(Фожиали равишда
хахолаб кулади.)
К о р ш у н о в
(ўрнидан ирғиб туриб кетади).
Бунинг
гапига ишонманглар: ҳамма гапи ёлғон, мендан ўч олмоқчи,
мастлик блан гапираяпти.
Л ю б и м К а р п и ч . Қанақа ўч! Мен сени аллақачон
кечирганман. Мен кичкина, арзимаган бир одамман, қумурс-
қаман! Сен бошқаларга ёмонлик қилмасанг бўлгани!
Г о р д е й К а р п и ч
( хизматкорларга
цараб).
Олиб
чиқиб кетинглар буни!
Л ю б и м К а р п и ч
(бармоғини юқори кўтариб).
Сс...
Тегма менга! Д ун’ёда беор, беномус киши ҳузур қиларкан!..
Эҳ, одамлар, одамлар! Любим Торцов пияниста бўлса ҳам,
сенлардан минг марта яхши! Мана энди ўзим ҳам чиқиб
кетаман.
(Халойиққа қараб.)
Йўлни кенгроқоч, ЛюбимТор-
цов келаётир!
(Чиқиб кетади ва дарҳол қайтади.)
Золим,
жаллод!
(Кетади.)
К о р ш у н о в
(зўраки кулади).
Ҳали уйимда шунақа
тартиб-қоидалар бор дегин?
Уйимга келган меҳмонларни
мастларга ҳақорат қилдирадиган одат чиқарганман дегин?
Хе, хе, хе! Яна Москвага кўчиб кетаман, бу ерда менинг
қадримга етишмайди, дейди-я. Москвада сенга ўхшаган
аҳмоқларнинг уруғи қуриган, сендақаларни кўришса, кули-
шади. Яна куёвим, куёвим деганини қара! Хе, хе, хе! Вой,
қадирдон қайнатамей! Йўқ, кечирасиз, мен анойи эмасман,
мени бекордан бекорга ҳақорат қилиб кетаверса. Энди
менинг уйимга борасану, қизимни олинг деб оёғимга бош
урасан.
Г о р д е й К а р п и ч . Мен оёғингга бош ургани бораман?
К о р ш у н о в . Борасан, мен сени биламан. Тўй қилмас-
дан иложинг йўқ, ўзингни дорга оссанг осасанки, аммо бутун
шаҳарга номим чиқсин дейсан. Броқ куёв тополмайсан. Мана,
сенинг дардинг! Хе, хе, хе!
Г о р д е й К а р п и ч . Шу гапларингдан кейин мен ҳам
сендан қўлимни ювиб қўлтиғимга урдим! Умрим бино бўлиб
бировга ялинган эмасман. Гап шундай бўлса, қизимни тўғри
келган одамга ҳам бериб юборавераман! Устига шунча пул
қўшиб бераманки, олмагани ҳам олади...
М и т я кириб, ашик олдида тўхтайди.
www.ziyouz.com kutubxonasi
У Н У Ч И Н Ч И С А Ҳ Н А
Ушалар ва М и т я.
М и т я
(халойицқа цараб).
Нима шовқин?
Г о р д е й К а р п и ч . Ана, Митькага бераман!
М и т я. Нима?
Г о р д е й К а р п и ч . Жим тур! Ҳа... Митькага бераман...
эртагаёқ узатаман! Шунақанги тўй-тамоша қилиб берайки,
оғзинг очилиб қолсин: Москвадан чолғучилар чақиртираман,
бир ўзим тўртта каретага тушиб юраман.
К о р ш у н о в . Кўрамиз, кўрамиз. Афв сўрагани борасан,
биламан!
(Чиқиб кетади.)
У Н Т У Р Т И Н Ч И С А Ҳ Н А
П е л а г е я Е г о р о в н а . Гордей Карпич, кимга бераман
дединг?
Г о р д е й К а р п и ч . Митькага дедим... Ҳ а! Кеккайиши-
ни қараю! Менинг нимам кам ундан?
«Бориб ялинасан»
эмиш-а! Бекорларни айтипти,
бориб
бўбман!
Жўрттага
Митькага бераман, аламидан ёрилиб ўлсин.
М и т я
(Любовъ Гордеевнанинг қўлидан ушлаб, Гордей
Карпичнинг олдига келади).
Нега жўрттага бўлади, Гордей
Карпич? Бунақанги ишни жаҳл устида қилмайдилар. Менга
жўрттагаси керакмас. Ундан кўра, умр бўйи қийналиб юрга-
ним яхши. Бизга шафқат қилмоқчи бўлсангиз, оталарча меҳ-
ри-муҳаббат блан фотиҳа беринг. Чунки, биз бир-биримизни
севамиз, ҳатто сизга айбимизни ҳам очиб гапирмоқчи эдик...
Мен сизга бажону-дил, ўз ўғлингиз қаторида...
Г о р д е й К а р п и ч . Нима, нима, бажону-дил деб нима
демоқчисан? Оғзимдан чиқиб кетганига хурсанд бўласан-а!
Шундай деб ўйлашга қандай жур’ат этдинг? Нима, Люба
сенинг тенгйнгмиди? Ким блан гапиришаётганингни
била-
санми ўзинг?
М и т я . Жуда яхши биламан: менинг хўжайинимсиз,
камбағал бўлганим учун қизингизга тенг бўлолмаслигимни
ҳам биламан; аммо, нима қилсангиз қилинг: қизингизни
жонимдан ҳам яхши кўраман.
Ҳамма ҳайрон.
Л ю б и м К а р п и ч қайчиб келиб, халониқ орасида туради.
www.ziyouz.com kutubxonasi
У Н Б Е Ш И Н Ч И С А Ҳ Н А
Ушалар ва Л ю б п м К а р п и ч.
Г о р д е й К а р п и ч . Нега яхши кўрмас экансан! Дидинг
жойида! Пули кўп-да, а, эгнинг бут бўлиб, қорнинг ошга
тўйиб қолади.
М и т я . Сиэдаи шу гапларни эшитиш шу қадар оғирки,
бирор нарса дейишга ҳам ожизман. Яхшиси индамай қўяқо-
лай.
Do'stlaringiz bilan baham: |