Мавзу-11
ПАРДОЗЛАШ ИШЛАРИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН МАШИНА ВА ЖИҲОЗЛАР
Режа:
11.1.Сувоқ ишлари учун машиналар.
11.2.Қоришма насослар
11.3.Сувоқ форсункалари.
11.4.Сувоқ агрегатлари, машиналари ва қурилмалари.
11.5.Сувоқ станциялари
11.6. Суваш силлиқлаш қўл машиналари.
Таянч сўзлар: Таннарх, кошин, монолит сувоқ, гипсокартон, қуруқ гипсли сувоқ,насос,насос диафрагмаси, винтли диафрагма, форсунка, сопло, пневматик форсунка, қуруқ торкрет, диск, траверс,
11.1.Сувоқ ишлари учун машиналар.
Пардозлаш ишлари бино ва иншоотларни ташқи ва ички пардозлаш бўйича қурилиш жараёнларининг мажмуаси бўлиб, бундан мақсад уларнинг ҳимоя-эксплуатацион ва меъморий-эстетик сифатларини кўтаришдир. Пардоз ишлари энг мураккаб ва меҳнат талаб ишлардан бўлиб, ҳозирги даврда умумий меҳнат сарфини 25...30% ни, умумий қурилиш таннархини 15...18% ни ташкил этади. Бинони барпо этишдаги барча қурувчиларнинг 30% пардоз ишлари билан банд бўлади.
Асосий пардоз ишлари уларнинг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олган ҳолда қурилиш майдони шароитида қисқа муддатларда ва қурилишни тўгалловчи даврида бажарилади. Пардоз ишлари таркибига сувоқ, кошинлаш, бўёқ, гулқоғоз ёпиштириш, ойна солиш ишлари, шунингдек, полқуриш ва уни пардозлаш ишлари киради. Пардоз ишларини бажариш турли хил вазифаси бўйича ва тузилиши бўйича қурилиш-пардоз машиналари қўлланилади.
Қурилиш-пардоз машиналарининг номлари доимий равишда кенгаймоқда ва қурилиш ишлаб чиқариши замонавий талабларига жавоб берувчи янги мукаммалашган тур ва моделлари билан тўлмоқда.
11.1. Сувоқ ишлари учун машиналар
Сувоқ ишлари қурилиш конструкциялари юзаларни текислаш ва декоратив безак бериш, уларнинг санитар-гигиеник сифатларини яхшилаш, шунингдек тусувчи конструкцияларни иссиқлик, товуш ўтказувчанлик ва сув шимишни камайтириш, уларни атмосфера таъсиридан ҳимоя қилиш учун бажарилади.
Замонавий қурилишда сувоқни икки тури қўлланилади – монолит ва
қуруқ йиғма.
Монолит сувоқ бино ва иншоотлар турли хил конструкцияларин ички ва ташқи юзаларини пардозлашда қўлланилади. У пардозланаётган юзага маълум қалинликдаги сувоқ қоришмасини суваш билан бажарилади.
Қуруқ гипсли сувоқ (гипсокартон листлар) биноларни ички юзаларини пардозлашда хоналарда нормаль ва қуруқ режим бўлганда қўлланилади.
Монолит сўвоқни бажаришдаги барча технологик операциялар (қоришмани қабул қилиш ва тайёрлаш, сузгичдан ўтказиш ва уни керакли ишчи ҳаракатчанликка келтириш, сачратма, грунт ва пардозловчи қатламни суваш ва уни силлиқлаш ) мажмуали механизациялаштирилган бўлиб мобил ҳаракатланувчи кўчириладиган сувоқ ва сувоқ-аралаштирувчи машина ва агрегатлар (сувоқ ишлари ҳажми кичик бўлганда), юқори унумдорли кўчириладиган сувоқ станциялари қўллаб бажарилади.
Сувоқ агрегатлари ва станциялари турли турдаги қоришма насос асосида ясалган бўлиб ва қоришма узаткич, форсунка ва сувоқ-силлиқлаш машиналари билан жамланмаланган (комплект).
Do'stlaringiz bilan baham: |