(Утиради.)
Мана
бу нимаси
(Стешага диваннинг тагини кўрсатади).
www.ziyouz.com kutubxonasi
С т е ш а. Раҳм қилинг, ахир, кучим етмади, белимда бел
қолмади.
К у к у ш к и н а . Овозингни ўчир, исқирт! Нимага ойлик
олаяпсан? Менинг уйимда ҳамаёқ озода, саранжом бўлиши
керак, чизган чизиғимдан чиқмасликларинг зарур.
С т е ш а диваннинг тагини супуриб, чиқиб кетади.
Юлинька!
Ю л и н ь к а ўрнидан туради.
Мени сизга айтадиган сўзим бор.
Ю л и н ь к а. Нима демоқчисиз, ойижон?
К у к у ш к и н а . Биласизки, жоним, мени ҳозир ҳам,
ўлганимдан кейин ҳам орқамда қоладирган давлатим йўқ.
Ю л и н ь к а. Биламан, ойижон.
К у к у ш к и н а . Билишингиз керак, албатта! Пенсиям-
дан бўлак даромадим йўқ. Бир амаллаб, кунимни зўрға
ўтказаяпман. Орзу-ҳавас қилаётганим йўқ, қумурсқадек сра
тинимим йўқ, ҳали қариганча йўқман, ўз тенгимни топиб
ҳали эрга тегишим ҳам мумкин. Шуни тушунасизми?
Ю л и н ь к а. Тушунаман.
К у к у ш к и н а . Мен сизларга модага мувофиқ кийим
тикиб бераяпман, ҳархил тақинчоқлар олиб бераяпман,
ўзимга эса эски-тускини бўяб, сўкиб-чатиб келаяпман. Бал-
ки сизлар буни кўнглимиз учун, ёки олифтагарчилик учун
қилиб бераяпти, деб ўйларсизлар? Хато қиласизлар. Булар-
нинг ҳаммасидан муддао сизларни тезроқ эрга узатиш,
тезроқ эгаларингга топшириш. Агар ҳолимга қараб иш қи-
ладиган бўлсам чит кўйлакка ёки эски-туски кийимларга
кийинтирган бўлар эдим. Агар ўзларингга эр тополмасала-
ринг ёки топишни истамасаларинг кунларинг шунга қола-
ди. Мен сизларни деб ўзимни беҳудага юлиб-юлқишни иста-
майман.
П о л и н а. Ойижон, бу гапларингизни кўп эшитганмиз.
Мақсадингизни айтиб қўяқолинг!
К у к у ш к и н а . Сен жим ўтир! Сен блан гаплашаётга-
ним йўқ. Худо аҳмоқлигингга яраша бахтингни ҳам берган,
сен жим ўтиравер. Агар анави аҳмоқ Жадов бўлмаганида,
енгилтаклигинг учун қизлигингча ўтирардинг, бошинг ғам-
дан чиқмас эди. Қайси ақли бор одам сени олсин? Кимга
кераксан? Мақтанмай қўяқол, зиғирча ҳам иш кўрсатганинг
йўқ, сен уни ўз жозибангга тортаолмадинг*— ҳечким чақир-
маса ҳам ўз оёғи блан келиб тузоққа илиниб
ўтирипти.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Юлинька бўлса ақлли қиз, ўз бахтини ўзи топиши керак.
Менга айтинг-чи,
Белогубовингиздан
ма’ни
чиқадими
йўқми?
Ю л и н ь к а. Ойижон, мен қаёқдан билай.
К у к у ш к и н а . Ким билади бўлмаса? Бегона йигитлар-
ни уйимга киритмаслигим сизга ма’лум-а, жоним? Мен
уйга фақат куёвларимни ёки куёв бўлиши мумкин бўлган-
ларни киритаман, холос. Озгина бўлса
ҳам куёвликнинг
ҳиди келса, бош устига, эшигим очиқ, қадамларига ҳасанот,
лекин пича думини ликиллатдими, тамом, дарвозадан кир-
май туриб туёғини шиқиллатаверсин. Бизга унақалари ке-
ракмас. Мен ўз ша’нимга ҳам, сизларнинг ша’нингизга ҳам
доғ тушуришни хоҳламайман.
Ю л и н ь к а . Нима қилгин дейсиз бўлмаса, ойижон?
К у к у ш к и н а . Буюрилганни қилинг. Кизлигингизча
ўтираверишингиз мумкин эмаслиги эсингизда бўлсин. Бўл-
маса ошхонада яшашингизга тўғри келади.
Ю л и н ь к а. Айтганларингизнинг ҳаммасини қилаяп-
ман-ку, ойижон.
К у к у ш к и н а . Нима қилдингиз? Қани гапиринг, қуло-
ғим сизда.
Ю л и н ь к а . У уйимизга
иккинчи
марта
келганда,
эсингиздами, ўзингиз зўрлаб олиб келган эдингиз-ку, ўша
куни мен унга кўзимни қисдим.
К у к у ш к и н а . Хўш, у-чи?
Ю л и н ь к а . У бўлса лабини ғалати юмиб, ялайбошла-
ди. Менимча у ўлгудек овсар бўлса керак, ҳечбалони фаҳм-
ламади. Ҳозирги гимназистлар ҳам ундан кўра эпчилроқ.
К у к у ш к и н а . Мен сизни қандай ҳунар кўрсатгани-
нгиздан бехабарман, лекин иззати-икромни ўрнига қўйиши
бошлиқларга ма’қул келадиган аллақандай бир хислат бор-
лиги кўриниб турипти. Демак, узоққа боради. Мен буни
дарров пайқадим.
Ю л и н ь к а . Уйимизга
учинчи марта
келганда, эси-
нгиздами, жума куни, мен унга ишқий ше’рлар ўқиб бердим.
Унда ҳам ҳечбалони фаҳмламади шекилли. Тўртинчи мар-
тасида мен унга хат ёздим.
К у к у ш к и н а . Хўш, учи?
Ю л и н ь к а. Келди-да «кўнглим сиздан ҳечқачон жир-
канган эмас, сизга доим кўнглим
бўлган, бор ва бундан
буёқ ҳам бўлади» деди.
П о л и н а кулади.
25
www.ziyouz.com kutubxonasi
К у к у ш к и н а
Do'stlaringiz bilan baham: |