и с н о д и
мажозийдир. Зеро, Аллоҳнинг иш-
лари маълум бир мақсад билан амалга оширилиши машҳурдир. Мана
бу байтдаги каби: ■
Калим илгидаги қутлуғ асойи
Гаҳи кўпруг эрди, гаҳ аждаҳои.
Биласанки, Мусо Калимуллоҳнинг қўлидаги муборак Таёғи
дарё сувидан кечишда кўприк бўлар, баъзида эса душманлар кўзига
аждаҳо бўлиб қўринарди. Таёқнинг бу икки хосияти машҳурдир,
аммо яна бошқа ишлари хусусида ҳам китобларда ҳикоялар бор-
4
дир. Гап шуки, Мусо таёғининг ортиқча, керакмас иши йўқ
бўлиб, бариси Тангри азза ва жалланинг қудратидан эди. Чунон-
чй, байт:
Ғараз қудратнамолиғ эрди , эй дўст,
Ва-гар на эрди бир қад чўби бепўст.
Бас, мақсад Тангри азза ва жалла қудратини билдирмоқцир.
Йўқса, у таёқ атиги пўсти шилинган одам бўйи бир ёғоч эди,
холос. Аммо бандалар ибрат олсин учун Аллоҳ Мусо таёғига айтил-
ган хислатларни берди. Шунинг каби:
Агар амр айласа кавнайни барпой
Бўлур бир пистани пўчоғина жой.
Яъни Аллоҳ таоло буюрса, дунё халқи билан охират халқи-
нинг ҳаммаси йиғилиб, бир писта пўчоғининг бир бурчагига жой
бўлади. Шунда ҳам дунёву охиратни торайтиришга ёки писга пўчо-
ғини кенгайтиришга ҳожат қолмайди. Бундайин улуғ иш Ҳақ
таоло ҳазратига мушкил эмасдир. Бунинг яна бир мисоли қуйида
келибдир:
Дедшгар ҳазрати Руҳул-Аминни
Қанот ёзса тутар рўйи заминни.
Ривоят қилибдурларки, ҳазрати Руҳул амин, яъни Жаброил
алайҳиссалом қанотини ёйиб турар бўлса, барча ер юзини қоп-
лар экан. Шундай мисол яна:
Анингдек Жаброил сидра ггарвоз
Муҳаммад енгида айтур эрди роз
байтида ҳам бордир. Яъни шундай улуғ бўлмиш Жаброил алай-
ҳиссалом баъзи вақгда сидратул мунтаҳий дарахтидан тушиб,
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом билан унинг тўни ен-
гидан кириб-, ваҳий сўзларини айтар эди. Бу ҳолда ҳам Жаброил-
ни кичик, тўн енгини кенг қилишга ҳожат бўлмаган.
Агар қилса биравни ҳақлиғин фош,
Шаҳодат бергуси гаҳворада ёш.
Аллоҳ таоло бирор кимсанинг ҳақ эканлигини кўрсатмоқни
истаса, ул кимсанинг фойдаси учун, ҳатто, бешикдаги гўдак гу-
воҳлик бергусидур. Жумладан, Юсуф алайҳиссалом қиссасида
Зулайхо Юсуф алайҳиссаломни зино ила туҳмат қилганида уч
жумалик гўдак гувоҳлик берди. Ийсо алайҳиссаломни онаси Ма-
рям туғиб келганда ҳам чақалоқ Ийсо бешикдан бош кўтариб,
севинч хабар айтиб, қавмни тонг ажабга қолдирган эди.
Азиз этса қаю қулни ўшал Шоҳ,
Агар чоҳ остиға тушса топар жоҳ.
15
Аллоҳ таоло бир бандасини азиз қилса ва тақдирласа, у киши
қудуқ тагида қолса ҳам йўл топади, ундан чиқади. Бу ҳол Юсуф
алайҳиссалом бошидан кечди. Биродарлари душманлик билан
қудуққа ташлаганларида, Аллоҳтаоло уни тақдирлаб, жаннатдан
унга ҳулла — тўн юборди ва хабарчи қилди. “Чоҳ” — қудуқ, “жоҳ”
эса давлат деганидир.
Сулаймон хизматида қилди парвоз
Ҳисобин билмаган шоҳину шаҳбоз.
Сулаймон алайҳиссалом ҳам мазкур бўлган иззатга лойиқбўлга-
ни туфайли Аллоҳ таолонинг амри билан унинг хизматида қушлар
учар эди. Нимаики деса, шуни қилишарди. Ҳатго, лочину қарчи-
ғай ва яна бошқа беҳисоб қушлар унга хизмат қилардилар.
Вале бир муштипар ҳудҳуд эди пайк,
Деди султониға “орийу лаббайк”.
Лекин Сулаймон хизматида зикр бўлган қушлар нақадар улуғ
ва катта, улкан бўлмасин, унга бир мушт қадар кичик ҳудҳуд
элчи эди. Ҳар вақг: “Лаббай, хизматингдаман”, - дерди. Кўриб,
уқиб ол.гилки, улуғ сувратларга қараб шоҳларга яқинлик қилин-
мас, магар Худонинг бунга инояти бўлмаса. Бу ҳолни семурғ қуш
билан ҳудҳуд қиссаларида ўқиса бўлур. “П айк” — элчи дегани.
Мадад қилса Худойи оламорой —
Ҳабиб этса ишорат, айрилур ой.
Аллоҳ таоло бировни Ўзига дўст кўриб, яқин тутса, ул дўсти
туриб, бармоғи билан ойга ишора қилса, ой ёрилур. Аммо бунинг
ажабланарли жойи бўлмас. Бунингдек иш Муҳаммад алайҳиссалом
ҳақида бўлгани ҳаммага маълумдир.
Калимин чеҳрасин қилмас учун зард,
Чиқорди лаҳзада Нил остидин гард.
Калимуллоҳ, яъни Мусо алайҳиссалом қавми билан Фиръавн-
дан қочиб бормоқда эди, Нил тўқайи келди. Қавм дедиларки, “Ё
Расулуллоҳ, ортимиздан душман келадир, олдимизда Нил тўқайи
чиқци. Ҳолимиз не кечар?”. Мусо деди: “Қўрқмангиз, Худойи тао-
ло нусрати биз билан” . Нил тўқайига етгач, Мусо алайҳиссалом
таёғи ила Нил дарёсига урди. Дарё иккига бўлинди ва йўл берди.
Қавм дарё йўл бергани билан, унинг ости неча йиллар ичида лой-
га тўлиб, ботқоқ бўлганини ва уларни бу ботқоқ ҳалок қилажа-
гидан қўрқцилар. Аммо Аллоҳтаоло қуёшга амр айлаб, дарё туби-
даги ботқоқни қуритци. Мусо қавми билан саломат чиқиб кетци-
16
лар. Бу иш кўз очиб-юмтунча бўлгани учун китоб нозими бу ўрин-
да “лаҳза” сўзини ишлатган. Хуллас, Мусо алайҳиссалом ўз қавми
олдида уятли бўлмаслиги учун зикр қилган воқеага кўра, сувнинг
туби Аллоҳнинг амри билан бир лаҳзада ботқоқ-балчиқцан қуруқ
ерга айланди.
Кишининг рўзисин гар қилмаса кам,
Етар ҳар ерда меҳнат қилмаса ҳам.
Аллоҳтаолонинг бировнинг ризқини кам қилмаган бўлса, ризқ
ўша кишига қайси ердан бўлса-да, етиб келади, гарчи бунинг
учун меҳнат ёки касб қилмаган бўлса ҳам. Зеро, бу ҳақца “Ҳуд”
сурасининг 6-оятида айтилган: “Ўрмалаган нарса борки, барчаси-
нинг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир”.
Нечукким ҳазрати Солиҳучун фош
Болалиғ тева туғди ҳукмидин тош.
Солиҳ пайғамбар алайҳиссалом дуо қилиб, тош ичидан болали
тўя чиқарди. У туя Солиҳ дунёга келмасдан 500 йил олдин яратил-
ци. Шу 500 йил ичица Аллоҳ таоло туяга шу тош ичица ризқини
бериб асраци. Билдингки, Худойи таоло меҳнатламайин ҳам ризқ
беради. Бу қиссани билган киши байтни ҳам осон уқиб олади,
Юборди Маряма рўзи малакдин,
Масиҳа Моида тушти фалақцин.
Бу байтда икки ҳикояга ишора бор. Бириси — Моида қиссаси,
иккинчиси Марям қиссасицир. Шу қиссаларни билган киши байт-
ни мана бундай тушунади: Аллоҳтаоло М арямнинг ризқини ҳеч
бир меҳнатлантирмай, фаришталар орқали юборарди. Марям уни
ерди. Унингўғли Ийсо алайҳиссалом, яъни Масиҳга Моидатушди.
Қавми ҳеч бир меҳнатсиз ер эдилар. “Моида” дастурхон маъносида.
Зикр қилинган ҳар икки қисса Қуръони каримда битиклидир.
Азалда ҳар кишини айласа саъд,
Халил ўғлидек этса содиқул-ваъд.
Аллоҳтаоло қайси бир кишини тақцирида Халил, яъни Ибро-
ҳимнинг ўғли Исмоилдек бахтли ва ваъдали қилса эди:
Агар забҳэтсалар қайтармағай қош,
Кўринмас бош ани олдида бир мош.
яъни уни Аллоҳ йўлида қурбонлик қилиб бўғизласалар ҳам, ҳеч
бир 'қаршилик қилмас, ҳатто, қош қоқмас, Худонинг ҳукмига
ризо бўлиб бўйин эгар. Зеро, аҳш ушшоқ назарица бошнинг қадри
бир дона мошчалик бўлмас.
17
Кима берса жаҳолат хамридин жом,
Биҳишт олдиға келса, босмағай гом.
Аллоҳ таоло бир бандасига нодонлик ва куфр қадаҳидан бир
жом ичирса, ул банда қаршисида ўз кўзи билан жаннатни қўриб
турса-да, эътиборсиз қолар. Аъмоли солиҳа қилмас. Аммо ёвузлик
ишлари кўринибтурса, завқяанар. Байтдаги “жом” — қадаҳ маъно-
сида, “гом” эса — қадамдир.
Етар раҳмат суви кўк кавкабина,
Етишмас қатрае гумроҳ лабина.
Қарангки, Аллоҳнинг раҳмат суви кўк юзидаги юлдузлар ва
ердаги қумурсқалар сонича бўлса-да, Аллоҳтаоло бирор кишига
эзгуликни тақцир қилмайин, балки ёвузлик ва йўлдан озишликни
иешонасига битган бўлса, шу қадар раҳмат сувидан бир томчиси
ҳам бу кимсанинг лабига тегмас.
Кўринг Бу Толиб ила Бу Лаҳабни,
Улуғ дарё лабида хушк лабни.
Бунинг мисЪлини Абу Толибда ва Абу Лаҳабда кўр. Ҳар иккиси
— Пайғамбарниш' яқин қариндошлари. Улуғ дарё — Муҳаммад алай-
ҳиссалом. Дарё лаби — Муҳаммадга қариндошлик. Шундай қилиб,
Абу Толиб ва Абу Лаҳаб Муҳаммад алайҳиссаломни Пайғамбар
билмай, унинг шафоатидан дунёву охиратда маҳрум қолдилар. Яъни
пешонага ёзилмаган экан, катта дарё лабида туриб ҳам лаб қуруқ
қолар экан. “Хушки лаб” лабнинг қуруқлигича қолиши, нам бўлмас-
лиги.
Агарчи ўт бирла сувда бўлур фарқ,
Чиқорди сув маконидин нечук барқ?
Дунёда мавжуд зид нарсаларии бир-бирига келиштириб жамъ
қилмоқ Аллоҳ таолонинг Ўзидандир. Ўт билан сув бир-бирига
зид, бир-бирини йўқ қиладиган нарса экани кўриниб турган
ҳақиқат. Шундай бўлса-да, Аллоҳ таоло ҳаводаги қора булугдан
ёмғир ёғиб турган бир вақгда ёмғир орасидан осмонни гуркира-
тади. Шунда яшин чақнаб, нарсаларни уриб ёндиради.
Агар чандики шамъ ўтдин бўлур жамъ,
Қаро сувдин қилур кўз нуридек шамъ.
Чироқбилан шамъ ўтдан ҳосил бўлиши маълум нарсадир. Шу-
нинг каби Аллоҳ таоло истаса, қора сувни мой қилиб ўтга ёндира
олади. Қудратига сира мушкиллик келмаслиги юқоридаги байтда
айтилган эди.
Қаю бир қудратин қилмоқ керак ёд,
Эрур қосир ъуқули одамизод.
18
Албатга, Аллоҳнинг қудрати еру кўкдаги ҳар бир нарсада намо-
ён бўлади, унинг чегараю ниҳони йўқцир. Ш унинг учун: “Мен
Аллоҳнинг қайси қудратини эслай” дея уринма. Бу ишни идрок
қила олмайсак, балки ақлинг калта йўлда қолади.
Do'stlaringiz bilan baham: |