Ключевые слова: Ислам, фикх (исламское правоведение), вакф, Коран, сунна, шариат, аят, тафсир, права
человека, сессия ООН.
ИСЛОМ ҲУҚУҚИДА ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ, МАЖБУРИЯТЛАРИ ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ ЎЗИГА
ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Аннотация
Миллий қадриятлар бевосита Ислом дини қоидалари билан озиқланган. Ислом ҳуқуқида инсоннинг яшаш
ҳуқуқини таъминлаш ва муҳофаза қилишга катта эътибор қаратилган. Инсон ҳуқуқига риоя этиш ҳозирги дунѐ
мамлакатлари маданийлигининг мезони бўлиб бормоқда. Бу соҳада кўплаб давлатларнинг қонунчилиги
тенглашаѐтган муайян халқаро стандарт қарор топди. Кўпчилигида анъанавий ва ярим анъанавий
муносабатларнинг каттагина ―қатлами‖ сақланиб қолган мусулмон Шарқи мамлакатларида ушбу стандартларга
риоя этишга ҳаракат қилинаѐтганлиги кузатилмоқда. Мақолада муаллиф бу борадаги тадқиқотларда Ислом
динининг муқаддас манбаси ҳисобланган Қуръони Каримда келган юридик характерга эга бўлган оятларни таҳлил
қилиб, якуний хулосаларни баѐн этади.
Калит сўзлар: Ислом дини, фиқҳ (ислом ҳуқуқшунослиги), вақф, Қуръони Карим, суннат, шариат, оят, тафсир,
инсон ҳуқуқлари, БМТ сессияси.
Кириш. Жаҳонда ислом цивилизацияси тари-
хий илдизларини акс эттирувчи ноѐб ѐзма маданий
меросни ўрганишга қизиқишлар тобора ортиб
бормоқда. Бугунги кунда Австриянинг ―Эроншунос-
лик‖ ва Германиянинг ―Шарқшунослик‖ илмий-тад-
қиқот муассасаларида Марказий Осиѐ мамлакатлари
ижтимоий-иқтисодий ҳаѐтининг ўзига хос жиҳатлари,
жумладан, давлатчилик тарихи, жамиятдаги оилавий
муносабатлар, мол-мулк тасарруфи ва уларнинг
тадрижий ривожланиши ҳамда ўзгаришларига олиб
келган омилларни тадқиқ этиш орқали замонавий
муаммолар ечимини топишга қаратилган илмий
изланишлар кўлами кенгайиб бораѐтганлигини қайд
этиш жоиз. Танланган мавзунинг нечоғлик аҳамиятли
эканини Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2017 йил 23 июндаги қарорига мувофиқ, мамлакатимиз
асрлар давомида жаҳон цивилизациясининг ажралмас
қисми, ислом маданияти марказларидан бири бўлиб
келганини акс эттирадиган илмий-тарихий концепция
ишлаб чиқилганида ҳам кўриш мумкин[1].
Ўзбекистоннинг бугунги тараққиѐтига назар
ташласак, давлатчилигимизнинг тарихий тажрибасига
таянган ҳолда Конституциямизда белгилаб берилган
инсон ҳуқуқлари, хусусан, ижтимоий-иқтисодий
ҳуқуқлар сирасига кирувчи хусусий мулкка эга
бўлишга эьтибор ортмоқда. Бунинг учун мулкдор ўз
мулкидан
хайр-у
эҳсон
қилиш
(Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик Кодекси 511-модда) орқали
ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларга кўмакдош
бўлиши қонунлар асосида тартибга солинган. Мазкур
масалани диний ташкилотлар миқѐсида ҳам такомил-
лаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги ―Диний-
маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш
Do'stlaringiz bilan baham: |