаётган мухитни сақлаш ва табиий бойликлардан оқилона 
фойдаланиш шароитини ҳосил қилиш;
 бозор иқтисодиёти мунособатлари шароитида ГЭСни самарадорлигини 
асослаш;
 гидроэлектростанцияларни эксплуатация қилиш ва лойиҳалашни 
автоматлаштириш; 
 замонавий иқтисодий мунособатлар шароитида ГЭСнинг ишлаш 
тартибини ва кўрсаткичларини оптималлаш; 
 гидроэнергетика муаммоларини ўрганиш мобайнида гидротехник 
қурилишнинг жаҳон тажрибасини ўрганиш, керакли таркибий қисм
ҳисобланади.

Download 11,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish