Паррандаларни асраш, озиқлантириш ва ветеринария муолажаларини ўтказиш бўйича



Download 111,5 Kb.
bet2/3
Sana13.06.2022
Hajmi111,5 Kb.
#664145
1   2   3
Bog'liq
Parrandalarni asrash

ПАРРАНДАЛАРНИ АСРАШ
Паррандалар одатда катакли қафасларда ва қалин тўшамали ерда (10-20 см) меъёрий микроиқлим шароитида асралиши талаб этилади. Бунинг учун бино таъмирланиши, оқланиши, дезинфекция ўтказилиб, иситиш, шамоллатиш ва етарли ёритиш имконияти бўлиши лозим.
Ж
4
ўжаларни асрашда дастлабки 5 кунда - хона ҳарорати +32... +36°С бўлиши, 10 кундан кейин эса, +26° +28°С ва сўнгги ҳар ҳафтада +2°С дан пасайтирилиб, +18° +20°С да сақланиши лозим. Ҳарорат пасайганда жўжалар кам ҳаракат бўлиб, ўзаро босилиб нобуд бўлиши кузатилади. Ҳароратни назорат қилиш учун эса ердан 20 см баландликда термометрлар осиб қўйилади.
Товуқлар учун эса, хонадаги ўртача ҳарорат +16° +18°+20° С атрофида бўлиши зарур. Ҳароратнинг қишда пасайиши ёки ёзда кўтарилиб кетиши уларнинг маҳсулдорлигининг камайишига сабаб бўлади.
Паррандахонанинг нисбий намлиги 60-70% атрофида бўлиб, ёритиш режимига ҳам риоя қилиниши зарур. Жўжаларни дастлабки 2 кунлик ёшида - 24 соат, сўнгра 16-12 соат атрофида ёритилади. Тухумдор товуқларнинг хонаси эса ўртача 14-16 соат ёритилади.
ПАРРАНДАЛАРНИ ОЗИҚЛАНТИРИШ
Жўжа ва товуқларни меъёрий рационлар асосида мувофиқлаштирилган озуқалар билан боқиш муҳим ўрин тутади. Чунки, парранда организми озуқа моддаларининг етишмовчилигига жуда сезгир бўлиб, уларнинг ҳар бирини «тирик лаборатория» дейиш мумкин. Яъни, улар организмида бирор озуқа ёки витаминнинг етишмовчилик ҳолларида мўлжалдаги маҳсулдорликка эришиб бўлмайди.
Шунинг учун паррандаларни тўла қийматли омўхта емлар билан озиқлантириш мақсадга мувофиқдир. Бир кеча-кундузда жўжалар 6-3 марта (ёшига қараб, товуқлар 3-2 марта озиқлантирилиб, озуқа микдори 5-10 граммдан, 110-140 граммгача (товуқларга) берилади. Озуқа таркиби -маккажўхори дони, буғдой (ёрма ҳолатда), соя кунжараси, кепак, балиқ уни, гўшт-суяк уни, беда уни, ёғ, ош тузи, минерал қўшимчалар ва бошқалардан иборат бўлиб, мутахассис маслаҳати билан парранданинг маҳсулдорлик йўналишига мос равишда мувофиқлаштирилган нисбатларда рацион тузилиши зарур.
ПАРРАНДАЧИЛИКДА ВЕТЕРИНАРИЯ МУОЛАЖАЛАРИ
Б
5
арча соҳада бўлганидек, сўнгги йилларда Республикамиз паррандачилик тармоғида ҳам хорижий давлатлар билан узвий ҳамкорлик ўрнатилган бўлиб, ижобий натижаларга эришилмоқда.
Айни пайтда эпизоотик жараён мураккаблашиб, ветеринария мутахасиссларидан ҳушёрликни талаб этади. Чунки, ўтган даврда Республикамизда учрамаган юқумли касалликларнинг ҳам хавфи туғилиб, профилактик чоралар кўриш зарурати мавжуд.
Республика ветеринария хизматининг мавжуд йўриқномалари ва мутахассис- олимлар томонидан тайёрланган тавсиялар бўйича товуқчилик хўжаликларидаги паррандаларни қуйидаги «Эпизоотияга қарши тадбирлар режаси» (лойиҳаси) асосида белгиланган схема бўйича эмлаш талаб этилади. Ушбу эмлаш муолажалари асосан ёш ва ўсувчи жўжалар орасида ўтказилиб, дастлаб жўжаларнинг 1 кунлигида «Марек» касаллигига қарши, 8 ва 10 кунликларида (2 марта) «Гамборо касаллиги» га қарши, 14, 35 в 70 кунлик ёшида (3 марта) «Ньюкасл касаллиги» га қарши, 28 ва 60 кунликларида (2 марта) «Инфекцион ларэнготрахеит» касаллигига қарши, 40 ва 80 кунлигида (2 марта) «Инфекцион бронхит» га қарши, 120 кунлигида «Чечак» касаллигига қарши эмлаш ўтказилиши зарур.
Айни пайтда жўжалар орасида колибактериоз, эймериоз (кокцидиоз) ва бошқа ичак энтеробактериозлари ҳам алоҳида ҳолатда ёки аралаш шаклда кўп учраб, оғир асорат беради ва катта талофат етказади. Ушбу касалликларга қарши самарали махсус (специфик) профилактик воситалар мавжуд эмаслиги сабабли соҳа тадқиқотчилари томонидан антибиотик ва кокцидиостатиклар, жумладан, «Коликокстат» ва «Коликокцид» препаратлари антибактериал ва антиэймерий таъсир этувчи аралашмалар шаклида тавсия этилган бўлиб, мавжуд йўриқнома асосида қўлланилганда самарали химиопрофилактик ва даволовчи таъсир кўрсатади. Шунингдек, жўжаларга дастлабки кундан бошлаб А, Д, Е, С ва В гуруҳига кирувчи витаминларни, турли микро ва макро элементларни ҳамда айрим стимулловчи воситаларни белгиланган меъёрларда бериб борилиши, кўпчилик юқумсиз касалликларнинг олдини олиб, парранда организмининг юқумли касалликларга нисбатан чидамлилигини (резистентлигини) оширади ва жониворларнинг соғлом ўсиб етилиши ҳамда маҳсулдорлигини ортишида муҳим аҳамият касб этади.

6



Download 111,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish