Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг муборак 101 дуолари


Роббана ла тузиғ қулубана баъда из ҳадайтана



Download 0,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/89
Sana14.04.2022
Hajmi0,89 Mb.
#550465
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   89
Bog'liq
Paygambarimiz-s.a.v.ning-muborak-101-duolari

Роббана ла тузиғ қулубана баъда из ҳадайтана 
ваҳаб лана мин ладунка роҳматан иннака антал 
ваҳҳаб. Роббана иннака жамиъун наси лиявмин 
ла ройба фийҳи инналлоҳа ла юхлифул мийъад.
Маъноси:
«Эй Раббимиз! Қалбимизни ҳидоятга эриштир
-
ганингдан кейин тўғри йўлдан тойдирма, бизга 
ҳузурингдан раҳмат ато қил. Ўзинг кўп ато қилувчи 
Зотсан. Эй Раббимиз! Сен инсонларни шубҳасиз со
-
дир бўладиган кунда тўплайсан. Албатта, Аллоҳ ваъ
-
дасидан қайтмайди».
Шарҳ:
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Оли 
Им рон сурасидаги бу муборак дуони бир куни жуда 


Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг муборак 101 дуолари
137
кўп ўқидилар. Инсоннинг қалби ҳидоятга эриш мо­
ғи буюк лутф ва илоҳий эҳсон бўлиб, унинг йўли дан 
қайтиши эса жуда катта фалокатдир. Шунинг учун 
бу дуода «Эй Раббимиз! Қалбимизни ҳи доят қил га­
нингдан сўнг бизни адаштирма, бизга ҳузу рингдан 
раҳмат ато қил», дея зикр қилинмоқда.
Дунё ва охират ҳаётининг энг буюк саодати қалб­
нинг ҳидоятга эришмоғидир. Энг буюк фалокат эса 
унинг бу йўлдан қайтмоғидир. Мана шу таҳлика 
боис Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир 
куни асҳобни ҳайратга солиб, дуони такрор ва так­
рор ўқидилар. Ҳидоят тўғри йўлни топиш, дегани. 
Шу сабабдан Раббимизга «Ё Аллоҳ! Сен бизга тўғ­
ри йўлни кўрсатиб, имон келтирганимиздан сўнг 
қал бимизни ботил фикрларга мойил қилма. Бизни 
муҳофаза қил. Бизни тўғри йўлдан адаштирма. Раҳ­
мати илоҳийингга қовуштир. У раҳмати илоҳий ва
-
силаси ила ризоингга етишайлик. Бу йўлда бизни 
собит қил», деб дуо қилишимиз керак. Бу дуодаги 
«Ваҳ ҳаб» калимаси ҳаммага даражасига кўра берув
-
чи демакдир. «Ваҳаб лана» дейилгани билан эса ҳам­
ма сининг истеъдод даражасига кўра бу дуонинг фай
-
зидан баҳраманд бўлиши билдирилган.
Яна бу муборак дуода: «ла тузиғ қулубана», дейил­
ганки, бу қалбларимизни адаштирма, деганидир. 
Қалб доимо айланиб, ўзгариб туради. Кўз кўрган 
ерга, қулоқ эшитган садога қараб ўзгариб кетади. 
Шу шакл да Аллоҳдан ҳам узоқлашиб кетади. Яъни, 
дуомизни дунё неъматидан маҳрум этмаганидек, 
охиратда ҳам масъуд бўлишимизни охират неъ
-
матидан баҳра олишимиз учун Аллоҳ ваъдасидан 
қайтмаслигини билдириб васила қиламиз.
Хуллас, буюк сирларни ўзида жам қилган бу мубо­
рак дуо Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни 


Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг муборак 101 дуолари
138
ҳам ҳаяжонга солган. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи 
ва саллам)нинг бу дуони бир куни кўп ўқишлари ун
-
даги сирлар самарасидир.
Қалблар Ҳаққа юзлангач, бошқа нарсаларга бу
-
рилиб кетмаслигини Аллоҳдан доимо тиламоқ ва бу 
муборак дуони ўқимоқ лозим.

Download 0,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish