ПАРРАНДАЛАРНИ АСРАШ, ОЗИҚЛАНТИРИШ ВА ВЕТЕРИНАРИЯ МУОЛАЖАЛАРИНИ ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА
Т А В С И Я Л А Р
“ ТАСДИҚЛАЙМАН ”
Самарқанд қишлоқ хўжалик
институти ректори, профессор
_____________Ш. Т. Холиқулов
30 ноябр 2007 йил
ПАРРАНДАЛАРНИ АСРАШ, ОЗИҚЛАНТИРИШ ВА ВЕТЕРИНАРИЯ МУОЛАЖАЛАРИНИ ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА
Т А В С И Я Л А Р
“ ТАСДИҚЛАЙМАН ”
Ўзбекистон Республикаси
Давлат ветеринария Бош
бошқармасининг бошлиғи
_____________ Маматов Ш.С.
ПАРРАНДАЛАРНИ АСРАШ, ОЗИҚЛАНТИРИШ ВА ВЕТЕРИНАРИЯ МУОЛАЖАЛАРИНИ ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА
Т А В С И Я Л А Р
Давлатов Р. Б. , Сам ҚХ И доценти
Ушбу тавсиялар Самарқанд қишлоқ хўжалик институти илмий кенгашининг 4- сон мажлисида мухокама қилинган ва маъқулланган (30 ноябр 2007 йил).
«Қишлоқ хўжалиги тараққиёти –
тўкин ҳаёт манбаи».
И.Каримов.
ТОВУҚЧИЛИК - ЕТТИ ХАЗИНАНИНГ БИРИ
Товуқчилик - Республикамиз чорвачилигининг муҳим ва тез етилувчан истиқболли тармоқларидан ҳисобланиб, иқтисодий ислоҳотлар боис сўнгги йилларда уни ривожлантириш соҳа мутахассислари ва бошқа масъул шахслар зиммасига юкланган долзарб вазифалардан саналади. Хусусан, ветеринария соҳаси мутахассислари паррандаларнинг соғлигиии таъминлаш учун фаолият кўрсатиб, баъзан даволаш - профилактик муолажаларнинг режали ва сифатли ўтказилмаслиги оқибатида уларнииг самарадорлик кўрсаткичлари паст бўлиб, ёш жўжаларнинг кўплаб нобуд бўлиши, ўсувдан қолиши, товуқларнинг тухум маҳсулдорлигининг пасайиши, ортиқча дори-дармон ва озиқа сарф-харажатининг кўпайиши эвазига катта иқтисодий зарар кузатилмокда.
Ваҳоланки, Республикамиз иқтисодий ҳаётида бозорли иқтисодиётга ўтиш шароитида амалга оширилаётган барча ислоҳотларнинг асосий мақсади мавжуд имкониятлар ва интеллектуал салоҳиятни сафарбар этиб, маҳсулот ишлаб чикариш суратини ошириш ҳамда тежамкорлик эвазига юқори рентабелликга эришишга йўналтирилгандир.
Республикамизнинг товуқчилик тармоғи кейинги йилларда турли мулкчилик шаклларида - паррандачилик акциядорлик жамиятлари, товуқчилик фермерлари ва хусусий тадбиркорлар томонидан кенг қамровли ривожланиш босқичида бўлиб, бизнинг кузатувимиз бўйича соҳа тарақкиётига асосий тўсқинликлардан бир қисми паррандалар орасида кўп учровчи юқумли, инвазион ва юқумсиз касалликлар ҳисобланади.
П
3
аррандачилик - чорвачиликнинг энг сердаромад тармоқларидан ҳисобланиб, сўнгги йилларда, иқтисодий ислоҳотлар шароитида фаолият кўрсата бошлаган кўпчилик фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда оилавий тадбиркорлар ҳам мазкур соҳани афзал кўрмоқдалар. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки, тухум йўналишидаги бир бош товуқ бир йилда 220-250 донагача тухум бериши ва гўшт йўналишидаги жўжа кунига 35-45 гр семириши эвазига тадбиркор-соҳиб учун яхшигина даромад келтиради. Аммо бу самарадорлик кўрсаткичларига эришиш учун қатор зоотехния ва ветеринария тадбир-муолажаларини бажариш талаб этилади.
Барча товуқчилик фермалари ва паррандачилик хўжаликлари «Берк-ёпиқ» корхона ҳисобланиб, атрофи деворлар билан ўраб олиниши, автоуловлар кириб-чиқиши учун дарвоза (дезинфекцион тўсиқ билан) ҳамда пиёдалар ўтиш учун алоҳида эшик (санитар тўсиқ билан) жиҳозланиши ва тегишли худудлар кўкаламзорлаштирилиши талаб этилади. Чунки кўпчилик товуқчилик фермалари мослаштирилган биноларда ва ветеринария-санитария нозоратисиз ташкил этилаётганлиги асралаётган паррандалар орасида турли юқумли ва юқумсиз касалликларнинг тарқалиши хавфини ошириб, эпизоотик ҳолатни мураккаблаштиради ҳамда ёш жўжаларнинг кўплаб нобуд бўлиши, ўсувдан қолиши, товуқларнинг тухум маҳсулдорлигининг пасайиши, ортиқча дори-дармон ва озиқа сарф харажатининг кўпайиши эвазига катта иқтисодий зарар кузатилмоқда. Шунинг учун паррандачиликда ишлаб чиқаришнинг илғор технологияларига риоя қилиш, товуқхоналарнинг қурилиши ва жиҳозланиши, суғориш ва озиқлантириш тизимининг меъёрида ишлаши, бинолардаги микроиқлимнинг мақбул даражада бўлиши каби қулай асраш шароитларининг яратилиши товуқлар орасида соғлом эпизоотик вазият учун замин ҳисобланади.
Биз қуйида мазкур юмушларни умумлаштирган ҳолда қисқача уч гуруҳга бўлиб, оммабоп тилда баён этишни лозим топдик. Яъни, бу учлик -жўжа ва товуқларни асраш, озиклантириш ҳамда ветеринария муолажаларидан иборатдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |