Парламент ҳУҚУҚи модулидан оралиқ назорат саволлари


Парламент ҳуқуқи фанини ўқитишнинг вазифалари



Download 33,52 Kb.
bet2/3
Sana01.11.2022
Hajmi33,52 Kb.
#858980
1   2   3
Bog'liq
Парламент ҳуқуқи оралиқ

Парламент ҳуқуқи фанини ўқитишнинг вазифалари:
замонавий давлатда вакиллик демократиясининг ролини аниқлаш;
Ўзбекистон Республикаси ва хориждаги вакиллик муассасаларининг ривожланиш тарихини кўриб чиқиш;
замонавий парламентнинг хусусиятлари ва вазифаларини, унинг тузилиши ва шаклланиш тартибини таҳлил қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикаси қонун чиқарувчи (вакиллик) давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг тузилиши ва ташкил этилишини кўриб чиқиш;
қонунчилик жараёни босқичларини таҳлил қилиш;
замонавий миллий парламентаризм муаммоларини муҳокама қилиш;
вазиятли вазифаларни ҳал қилиш;
Ўзбекистон Республикаси вакиллик муассасаларини ислоҳ қилиш бўйича талабаларнинг ўз фикрини шакллантириш.

  1. Парламентлардан олдин мавжуд бўлган қандай институтларни биласиз? Ҳозирги парламентдан қайси бири энг қадимгиси ҳисобланади.

 Афинада Беш юзлар кенгаши (унда Халқ мажлиси учун саволлар тайёрланган) ва Халқ  мажлисини, Римда эса центуриат, трибут ва куриат йиғинларини дастлабки парламентгача бўлган институтлар сифатида кўриш мумкин. Англиядаги 1215 йилдаги Парламент энг қадимгиси ҳисобланади.

  1. И.Бентамнинг “Қонунчилик тўпламлари тактикаси” асарида қандай саволлар берилган? Қайси бирлаштирилган тўплам парламент тартиб-таомилларининг доктринал асоси бўлди?




  1. Замонавий мазмундаги парламент Ўзбекистон ҳудудида қачон пайдо бўлган? Унинг асосий хусусиятларини қиёсий-ҳуқуқий таҳлил қилинг.

Аслида замонавий парламент деганда ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи мустақил тармоғи тушунилади. Ўзбекистонда бу институт 1992 йил 8 декабрда Конституцияда мустаҳкамлаб қўйилган. Аммо икки палатали парламент 1994 йилдаги сайловлар асосида ташкил этилди.


  1. Замонавий мазмундаги парламент ҳуқуқининг келиб чиқиши ва шаклланиши қаерда пайдо бўлган? Парламентаризм қандай ривожланиш босқичларни босиб ўтган?




  1. Ҳозирги вақтда парламентнинг асосий функцияларини ҳуқуқий асослар билан таҳлил қилинг.

Ҳозирда парламент вакиллик, қонунчилик ва назоарт функцияларини бажаради. Конституциямизнинг 76-моддасида “Олий Мажлис олий давлат вакиллик органи бўлиб, қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади”, 78-моддаси 21-бандига кўра парламент назоартини икки палата биргаликда амалга ошириши” белгиланган. Мазкур икки норма парламент функцияларини белгилаб беради.

  1. Демократик давлатда замонавий парламентнинг хусусиятларини санаб беринг. Давлат ҳокимияти тизимида замонавий парламентнинг ўрни ҳақида фикр юритинг.




  1. Парламент томонидан қонунларни мустақил қабул қилиш қандай маънони англатади?

Парламент халқ иродасини ифода этади. Яъни акиллик органи ҳисобланади. Парламент Конституцияга биноан олий қонун чиқарувчи орган ҳисобланади ва қонун қабул қилиш унинг мутлақ ҳуқуқидир. Парламент томонидан қонунларни мустақил қабул қилиш парламентнинг мустақиллиги, ўз функцияларини эркин бажаришини, демократик тузум амалда эканлигини англатади.

  1. Парламентлар тузилишига кўра қандай таснифланади? Мисоллар ёрдамида фикрингизни асосланг.



  1. Конституцияларда назарда тутилган ваколатларига кўра парламентларнинг қандай турлари таснифланади?




  1. Парламентаризмнинг энг муҳим хусусиятлари нималардан иборат? Парламент томонидан амалга ошириладиган асосий вазифалар нималардан иборат?



