Тошкент шаҳар туманлараро
иқтисодий судига
Аризачи:
Тошкент шаҳар давлат солиқ
бошқармаси
Тошкент шаҳар, Абай кўчаси, 4-уй,
toshkent@soliq.uz
.
Жавобгар:
“TREXAUTO” МЧЖ
Тошкент шаҳар, Бектемир тумани,
Олтинтопган кучаси, 39-уй.
СТИР: 205 402 487
А Р И З А
банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 138-моддасига мувофиқ
ҳамда Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасининг 2020 йил 27 октябрдаги
560-х/с-сонли буйруғига асосан “TREXAUTO” МЧЖда (кейинчалик
жавобгар) камерал солиқ текшируви ўтказилган.
Камерал солиқ текширувида Тошкент шахар давлат солиқ
бошқармасининг 2020 йил 30 октябрдаги 18/1-40818-сонли
хужжатларни
олиш тўғрисидаги сўровномаси асосида, солиқ тўловчидан 2019 йил ва
2020 йилнинг 9 ойлиги учун буҳгалтерия бирламчи хужжатлари, бухгалтерия
ҳисоби регистрларини ҳамда солиқларни ҳисоблаб чиқариш учун асос бўлган
бошқа ҳисоб ҳужжатларини олиш юзасидан сўровнома юборилган.
Мазкур 2020 йил 30 октябрдаги 18/1-40818-сонли хужжатларни олиш
тўғрисидаги сўровнома 30 октябр куни жавобгарнинг
шахсий кабинетига
электрон шаклда юборилган.
2020 yil “2” dekabr.
20/1-52219 - son
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил
29 майдаги 3236-сон билан рўйхатдан ўтган “Камерал солиқ текширувини
ўтказиш тўғрисида”ги Низомнинг 2-боби, 12-бандида сўровнома солиқ
тўловчининг шахсий кабинетига электрон шаклда юборилиши ва жўнатилган
санадан
эътиборан уч кундан кейин олинган деб ҳисобланиши ҳамда
13-бандига кўра сўровномада назарда тутилган ҳужжатлар ва
тушунтиришлар солиқ органига сўровнома олинган кундан эътиборан
беш
кун ичида тақдим этилиши кераклиги кўрсатилган.
Юқоридаги талаблардан келиб чиқиб, бошқарманинг сўровномасига
жавобгар томонидан ўз вақтида жавоб хати (ёки сўровномада
келтирилган
хужжатларни) тақдим этилмаганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси
Солиқ кодексининг 111-моддаси иккинчи бандига асосан бошқарманинг
2020 йил 9 ноябрдаги 18/1-4З241-сонли қарорига кўра 10 кунлик муддатга
жавобгарнинг ҳисоб рақами вақтинча тўхтатилди.
Жавобгар томонидан бугунги кунга қадар бошқарманинг 2020 йил
30 октябрдаги 18/1-40818-сонли хужжатларни олиш тўғрисидаги
сўровномасига жавоб хати берилмади (ёки сўровномада келтирилган
хужжатларни) тақдим этилмади.
Солиқ кодексининг 111-моддасига асосан солиқ тўловчининг (солиқ
агентининг) банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари)
томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкинлиги
ҳамда солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни
ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш
тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан
қабул қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январдаги “Давлат божи
тўғрисида”ги ЎРҚ-600-сон Қонунининг 10-моддаси 6-бандига асосан давлат
солиқ хизмати органлари давлат божи тўлашдан озод қилинганлигини
инобатга олишни, суд харажатларини жавобгар ҳисобидан қоплашни
сўрайман.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 217-моддаси 1-қисми 4-банди, 218-219-моддалари
ҳамда Солиқ кодексининг 111-моддасига асосан,
С У Д Д А Н
1. Жавобгар “TREXAUTO” МЧЖнинг банкдаги ҳисобварақлари
бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида
қарор қабул қилишингизни;
2. Суд харажатларини жавобгардан ундиришингизни сўрайман.
Илова:
1) Ариза жавобгарга юборилганлигини тасдиқловчи
хужжатлар
нусхаси;
2) Жавобгарга юборилган унинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича
операциялар тўхтатилганлиги тўғрисида қарор нусхаси;
3) Жавобгарнинг шахсий кабинетига электрон шаклда юборилган
ариза киритилганлиги тўғрисида хабарнома нусхаси;
4) Почта харажати тўланганлиги хақида хужжат;
Жами ___ варақда.
Бошқарма бошлиғи
ўринбосари
Ж.Мирпулатов
Ижрочи: Н.Тешабаев
Тел.: 01764