62. Ризқ саросимасидан сақланиш дуоси
ِعا
َطِقْناَو ِّنِس ِ َب ِك َد ْن ِع َّيَل َع َكِقْزِر َعَسْوأ ْلَع ْجا َّمُهللا
يِرْم ُع
Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг муборак 101 дуолари
96
Аллоҳумма ижъал авсаъа ризқика ъалаййа
ъинда кибари синний ван қитоъи ъумрий.
Маъноси:
«Ё Аллоҳ! Энг мўл ризқимни кексайган вақтим,
умримнинг охирида бер!»
Шарҳ:
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бу му
борак ҳадисларида «Энг мўл ризқимни кексайган
пайтим ва умримнинг ниҳоясида бер», деб дуо қил
ганлар. Бунинг сири эса бундай: кексалик пай тида
инсон умрим тугамоқда, дея ризқ саросима сига
туша ди ва Ҳақдан ғофил бўлиб, Аллоҳга таваж жуҳ қи
лолмайди. Бу муборак дуо бизга дарсдир. Расу луллоҳ
(соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бутун ҳаёт ла рида
Аллоҳга тўлиқ таважжуҳ қилганлар ва бунга моне
бўладиган барча нарсадан Аллоҳга си ғинганлар.
Бу муборак дуода ризқ саросимасини бартараф
қилиш, ҳузур ила Ҳаққа руҳни таслим этиш сў
ралган, буни ҳаммамиз кўз олдимизда тутишимиз
лозим. Дунёнинг битмастуганмас изтиробла рига
ва ризқ тўплашга берилиб кетиб, Ҳаққа таважжуҳ
қилмаслик буюк фитнадир. Бу муборак дуо фо
-
ний дунёдан хотиржам айрилишимиз учун гўзал
ўгитдир.
63. Зарарлардан паноҳ тилаш дуоси
ِّل ُ
ك ْنِمَو ٍةَّما َهَو ٍنا َطْيَش ِّل ُك ْنِم ِةَّماَّتلا ِللها ِتاَمِل َكِب ُذو ُعأ
ٍةَّمَل ٍين َع
Аъузу бикалиматиллаҳит тааммати мин кул
-
ли шайтонин ва ҳамматин вамин кулли ъайнин
ламмаҳ.
Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг муборак 101 дуолари
97
Маъноси:
«Аллоҳнинг мукаммал калималари билан ҳар бир
шайтондан, зарарли ҳашаротлардан ва ёмон кўздан
паноҳ тилайман».
Шарҳ:
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг
саҳиҳ ҳадисларига кўра, набиралари ҳазрат Ҳасан ва
ҳазрат Ҳусайн хаста бўлган пайтларида доимо юқо
ридаги дуони ўқирдилар. Яъни: «Аллоҳнинг мукам
-
мал калималари билан ҳар бир шайтондан, зарарли
ҳашаротлардан ва ёмон кўздан паноҳ тилайман»,
дер эдилар.
Ривоятларга кўра, ҳазрат Иброҳим (алайҳисса
лом) ҳам шу муборак дуони икки ўғиллари ҳазрат
Ис моил ва ҳазрат Исҳоқ учун ўқиган экан.
Бу ҳадиси шарифда «Аъузу бикалиматиллаҳит
таам мати» каломи ила Аллоҳнинг наздидаги, биз
билган ва билмаган не қадар калом бўлса, барчаси
назарда тутиляпти ва булар билан инсонларни ёмон
-
лик ва фалокатга судраган шайтондан, моддий ола
-
мимизда жисмимизни таҳликага солган ёмонлик
лардан (илон, чаён ва барча зарарловчи, ўлдирувчи
махлуқотдан), инсонларнинг маънавий оламларини
бузувчи ёмон назардан, ақл ва шуурига ёмонлик бе
-
рувчи билиббилмаган ҳар нарсадан Аллоҳ таолога
сиғинилмоқда. Бу изоҳдан англашиладики, бу кали
-
маи қудсия турли дуолар мазмунини қамраб олган
буюк дуодир. Инсонлар моддий оламда шифо исташ
билан бирга, шифони яратган Аллоҳга ҳам шундай
дуо қилишлари керак. Ёмонликдан муҳо фаза қилиш
исталса, энг мукаммал восита билан ҳимоя сўралади.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) наби
ра ларига, Иброҳим (алайҳиссалом) ҳам икки ўғил
Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг муборак 101 дуолари
98
ла рига ўқиган бу дуони кўз олдимизда тутиб, унинг
фазилати ва қимматини англамоғимиз лозим. Бу
дуо ларнинг энг қимматли ва муборакларидандир.
Do'stlaringiz bilan baham: |