  1. Парламентнинг вакиллик функцияси нимани назарда тутади? Парламентнинг қонунчилик функцияси нимани назарда тутади?




  1. Парламентнинг назорат функцияси нимани англатади? Парламентнинг ташқи сиёсат функциясини таърифланг.


  1. Парламент палаталари ўртасидаги муносабатларни қандай турларга ажратиш мумкин?




  1. Парламент ёки унинг палатасига ким раҳбарлик қилади? Ташкилий масалаларни ҳал этиш учун парламентда қандай бошқарув органлари ташкил этилади?




  1. Палата котиблари (Испания, Германия, Франция), клерклар (Буюк Британия), бош котиб қандай вазифаларни амалга оширади? Франция, Бельгия ва Италиядаги квесторларнинг вазифалари қандай?




  1. Палаталар ичида қўмита ва комиссиялар қандай мақсадларда тузилади? Қўмита ва комиссияларнинг қандай турлари мавжуд?




  1. Парламент ишини ташкил этишда партия фракциялари ва депутатлик гуруҳлари қандай ўрин тутади? Парламентнинг ташқи органлари қайсилар?



  1. Нима учун парламентларда инсон (аёллар, миллий озчиликлар) ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман) тузилади? Парламент аппаратига қандай органлар киради?




  1. Ўзбекистон Республикасида парламентнинг ривожланиш босқичларни санаб беринг? Ўзбекистон Республикасида икки палатали парламентга ўтишнинг тарихий зарурияти нимада эди?

Ўзбекистонда парламент ривожланиши уч босқичдан иборат. Дастлаб Олий Кенгаш, кейинчалик Олий Мажлис. 2016 йилдан сўнг эса парламент ролини ошириш, унинг Конституциявий ваколатлари ва принципларини амалий ҳаётга татбиқ этишдан иборат.

  1. Ўзбекистонда 2016 йилдан кейин парламентнинг ролини ошириш соҳасида қандай ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда?

2016 йил апрелида қабул қилинган “Парламент назорати тўғрисида”ги қонунда парламент томонидан нафақат ижро этувчи, балки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти устидан назорат шакллари ва тартиблари белгилаб берилди. Олий Мажлис ҳузурида Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтини ташкил этдик. Ушбу институт Олий Мажлисга келаётган турли таклифларни чуқур таҳлил қиладиган илмий марказ ҳисобланади. 2019 йил учун қабул қилинган Давлат дастурига кўра, парламент қўмиталари ҳузурида котибиятлар ташкил этилди, бундан мақсад – уларнинг қонун ижодкорлиги ва парламент назорати жараёнини янада такомиллаштиришдир.

  1. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси шаклланишининг ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат? Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатини шакллантириш тартиби қандай?




  1. Ўзбекистон Республикасида парламентнинг ривожланиш босқичларини бир-биридан фарқини амалий мисоллар ёрдамида таҳлил қилинг.




  1. Замонавий парламентаризмни шаклланиш жараёни ва бугунги кунги тенденциялари ҳақида нималар биласиз?




  1. Парламентаризм ва унинг ривожланиши бўйича Европа ва Осиё давлатларининг ўзаро ўхшаш ва фарқли жиҳатларига ҳуқуқий баҳо беринг.




  1. Ўзбекистонда парламентаризмни ривожланиши қайси давлатлар моделларига ўхшаб кетади? Мисоллар ёрдамида фикрингизни асосланг.




  1. Парламентни шаклланиши ва ривожи бўйича илмий тадқиқотлар ўтказган миллий ва хорижий олимлардан кимларни биласиз?

Акмал Саидов, Крис Левик, Франклин де Вризе, Наргиза Абдукадирова, Эдмунд Бёрк.

  1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларини сайлаш тартибини Конституция ва қонунчилик асосида ёритиб беринг.

Сайлаш тартиби Сайлов кодекси асосида бўлади. 150 та сайлов округи орқали ташкил этилган сайловда 5 та партия ўз номзодлари билан қатнашади. Сайлов умумхалқ овоз бериш йўли билан ўтказилади. Ҳар бир округдан энг юқори овоз олган номзод сайланган ҳисобланади.

  1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг конституциявий-ҳуқуқий мақомини Конституция ва қонунчилик асосида ёритиб беринг.

Қонунчилик палатаси Олий Мажлиснинг қуйи палатаси ҳисобланиб, 150 нафар депутатдан иборат. Қонунчилик палатаси профессионал тарзда ишлайди. Асосий вазифаси қонунчилик билан ишлаш ҳисобланади.

  1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ваколатларини санаб ўтинг. Ушбу ваколатлар мазмун-моҳиятини очиб беринг.

Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатлари жумласига:
1) Қонунчилик палатасининг Спикери ва унинг ўринбосарларини, қўмиталарнинг раислари ва уларнинг ўринбосарларини сайлаш;
2) Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимига биноан Қонунчилик палатаси депутатини дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш;
3) Регламентни ҳамда ўз фаолиятини ташкил этиш ва палатанинг ички тартиб қоидалари билан боғлиқ масалалар юзасидан бошқа қарорларни қабул қилиш;
4) сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаёт соҳасидаги у ёки бу масалалар юзасидан, шунингдек давлатнинг ички ва ташқи сиёсати масалалари юзасидан Қонунчилик палатасининг қарорларини қабул қилиш;
5) Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кейинчалик уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимларга тасдиқлаш учун кўриб чиқиш ва маъқуллаш киради.

  1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси фаолиятини ташкил этиш тартиби ва унинг таркибий тузилмалари ҳақида атрофлича тўхталиб ўтинг.

Қонунчилик палатаси фаолиятининг ташкилий шакли унинг Қонунчилик палатаси сессиялари даврида, қоида тариқасида, ҳафтасига уч марта ўтказиладиган мажлисларидир.
Қонунчилик палатасининг мажлислари, агар уларнинг ишида палата депутатлари умумий сонининг камида ярми иштирок этса, ваколатли ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини, конституциявий қонунларни қабул қилишда, уларга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритишда депутатлар умумий сонининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлиши шарт.
Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси Қонунчилик палатасига сайловдан кейин икки ойдан кечиктирмай ўтказилади. Мазкур мажлисни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Раиси очади ва Қонунчилик палатаси Спикери сайлангунга қадар унда раислик қилади.
Қонунчилик палатаси биринчи мажлиси ишини ташкил этиш учун мажлиснинг муваққат котибияти саноқ комиссияси ва овозларни ҳисоблашнинг электрон тизимидан фойдаланиш устидан муваққат назорат гуруҳи сайланади.
Қонунчилик палатасининг биринчи мажлисида унинг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилади, шу жумладан, қоида тариқасида:
Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарлари сайланади;
сиёсий партиялар фракциялари (бундан буён матнда фракциялар деб юритилади) рўйхатга олинади;
Қонунчилик палатасининг қўмиталари тузилади. Шунингдек, экспертлар гуруҳи, комиссиялар тузилади. Кенгаш шакллантирилади.



  1. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатини ташкил этиш тартибининг фарқли ва ўхшаш жиҳатларини ёритиб беринг.

Қонунчилик палатаси умумхалқ сайлови асосида 150 та сайлов округи орқали сайланади. Сайловда 5 та сиёсий партия ўз номзодлари билан иштирок этади. Сенат эса ҳудудий сайлаш ва тайинлаш орқали шаклланади.

  1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг шакллантириш тартибини Конституция ва қонунчилик асосида ёритиб беринг.

Олий Мажлис Сенати ҳудудий вакиллик асосида ҳар бир маъмурий бирлик маҳаллий халқ депутатлари кенгашларининг мажлисларида яширин овоз бериш йўли билан 6 нафардан жами 84 нафар сенатор сайланади. Қолган 16 нафар сенатор Президент томонидан тайинланади.

  1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг конституциявий-ҳуқуқий мақомини Конституция ва қонунчилик асосида ёритиб беринг.

Сенат Ўзбекистон парламенти-Олий Мажлиснинг юқори палатаси ҳисобланиб, Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган Қонунни кўриб чиқиб тасдиқлайди. Шунингдек, қонунларга биноан мутлақ ваколатидаги масалалар ва биргаликдаги ваколатларга кирувчи масалаларни кўриб чиқади.



  1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати – ҳудудий вакиллик палатаси сифатидаги ўрнини кўрсатинг.



  1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро муносабатлари хақида атрофлича тўхталиб ўтинг. Бу муносабатларни амалий жиҳатдан тавсифланг.



  1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати ва Сенат аъзосининг ҳуқуқий мақомини қонунчилик доирасида батафсил ёритиб беринг. Уларнинг фаолият йўналишларини кўрсатиб беринг.


  1. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинадиган ҳуқуқий ҳужжатлар номларини келтиринг?

Қонунчилик палатаси томонидан Қарор чиқарилади.



  1. Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасида кўриб чиқиши учун киритишда қўйилган талаблар?

Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасига киритишда қуйидагилар тақдим этилиши керак:
1) қонун лойиҳасига унинг концепцияси баён қилинган тушунтириш хати, ушбу концепцияда ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг асосий ғояси, мақсади ва предмети; тегишли ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг мазкур соҳада амалда бўлган қонунлар ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлили илова қилинган ҳолдаги умумий тавсифи ва ҳолатига берилган баҳо; қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш зарурияти асослари; қонун лойиҳасининг асосий қоидалари; бўлғуси қонуннинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа оқибатлари прогнози белгилаб берилган бўлиши керак;
2) ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги, шунингдек қонун лойиҳаси киритилиши билан боғлиқ қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси;
3) ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши, ўз кучини йўқотган деб топилиши ёки қабул қилиниши лозим бўлган қонуности ҳужжатларининг рўйхати;
31) халқаро ҳужжатларнинг ва чет эл мамлакатлари қонун ҳужжатларининг, Ўзбекистон Республикаси қонунчиликнинг тегишли қоидалари, Ўзбекистон Республикаси шароитида тегишли халқаро тажриба қўлланилишининг мақбуллиги тўғрисидаги асосли таклифлар кетма-кет тартибда кўрсатилган таҳлилий қиёсий жадвал;
4) моддий харажатларни талаб қиладиган қонун лойиҳалари учун молиявий-иқтисодий асослар;
5) давлат даромадларини камайтириш ёки давлат харажатларини кўпайтириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети моддалари бўйича ўзгартиришларни назарда тутувчи қонунларнинг лойиҳалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг хулосаси.
Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилингунига қадар қонун лойиҳасини киритган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти лойиҳа матнини ўзгартириш ёки ўзи киритган қонун лойиҳасини чақириб олиш ҳуқуқига эга. Қонунчилик палатасига илгари палата томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган тегишли қонун лойиҳасига доир масалага дахлдор бўлган қонун лойиҳаси келиб тушган ҳолларда, Қонунчилик палатаси янги киритилган қонун лойиҳасини қайтариш тўғрисидаги ёхуд уни илгари биринчи ўқишда қабул қилинган қонун лойиҳаси билан бирлаштириш ҳақидаги масалани масъул қўмитанинг хулосаси асосида ҳал этишга ҳақли.

  1. Масъул қўмита томонидан қонун лойиҳасини муҳокамага тайёрлаш жараёни ҳақида фикрингизни баён қилинг?

Қонун лойиҳасини дастлабки тарзда муҳокама қилиш ва уни Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда кўриб чиқишга тайёрлаш масъул қўмита томонидан амалга оширилади.
Фракциялар қонун лойиҳасини дастлабки тарзда муҳокама қилиш якунларига кўра масъул қўмитага ўз фикрлари ва таклифларини тақдим этади.
Масъул қўмита фракциялар, манфаатдор ташкилотлар ҳамда экспертлар гуруҳларининг фикрлари ва таклифларини ҳисобга олган ҳолда қонун лойиҳасининг дастлабки тарздаги муҳокамасини ўтказади ва қонун лойиҳаси олинган кундан эътиборан икки ой ичида унга:
Қонунчилик палатаси Кенгашининг қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқиш учун Қонунчилик палатасига киритиш тўғрисидаги қарори лойиҳасини;
масъул қўмитанинг мазкур қонун лойиҳасини қабул қилиш ёки рад этиш зарурлиги асосланган хулосасини;
фракцияларнинг (депутатлар гуруҳларининг) қонун лойиҳаси бўйича фикрлари ва таклифларини илова қилган ҳолда, Қонунчилик палатаси Кенгаши кўриб чиқиши учун тақдим этади.
Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси қўмиталарида муҳокама қилиш очиқ, қонун лойиҳасини киритган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти вакиллари, фуқаролик жамияти институтларининг ва илмий-тадқиқот муассасаларининг вакиллари таклиф этилган ҳолда ўтказилади. Муҳокамаларга олимлар, мутахассислар ҳам таклиф этилиши мумкин.
Қонунчилик палатасининг қўмиталаридаги қонун лойиҳаси муҳокамаларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили иштирок этиши мумкин.
Қонунчилик палатаси Кенгаши масъул қўмита тақдим этган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқиш учун Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби лойиҳасига киритиш тўғрисида қарор қабул қилади.

  1. Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси мажлисларида кўриб чиқиш тартибини ёритиб беринг?

Қонунчилик палатаси қонун лойиҳасини, қоида тариқасида, уч ўқишда кўриб чиқади.
Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси мажлисларида биринчи ўқишда кўриб чиқиш чоғида уни қабул қилиш зарурати, қонун лойиҳасининг концепцияси, унинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига мувофиқлиги, шунингдек қонунни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар ҳамда молиялаштириш манбалари тўғрисидаги масала муҳокама қилинади. Биринчи ўқишдаги қонун лойиҳаси юзасидан маъруза билан, қоида тариқасида, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти ёки унинг вакили, кейинги ўқишларда эса масъул қўмита вакили сўзга чиқади.
Масъул қўмита биринчи ҳамда кейинги ўқишларда фракцияларнинг фикрлари ва таклифларини депутатларга етказиши шарт.
Фракцияларнинг қонун лойиҳаси бўйича фикрлари ва таклифлари мажбурий тарзда ҳамда ҳар томонлама муҳокама қилиниши лозим.
Қонунчилик палатаси муҳокама натижалари бўйича қонун лойиҳасини маромига етказиш ва кейинги ўқишда кўриб чиқиш учун палатага киритиш муддатини мажбурий тартибда белгилаган ҳолда уни биринчи ўқишда қабул қилиш ҳақида ёхуд қонун лойиҳасини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Қонунчилик палатаси муҳокамасига қонун лойиҳаларининг муқобил таҳрирлари киритилган тақдирда улар бир вақтда кўриб чиқилиши керак. Қонунчилик палатаси депутатларининг қарор қабул қилиш учун талаб қилинадиган энг кўп миқдордаги овозини тўплаган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинган ҳисобланади.
Биринчи ўқишда қабул қилинган қонун лойиҳасининг матни, қоида тариқасида, Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади, зарур бўлган ҳолларда эса, Қонунчилик палатасининг қарорига кўра оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади. Бунда энг муҳим ижтимоий, ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга бўлган қонун лойиҳалари Қонунчилик палатасининг уни биринчи ўқишда қабул қилиш ҳақидаги қарорига мувофиқ қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида кенг муҳокамага, шу жумладан жойларда фуқаролар иштирокидаги кенг муҳокамага чиқарилиши мумкин.
Масъул қўмита қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш чоғида қонун лойиҳасининг моддама-модда муҳокамасини ўтказади, келиб тушган фикрлар ва таклифларни умумлаштиради. Қонун лойиҳасининг маромига етказилган матни фракцияларга, шунингдек қонун лойиҳасини киритган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига уларнинг ушбу қонун лойиҳаси бўйича фикрлари ва таклифларини олиш учун юборилади.
Масъул қўмита маромига етказилган қонун лойиҳаси бўйича фикрлар ва таклифларни олганидан сўнг уларнинг муҳокамасини қонун лойиҳасини киритган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти вакиллари, фуқаролик жамияти институтларининг ҳамда илмий-тадқиқот муассасаларининг вакиллари иштирокида ташкил этади. Муҳокамаларга олимлар, мутахассислар ҳам таклиф этилиши мумкин.
Фракциялар ўз дастурий мақсадли вазифаларидан келиб чиқиб, қонун лойиҳаларининг жойларда фуқаролар иштирокидаги муҳокамасини ҳамда улар бўйича келиб тушган таклифларни ўрганишни сиёсий партиялар тегишли ташкилотларининг ходимларини жалб этган ҳолда ташкил этади. Фракциялар ўрганишлар якунларига кўра келиб тушган фикрлар ва таклифларни ўз мажлисларида муҳокама қилади, ўз дастурий мақсадли вазифаларидан келиб чиққан ҳолда таклифлар ишлаб чиқади, улар масъул қўмитага юборилади.
Масъул қўмита томонидан асосли деб топилган таклифлар қонун лойиҳасининг матнига киритилади.
Қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси томонидан иккинчи ўқишда кўриб чиқиш чоғида муҳокама моддама-модда ўтказилади. Бунда масъул қўмита томонидан маъқулланган фикрлар ва таклифлар ҳам, маъқулланмаган фикрлар ва таклифлар ҳам муҳокама қилинади. Қонун лойиҳаси бўйича овоз бериш, қоида тариқасида, моддама-модда ўтказилади. Қонунчилик палатасининг қарорига кўра қонун лойиҳаси бўйича овоз бериш боблар ёки бўлимлар бўйича, шунингдек бир неча моддалар бўйича бир вақтнинг ўзида ўтказилиши мумкин.
Муҳокама натижалари бўйича Қонунчилик палатаси қонун лойиҳасини маромига етказиш ва кейинги ўқишда кўриб чиқиш учун палатага киритиш муддатини белгилаган ҳолда уни иккинчи ўқишда қабул қилиш ҳақида ёхуд қонун лойиҳасини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Учинчи ўқишда қонун лойиҳаси муҳокама қилинмасдан тўлалигича овозга қўйилади.
Қонун лойиҳаси биринчи ёки иккинчи ўқишда қабул қилинган тақдирда, масъул қўмитанинг таклифига биноан қонунни кейинги ўқишлар тартиб-таомилини истисно этган ҳолда қабул қилиш тўғрисидаги масала овозга қўйилиши мумкин.
Қонун Қонунчилик палатаси томонидан палата депутатлари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади, бундан ушбу Қонун 151, 17 ва 18-моддаларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қонун ўн кун ичида Сенатга кўриб чиқиш учун юборилади. Сенатга қонун билан биргаликда қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасига киритиш чоғида тақдим этилган материаллар юборилади.

  1. Қонун лойиҳаларини эксперт ва мутахассислар иштирокида муҳокама қилиш тартибини ёритиб беринг?




  1. Сенат томонидан рад этилган қонунни Қонунчилик палатаси томонидан қайта кўриб чиқиш тартибини ёритиб беринг?

Сенат томонидан рад этилган қонун Қонунчилик палатаси томонидан бир ойлик муддатда қайта кўриб чиқилиши лозим.
Масъул қўмита Сенат томонидан рад этилган қонун юзасидан хулоса беради.
Масъул қўмитанинг хулосаси олинганидан кейин қонунни Қонунчилик палатаси томонидан қайта кўриб чиқиш масаласи белгиланган тартибда Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартибига киритилади.
Сенат томонидан рад этилган қонунни қайта кўриб чиқишда Қонунчилик палатаси қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
юзага келган келишмовчиликларни бартараф этиш учун белгиланган тартибда келишув комиссиясини тузиш;
қонунни Қонунчилик палатаси томонидан аввалги қабул қилинган таҳририда қабул қилиш;
қонунни Қонунчилик палатасининг қайта кўриб чиқишидан олиб ташлаш.
Агар Қонунчилик палатаси Сенат томонидан рад этилган қонунни Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан яна маъқулласа, қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган ҳисобланади ҳамда имзоланиши ва эълон қилиниши учун Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади.

  1. Ўзбекистон Республикаси Президенти қайтарган қонунни Қонунчилик палатаси томонидан қайта кўриб чиқиш тартиби тартибини ёритиб беринг?

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан эътирозлар билан қайтарилган қонун Қонунчилик палатаси томонидан бир ойлик муддатда қайта кўриб чиқилиши керак.
Масъул қўмита Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қайтарилган қонун юзасидан хулоса беради.
Масъул қўмитанинг хулосаси олинганидан кейин қонунни Қонунчилик палатаси томонидан қайта кўриб чиқиш масаласи белгиланган тартибда Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартибига киритилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қайтарилган қонунни қайта кўриб чиқишда Қонунчилик палатаси томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
қонунни Ўзбекистон Республикаси Президентининг мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда қабул қилиш;
қонунни бундан буён кўриб чиқмаслик;
қонунни аввалги қабул қилинган таҳририда маъқуллаш.
Агар қонун аввалги қабул қилинган таҳририда Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан маъқулланса, Сенатга маъқуллаш учун юборилади.



  1. Қонунчилик палатаси қарорларини қабул қилиш тартиби тартибини ёритиб беринг?


Download 33,52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish