Пармонов Абдутолиб
Жиззах политехника
институти (Узбекистан)
Тел: +99897 439 19 12
Email: abdutolib1993@mail.ru
ФЕРМЕРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШДА ИНТЕГРАЦИОН ЁНДАШУВЛАР
АННОТАЦИЯ: Мақолада фермер хўжаликларининг кооперацион алоқалари масаласини амалий жиҳатдан ҳал этишда бозор инфратузилмаларининг, шу жумладан, банк, маркетинг, консалтинг, таъминот, савдо-воситачилик, сотиш ва бошқа тузилмаларнинг роллари ҳақида фикрлар келтирилган.
Калит сўзлар: Фермер хўжалиги, интеграция, инфратузилма, маркетининг, консалтинг, ресурс, кооперация,
Ключевые слова: фермер, интеграция, сельское хозяйство, ресурсы, производственная кооперация, сельскохозяйственная продукция.
Keywords: farmer, integration, agriculture, resources, industrial cooperation, agricultural products.
Мамлакатимизда мустақиллик йиллари мобайнида қишлоқ хўжалиги соҳасида бозор муносабатларини жорий этиш ва хусусий мулкчилик шаклини ривожлантиришга йўналтирилган иқтисодий ислоҳотлар бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Фермерликни ривожлантириш, фермер хўжаликларининг иқтисодий ва молиявий мустақиллиги учун мустаҳкам ҳуқуқий асослар ва кафолатларни яратиб берувчи Ер кодекси, “Фермер хўжалиги тўғрисида” ги Қонун ҳамда бошқа қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, Президентимизнинг 2012 йил 22 октябрдаги “Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони бунинг яна бир бор ёрқин далилидир.
Фермер хўжаликларининг ер, сув ва моддий-техника ресурсларидан янада оқилона фойдаланиш ҳисобига ишлаб чиқариш ҳажмлари муттасил ошиб боришини, фермер хўжаликлари самарадорлиги ва рентабеллиги ўсишини таъминлаш имконини берадиган моддий-техника базасини мустахкамлаш, уларнинг ер майдонларини мақбуллаштириш борасидаги комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди. Қишлоқда фермер хўжаликларига барча зарур хизматларни кўрсатаётган замонавий ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси шакллантирилмоқда. Қишлоқ хўжалиги ерларининг узоқ муддатли ижари мулки қилиб берилиши ва қишлоқда бозор муносабатларининг жорий қилиниши фермер хўжаликларини шакллантириш ҳамда ривожлантиришнинг энг муҳим омили ва асоси бўлди, бунинг натижасида ерга ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга хақиқий эгалик туйғуси мустаҳкамланди.
Мамлакатда фермерлик ҳаракати қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг асосий ишлаб чиқарувчисига ҳамда аграр соҳани ва у билан боғлиқ бўлган бошқа тармоқларни хамда ишлаб чиқаришларни янада ривожлантириш, шунингдек, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган қудратли ижтимоий-сиёсий кучга айланиб бормоқда.
Аммо, шуни эътироф этиш керакки, хозир амалда бўлган фермерлик харакатини ташкил қилиш ва бошқариш тизими, хусусан, Фермер хўжаликлари уюшмаси ва унинг ҳудудий тузилмалари фаолияти қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ислоҳ қилиш ва унинг самарадорлигини ошириш жараёнларига хамда фермерлик олдида турган вазифаларни ҳал қилишга суст таъсир ўтказмоқда. Бундай муаммоларни ечишнинг асосий йўлларидан бири- қишлоқда ҳуқуқий,иқтисодий, молиявий, агротехник хамда бошқа масалалар бўйича консалтинг марказлари тармоғини, шунингдек, маҳсулот ишлаб чиқариш, харид қилиш, қайта ишлаш ва сотиш бўйича фермер хўжаликлари кооперациясининг турли шаклларини ташкил этиш ва кўмаклашишдан иборатдир.Ўз моҳиятига кўра кооперация фаолияти умумий мақсадларга эришиш (товарлар ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш) учун жисмоний ва юридик шахсларнинг ихтиёрий бирлашувини ёки ўзаро ҳамкорлик қилишини ўзида намоён қилади. Ишлаб чиқариш кооперацияси учун қуйидаги шарт-шароитлар таъминланиши зарур:
1. Ишлаб чиқариш кооперациясида камида икки томон иштирок этади.
2. Ҳар бир томон иккинчи томон учун қимматли (зарурий) бўлиши мумкин бўлган нарсага эга бўлиши керак.
3. Ҳар бир томон ўз товари ёки хизматларининг коммуникациясини амалга оширишга қодир бўлиши лозим.
4. Ҳар бир томон бошқа томоннинг таклифларини қабул қилишда ёки рад этишда мутлоқ эркин бўлиши зарур.
5. Ҳар бир томон бошқа томон билан ишлашнинг мақсадга мувофиқлигига ишонч ҳосил қилиши керак.
Фермер хўжаликлари кооперациясининг ўзига хос хусусиятларини кўриб чиқишда шуни таъкидлаш жоизки:
биринчидан, иқтисодиётнинг ушбу секторида бошқа секторларга қараганда йўлга қўйилиши мумкин бўлган кооперациянинг кенг доираси мавжуд;
Do'stlaringiz bilan baham: |