Лимфа тугунлари кўздан кечириш, пайпаслаш ва баъзан пункция усуллари ёрдамида текширилади. Пайпаслаш усули билан танада юза жойлашган лимфа тугунлар: қорамолларда - кўрак олди, тизза усти ва елин ости, отларда - жағ ости ва тизза усти, қўй-эчки, ит, мушук ва мўйнали ҳайвонларда чот лимфа тугунлари текширилади (3-расм). 3-расм. Мушукда лимфа тугунларининг кўриниши
Жағ ости лимфа тугунлари
Кўкрак қафаси лимфа йўли (канали)
Чаноқ (паховый) лимфа тугунлари
Тизза ости лимфа тугуни
Бўйин лимфа тугунлари
Мускул ости лимфа тугуни
Лимфа тугунини кесиб кўрилганда кўриниши
Мускуллар ва суякларни текширишда кўздан кечириш ва пайпаслаш усуллари ёрдамида уларнинг ривожланиш даражаси, функцияларининг бузилишлари (тетания, қалтироқ, ярим фалаж) охирги дум умуртқалари, қовурғалар, бел умуртқаларининг кўндаланг ўсимталари ва буғинларнинг ҳолатига эътибор берилади. Мускуллар ва суякларни текширишда кўздан кечириш ва пайпаслаш усуллари ёрдамида уларнинг ривожланиш даражаси, функцияларининг бузилишлари (тетания, қалтироқ, ярим фалаж) охирги дум умуртқалари, қовурғалар, бел умуртқаларининг кўндаланг ўсимталари ва буғинларнинг ҳолатига эътибор берилади. Охирги дум умуртқаларини пайпаслаш билан уларнинг сўрилиш даражаси аниқланади. Юқорига кўтариб кўрилганда дум учининг ўткир бурчак ҳосил қилиши умуртқаларнинг сўрилишидан далолат беради. Қовурғаларни пайпаслаш билан уларнинг қалинлашганлиги ва уларга фиброз тўқима ўсганлиги аниқланади. Оёқларни текширишда уларнинг ерга қўйилиши, қийшайганлиги (рахит), ҳаракатланишда оқсаш, бўғинларнинг катталашганлиги, туёқларнинг нотўғри ўсганлиги, уларнинг хиралашганлилига эътибор берилади. 4-расм. Буқада мускул ва суякларнинг кўриниши
Суякларнинг кўриниши
Мускулларнинг кўриниши
2-Жадвал. Ёш ҳайвонларда клиник кўрсаткичлар
Ҳайвон ёши
|
Тана ҳарорати, oС
|
Пулс, 1 дақиқада
|
Нафас, 1 дақиқада
|
Бузоқ
| | | |
Янги туғилган
|
39,2±0,04
|
131±3,1
|
44±1,31
|
1 кунлик
|
38,8±0,04
|
139±2,0
|
34±0,51
|
4-5 кунлик
|
39,0±0,05
|
112±1,7
|
27±0,49
|
10 кунлик
|
39,1±0,05
|
98±2,0
|
23±0,33
|
14-15 кунлик
|
39,1±0,05
|
94±2,0
|
23±0,34
|
28-30 кунлик
|
38,9±0,04
|
76±2,0
|
23±0,42
|
Катта ёшда
|
37,5-39,5
|
50-80
|
12-30
|
Қўзичоқ
| | | |
Янги туғилган
|
40,0±0,24
|
182±15,3
|
67±10,3
|
1 кунлик
|
39,8±0,34
|
198±18,6
|
80±20,0
|
4-5 кунлик
|
40,1±0,26
|
169±17,9
|
76±32,2
|
10 кунлик
|
39,8±0,56
|
160±24,0
|
48±10,5
|
14-15 кунлик
|
39,9±0,60
|
158±16,6
|
49±15,3
|
28-30 кунлик
|
39,9±0,50
|
142±21,6
|
42±22,3
|
2-oylik
|
40,4±0,67
|
132±19,8
|
55±18,7
|
3-oylik
|
39,9±0,67
|
105±17,2
|
46±15,8
|
Катта ёшда
|
38,5-40,0
|
70-80
|
16-30
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |