П. С. Султонов, Б. П. Ахмедов олий ўқув юртлари учун дарслик


Экологик таьлимотнинг хорижлик олимлари томонидан ўрганилиши



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/116
Sana22.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#116681
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   116
Bog'liq
Экологи фани буйича уқув қуланнма

Экологик таьлимотнинг хорижлик олимлари томонидан ўрганилиши. Ўсимлик
ва ҳайвонотларнинг ҳаёт тарзи, уларни ташқи муҳитга боғлиқлиги ва уларнинг турли
жойларда тарқалиш сабаблари ҳақидаги маълумотлар инсонлар томонидан жуда қадим-
қадимданоқ оғзаки ва ёзма шаклларда тўпланиб келинган. Бундай маълумотларни жамлаб
дастлабки илмий хулосалар қилишга уринишларни антик файласуф Аристотел (эрамиздан
аввалги 384-322 й.) асарларида учратиш мумкин. У 500 дан ортиқ ҳайвон турларининг яшаш
тарзи тўғрисида ёзиб унда экологияга оид кўплаб фикрларни олға суради. Аристотелнинг
шоғирди, «Ботаниканинг отаси» Теофраст Эрезейский (эрамиздан аввалги 371-280 й.) эса
ўсимликларни турли шароитларда ўзгариши, уларнинг қиёфаси ва ҳусусиятларини тупроқ
ҳамда иқлимга боғлиқлиги тўғрисида маълумотларни ёзиб қолдирган.
ХVII-ХIII асрлардаги экологик маълумотлар тирик организмларни айрим
гуруҳларини ўрганишга қаратилган эди. Ж.Бюффоннинг ишларида(1707-1778)
ҳайвонларнинг тузилишига ташқи муҳитнинг таъсири масаласи кўтарилган. Ж.Б.Ламарк
(1774-1892) дастлабки эволюцион таьлимотни ўртага ташлади ва ўсимлик ҳамда
ҳайвонларнинг эволюцион ўзгаришларида энг муҳим омил бу ташқи табиий муҳит таъсири
деб ҳисоблайди. 
ХIХ асрдаги экологик маълумотлар (А. Гумбольд) ўсимликлар географиясида янги
экологик йўналишни келтириб чиқарди. 1859 йилда Ч. Дарвин «Табиий танлаш йўли билан
турларнинг келиб чиқиши» асарида табиатдаги яшаш учун кураш, яъни тур билан муҳит
ўртасидаги ҳар қандай қарама-қаршиликларнинг кўринишлари табиий танланишга олиб
келади ва эволюциянинг ҳаракатлантирувчи кучидир деб қарайди.
А.Н.Бекетов (1825-1902) ўсимликларнинг ички ва ташқи тузилишидаги ҳусусиятлари
уларнинг географик тарқалиши билан боғлиқлигини ҳамда физиологик усулларнинг
экология учун аҳамияти катта эканлигини кўрсатди. 1877 йилда немис гидробиологи
К.Мёбиус биоценозлар ҳақидаги тасаввурларини асослаб берди. Ўсимликлар жамоаси
ҳақидаги таьлимотга Г.Ф.Морозов ва В.Н.Сукачев асос солдилар. Рус олимлари
В.Н.Сукачев, Б.А.Келлер, В.В.Олехин, В.Г.Раменский, А.Шинников ва чет эллик
олимлардан Ф. Келементес, К. Раункиер, Т. Дю Рие, И. Браун-Бланке ва бошқаларнинг
фитоценологик ишлари умумий биоценологиянинг ривожланишига катта хисса қўшди.
Умумий экологиянинг ривожланишида Р.Н.Кашкаровнинг «Муҳит ва жамоа» деб
номланган Ўрта Осиё унверситетида ўқиган маърузалари кейинчалик «Ҳайвонлар
экологияси асослари» номи билан биринчи ёзилган дарслик бўлиб қолди.
Ўрта асрнинг 30-йилларидан бошлаб экологияда янги давр «Популяциялар
экология»сини тадқиқ қилиш бошланди. Унинг асосчиси инглиз олими Ч.Элтон


ҳисобланади. Ҳайвонларнинг морфологик ва эволюцион экологиясини ривожлантиришда
М.С.Гильяров, ва С.С.Шварц катта хисса қўшдилар. И.С.Серебряков томонидан гулли
ўсимликларнинг ҳаёт шакллари таснифоти ишлаб чиқилди.
1940 йилларнинг бошларида табиий тизимларни ўрганиш жараёнида янги йўналиш
келиб чиқди. 1935 йилда инглиз олими А.Тенсли экотизимлар, 1942 йилда эса В.Н.Сукачев
биогеоценозлар ҳақидаги таьлимотни илгари сурдилар.
1950 йилнинг бошларида Г. Одум, Ю. Одум, Р. Уитеккер, Р. Маргалеф ва бошқалар
биологик махсулодорликнинг назарий асосларини яратиш борасида иш олиб бордилар.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish