Пахта заводларида лаборатория шароитида пахта чигитини шикастланиш таъсирини ўрганиш



Download 29,46 Kb.
bet1/2
Sana12.07.2022
Hajmi29,46 Kb.
#782496
  1   2
Bog'liq
Г.Қодирова мақола


ПАХТА ЗАВОДЛАРИДА ЛАБОРАТОРИЯ ШАРОИТИДА ПАХТА ЧИГИТИНИ ШИКАСТЛАНИШ ТАЪСИРИНИ ЎРГАНИШ

Магистр Рустамова Навбаҳор Музаффар қизи


rustamovabahora3@gmail.com
тадқиқотчи Қодирова Гулнорахон Олимжоновна
qodirovagulnora1984@gmail.com
профессор Мурадов Рустам Мурадович
rustam.m@list.ru
Наманган муҳандислик технология институти


Аннотатция. Мақолада Наманган вилояти Мингбулоқ туманида жойлашган “Гулбоғ пахта тозалаш заводи” корхонасида чигит шикастланиш кўрсакичларини лаборатория шароитида тадқиқ этилган бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнидан намуналар олиниб, чигитни сифат кўрсаткичлари ўрганилган.
Калит сўзлар: тола, чигит, аналитик тарози, калькулятор, кислота, қуритиш шкафи.
Кириш. Республикамиз катта экспорт имкониятига эга бўлган энг муҳим маҳсулот пахта етиштирувчи ва ундан тайёрланган махсулотлар ишлаб чиқарувчи ҳамда етказиб берувчи асосий мамлакатлардан биридир. Бугунги кунда бозор иқтисодиётининг асосий талабларидан бири ишлаб чиқаришда рақобатбардош маҳсулот етиштиришдан, мавжуд технологик жараёнларни такомиллаштира бориб, маҳсулот таннархини камайтиришдан иборатдир. Буларнинг барчасини кенг қамровда амалга оширишда, мутахассислардан юқори билимдонликни, тажрибани ҳамда тадбиркорликни талаб этади [1].
Пахтага дастлабки ишлов бериш корхоналарини технологик жараёнларни бажарилишининг юқори сифатини таъминлайдиган янги технологик жиҳозлар билан таъминлаш, яъни жинларнинг янги конструкциялари, линтерлар, қуритиш ва тозалаш бўлимларини янги замонавий жиҳозлар билан таъминлаш шу куннинг асосий талабларидан ҳисобланади. Шунингдек пахта хомашёсини қайта ишлаш корхоналарида узлуксиз жараёнлар кенг жорий қилинмоқда ва бунинг эвазига корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватлари ошириб борилмоқда.

Адабиётлар таҳлили ва методлар. Ҳозирги кунда пахта тозалаш саноати корхоналари олдига қўйиладиган асосий талабларда бири, барча технологик жараёнлардан ўтаётган чигитли пахта хомашёсини сифат кўрсаткичларининг табиий холатини сақлаб қолишдир. Ишлаб чиқариш корхоналардаги технологик жараёнларда чигитли пахта ва тола махсулотларининг сифатини ва табиий хусусиятларини сақлаб қолиш масалалари бўйича кўп олим ва тадқиқотчилар илмий изланишларини амалга оширганлар [2].


Хусусан академик Р.Г.Махкамов [3], техника фанлари докторлари, профессорлар Х.Т.Ахмадходжаев [4,5], Р.М.Мурадов [6], Р.В.Байдюк [7], Х.А.Зияев [8] ва бошқа қатор олимлар [9, 10,11,] ўзларининг салмоқли мехнатлари билан ҳисса қўшганлар. Улар чигитли пахта хомашёсининг пахта корхонасидаги жиҳозларининг ишчи қисмлари билан таъсирланиши натижасида сифат кўрсаткичларининг ўзгаришини ўргандилар ва тегишли тавсиялар ишлаб чиқдилар.
Чигитли пахтани ҳаво ёрдамида ташишда механика усулга нисбатан электр энергия сарфи кўп бўлади. Бироқ унинг конструкциясининг тузилишига нисбатан оддий бўлиб, корхонанинг шароитига мос келади, ташилаётган материалнинг исроф бўлишига йўл қўймайди, санитария ва гигиена талабларига тўлиқ жавоб беради. Ҳозирги шароитда ғарамлардан омборлардан чигитли пахтани ташиб келтиришда ва ишлаб чиқариш цехларига узатишда асосан ҳаво ёрдамида ташиш қурилмаларидан фойдаланилади.
Юқоридаги олимлар томонидан ўтказилган илмий изланишларни таҳлил қилиб текширилганда чигитли пахта хомашёсини ташишда унинг ташиш қурилмалари ишчи сиртлари билан ўзаро таъсири натижасида сифат кўрсаткичлари пасайиши аниқланган. Айниқса чигитли пахта хомашёсининг намлик даражаси юқори бўлганда, ҳаво ёрдамида ташиш қурилмаларида механик таъсир натижасида чигит синишининг ортиб бориши ва пировард натижада толанинг шикастланиш даражаси ортиб кетиши аникланди.
Пахта тозалаш саноати корхоналарида пахта хомашёсига дастлабки ишлов бериш технологик жараёнида пахта билан технологик жиҳозларнинг ўзаро механик таъсири натижасида чигитли тола шикастланади. Бунинг натижасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сифат кўрсаткичлари ҳам пасаяди. Шуларни ҳисобга олиб, технологик жиҳозлардан ўтаётган маҳсулотнинг шикастланиш даражасини аниқлаш катта қизиқиш ўйғотади [12]. Пахта тозалаш заводларида чиқариладиган чигитлар ишлатилишига қараб техник ва уруғлик чигитларга бўлинади. Техник чигитлар улардан пахта мойи ва кунжара олиш учун ёғ комбинатларига, уруғлик чигитлар эса экиш учун дала майдонларига юборилади.
Муҳокама ва натижалар. Техник чигитларнингг ифлослиги деб чигитга аралашиб кетган ифлос ва мойли қўшилмалар миқдорига (% ҳисобида) айтилади. Ифлос қўшилмаларга: минераль (тупроқ, қум, чанг) ва органик қўшилмалар (ғўза барги, шохча, кўсак, ва ҳ.к.), пуч чигитлар (мағизсиз), чигит қобиқлари ва мағизи куйган чигитлар киради.
Чигитнинг намлиги қуритиш шкафида ёки ВТС маркали термовлагомер (термонамўлчагич)да аниқланади.
Жинлаш ва линтерлаш процессларидан кейин ҳам чигит устида қисқа тола момиқ нормал толалар узилмаган ва атрофига ўралган ҳолда қолади.
Чигитнинг тўлиқ туклилиги деб чигит устида қолган момиқ ва толалар массасининг процент ҳисобидаги насбатига айтилади(14)
Мингбулоқ туманида жойлашган Гулбоғ пахта тозалаш заводида пахтани қабул қилиш лабораториясида Андижон 35 селекция навли 1 -сорт пахтадан ажратилган 4ДП-130 жин қурилмасидан олинган чигитни шикастланиш даражасини аниқлаш учун тажриба ўтказиб кўрдик.
1). Андижон 35 селекция навли 1-сорт чигитдан лаборатория тарозисида 4ДП-130 жин қурилмасидан олинган 500 грамм чигитдан намуна тортиб олинди. Олинган намунани диаметри 0.3 мм тешикли элакдан майда ифлосликлари ўтказилди. тешиклардан ўтган ўлук ва майда ифлосликларни миқдорини аниқлаш учун тарозида тортилди.
Тортиб олинган майда ифлосликлар миқдори 0,77 грамм оғирликдалиги аниқланди ва уни минерал ва органик аралашмаларнинг массавий улушини аниқлаш усули формулаcига солинди.
Минерал ва органик аралашмаларнинг массавий улушини аниқлаш усули:

Бу ерда: М -чигитнинг намуна қисмидаги ифлос аралашмаларнинг массаси г;
500- чигитнинг намуна қисмининг вазни, г;
8,2 хисоб 0,01% гача бажарилади ва 0,1 % гача яхлитланади.
500 грамм чигит таркибида майда ифлосликларни аниқлаш учун ушбу формулага солганимизда C= майда ифлосликлар сони 0,154 грамм борлиги аниқланди.
4ДП-130 жин қурилмасидан олинган Андижон 35 селекция навли 1 -сорт чигитни тукдорлигини аниқлаш учун эталонга солинганда тукдорлик чиқдори 7 % ни кўрсатди .
2). Чигитни тукдорлигини аниқлаш учун лаборатория шароитида 30 грамм чигитни лаборатория аналитик тарозисида тортиб олинди. Тортиб олинган чигитни қуритиш шкафига 30 минут давомида қуритишга қўйилди. Қуритилган чигитни шкафдан олиб уни совутишга қўйилади. Совутилган чигитни туки билан яна лаборатория аналитик тарозисида тортилади. Иккита сопол идишга 5минут олдин тузли кислота қўйиб қўйилади ва аввалдан торозида тортиб олинган 30грамм чигитни тузли кислотага солинади ва идиш қопқоғи маҳкам қилиб ёпиб қуритиш шкафида 30 минутга қўйиб қўйилади. Чигитни тукдорлигини аниқлаш учун ушбу формулага солинади:
Чигит тукдорлигини аниқлаш усули:
О= ̇̇*100 ;
Бу ерда: М1 - хлорид кислота буғларида қайта ишланган туклар билан биргаликда чигит намуна вазни г.
М2 - туксизланган чигитнинг вазни г.
М - синаш учун мўлжалланган чигит намуна қисмининг вазни
тузли кислотага чигитни солишдан асосий мақсад шуки технологик жараёнлардан ўтган чигит қанча миқдорда шикастланиши аниқлаш.
3) 4ДП-130 жин қурилмасидан олинган чигитдан 50 грамм чигит тортиб олинди. Бу чигитни намлигини аниқлаш учун ВХС-М1 қуритиш ускунасига чигитни фильтр қоғозга қўйиб 4 минут давомида қуритилди. Қуриган чигитни намлигини аниқлаш учун яна уни тортилди, қуритилган чигитни тарозида тортилганда 45,98 грамм чиқди. Чигит намлигини массавий улушини аниқлаш учун ушбу формулага солинади:
Намликнинг массавий улушини аниқлаш усули:
W=
бу ерда: m1 –чигит намуна қисмининг қуритишгача бўлган вазни, г;
m2 –чигит намуна қисмининг қуритишдан кейинги вазни, г;
0,5–терманамўлчагичда намлик аниқлашнинг натижаларига киритиладиган тузатиш
W=

4) 4ДП-130 жин қурилмасидан олинган чигит таркибидаги мағиз рангини аниқлаш учун чигитни ҳар ҳил жойидан чигит олинади ва олинган чигитдан 100 дона санаб оламиз олинган 100дона чигит оғирлигини аниқлаш учун аналитик тарозида тортилади тортилган 100 дона чигит оғирлиги 10,15 грамм оғирликда чиқди. Чигит тартибидаги рангини аниқлаш учун ҳар бир чигитни ўртасидан бўлиб чиқилади.


5) 4ДП-130 жин қурилмасидан олинган тукли чигитни туксизлантириш учун 50 грамм тукли чигит тортиб олинди ва уни сопол идига солинди чигит устидан 25 грамм тузли кислота қўйиб яхшилаб аралаштирилди. 30 минут давомида тинч ҳолатга қўйилди. Сўнг диаметри 0.3 мм элакга солиб устидан сув қўйиб яхшилаб ювилади. Тозалаб ювиб бўлгандан сўнг чигитни қуритиш учун ахтарка матога қуйиб 30минутга тинг ҳолатга қўйиб қуйилади. Қуритилгандан сунг чигит таркибидаги синиқ чигитларини териб олинади. 50грамм чигитдан 3 дона синиқ чигит чиқди.
Пахта тозалаш корхоналарида чигитнинг сифат кўрсаткичларига ишлаб чиқариш жараёнининг таъсирини ўрганиш мақсадида Андижон-35 ғўза навли 1- сорт УХК -3 тозалаш қурилмасидан ҳам намуналар олинди. Чигитли пахта толасининг нуқсонлари ва ифлосликларини аниқлаш учун қўл ёрдами пахтани чигитидан ажратилди ва лаборатория шароитида аналитик тарози ёрдамида 50 г оғирликдаги чигит тортиб олинди. Текшириш жараёнида йирик ифлосликлар, гажакликлар, ўлук, чигитлар, ва пишмаган толанинг ялтироқ парчаси қўл билан ажратиб олинди.
Олинган илмий-тадқиқот натижаларидан кўриниб турибдики, 4ДП-130 жин қурилмасидан олинган чигитни шикастланиш даражаси 2,6% ни Андижон 35 селекция навли 1 сорт, бошланғич намлиги 7,52 % ва ифлослик даражаси 0,154 % бўлган чигитли пахтани қайта ишлашда аниқланди.
ХУЛОСА. Технологик жараённинг таҳлили шуни кўрсатадики, чигитли пахтани ҳаво ёрдамида ташиш усулида кузатилган камчиликларни бартараф этувчи, чигитни шикастланиш даражасини бартараф этувчи, чигитни шикастланиш даражасини пасайтирувчи технологияларни қидириб топишни тақозо қилади. Чигит сифатини яхшиланиши эса асосан корхонадаги технологик жараёнларга ҳам боғлиқдир. Бунинг учун пахтани қайта ишлаш технологик жараёнга ўрнатилган машиналарда хас чўплардан тозалаш талаб этилади. Корхоналардаги технологик жараёнлар бугунги замон талабига муносиб бўлсагина юқори сифатли чигит олиш имкониятига эга бўлади.



Download 29,46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish