O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/210
Sana23.12.2022
Hajmi2,76 Mb.
#895261
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   210
Bog'liq
Uzmu-15-2022(3-bolim)

Тадқиқот методологияси
Ўтмишда ―Уч узук 
ҳақидаги ривоят‖ кўпинча асосий динларни англатувчи 
ўғиллар орасидаги фарқ ҳақида бир неча бор айтилган. 
Узук вариантлари мазмунида фақат битта ўғил биринчи 
ўринга қўйилган ва отанинг хоҳиши билан танланган. 
Ривоятда 
ўғиллар 
орасидаги 
фарқ 
яҳудийлик, 
насронийлик ва ислом динларининг тенглиги маъносида 
шакллантирилган. Муаллиф ривоят орқали ―янги идеал 
ҳаѐтнинг 
амалга 
ошишини 
хотиржамлик 
ва 
олижанобликда акс эттиради‖ [5]. Лессинг бу шарқона 
толерантликни Исломда Қуръон қоидалари орқали кашф 
қилади. Бу драмада унинг мусулмон бош қаҳрамонлари 
Салоҳиддин, Зитта ва Ал-Ғофийларнинг бағрикенглик 
хатти-ҳаракатларида акс эттирган.
Лессинг ―Уч узук ҳақидаги ривоят‖ орқали дин 
тарафдорлари ўртасидаги низоларни олдини олишни 
мақсад қилиб олган эди. Натан султон Салоҳидинни 
ҳайратда қолдиришга ҳаракат қилади ва шу билан бирга 
унга низони ҳал қилиб бўлмаслигини кўрсатади. 
Султоннинг ўзи ҳукм қилиши керак. Бироқ, диний 
келишмовчиликни донишманд сифатида Натан ҳал 
қилади. У ўз донолигидан яхшилик учун фойдаланишини 
кўрсатди [4]. Яҳудийлар, насронийлар ва мусулмонлар 
ўзларини толерантлик ва гуманизм тамойиллари билан 
ажралиб турадиган инсоният оиласининг аъзолари 
сифатида намоѐн этадилар. Натижада инсон жамоасининг 
идеал сурати пайдо бўлади [4]. 
Таҳлил ва натижалар.
Лессинг драманинг 
биринчи ва иккинчи қисмларида Натан образини 
сифатлайди. У бағрикенг яҳудий образида гавдаланади ва 
шу билан бирга қотилликдан ўч олиш мақсадидан йироқ 
эди. Натаннинг уйи насронийлар томонидан ѐқиб 
юборилгандан сўнг, у оиласидан жудо бўлганди. Шундай 
бўлса-да, у насроний қиз – Реҳани ўз тарбиясига олганди. 
Драмада Натан ва Салоҳиддиннинг насронийларга 
нисбатан бағрикенглиги, хатти-ҳаракатлари ва айниқса 
салибчилар томонидан 1099 йилда Қуддус шаҳри 
эгалланишининг илк кунларида 70 000 мусулмонга қарши 
атиги етти яҳудийни шафқатсиз ўлдирганлигини 
солиштириш мумкин.
Учинчи 
пардада 
савдогар 
Натан 
диндор, 
тажрибали 
ваъзгўйдан 
кўра 
анча 
доно 
қилиб 
тасвирланган. У эски Аҳд ва Қуръонда тасвирланган 
донишмандлар характерига муносиб тарзда қиѐсланган. 
Драма мазмуни ―шундай экан, Лессинг учун толерантлик 
масаласи биринчи навбатда яҳудийлик билан эмас, балки 
ислом билан боғлиқ эди‖ [6]. 
Бундан ташқари, Лессинг Султон Салоҳиддинни 
китоблар ва Қуръондан ўрганган ислом қоидаларини 
тўғри татбиқ этган бағрикенг ва маърифатли мусулмон 
ҳукмдори деб билади. Масалан, ―Донишманд Натан‖ 
драмасида донолиги ―на стоик, на ахлоқий хусусиятга эга‖ 
[7] бўлган зукко, доно яҳудий Натан Салоҳиддиндан 
фарқли ўлароқ, бегоналарга фоиз эвазига қарз берадиган 
ва фақат "қарзларни ундиришлари" кераклиги бошида 
турадиган судхўр сифатида тасвирланган эди. [4] 
Лессингнинг таъкидлашича, яна иккита ҳақиқий 
дин - насронийлик ва ислом мавжуд бўлиб, улар 
кейинчалик ―Уч узук ҳақидаги ривоят‖да эътироф 
этилишича Худо томонидан нозил қилинган: Ота ҳақиқий 
узукдан кейин иккита ўхшаш узук ясаган, шунинг учун 
унинг ўзи бу учтасини ажрата олмаган. Замонавий 
яҳудий-христианларнинг 
исломга 
қарши 
барча 
даъволарига қарамай, Лессинг ислом "ҳақиқий" дин 
эканлигини, аввалги динларнинг мавжудлигини инкор 
этмайдиган ягона дин эканлигини кўрсатди. Маърифат-
парвар Лессинг ―Донишманд Натан‖ драмасининг 
мазмуни ҳақида ҳеч нарса демоқчи эмас, балки у 
муваффақиятдан қониқиш ҳосил қилгани ва нималарни 
амалга оширишга муваффақ бўлганлигидан бошқа ҳеч 
нарса демоқчи эмас: ―Мен драманинг батафсил мазмуни 
ҳақида ҳеч нарса дея олмайман. Драма етарлича драматик 
муолажага жуда лойиқдир ва мен бу муолажадан 
қаноатланиш учун ҳамма нарсани қиламан‖. [8:321] Бунда 
Лессинг маърифат тамойилини оқилона, руҳий ҳаракат 
сифатида ақл билан, руҳ ва онг билан қолдиради.
―Муаллиф воқеликни оқилона санъат билан 
юмшатади ва силлиқлайди‖ ва ―жараѐннинг уйғун тан 
олинишига‖, яъни ―Реҳа ва Темплиер Салоҳиддиннинг 
севимли 
укасининг 
опа-сингиллари, 
болалари‖ 
эканлигини таъминлайди. Ёшлик даврига хос бўлган 
воқеадаги чалкашлик ва ноаниқлик драманинг таҳлилий 
қисми охирида динларнинг энг муҳим тарафдорлари - 
насроний бўлган Тамплиер ва Реҳа эканлиги маълум 
бўлади. 
Лессинг атайлаб ўз тарихи орқали учта асосий 
диннинг ўтмишдаги, ҳозирги ва келажакдаги тарихий 
муносабатларига - ҳатто Ислом келишидан олдин ҳам 
ишора қилади. Лессинг эътиқоди руҳида улар асли 
мусулмонлар бўлиб, исломни ихтиѐрий равишда қабул 
қилишга тайѐр эканликларини кўрсатиб, мусулмон 
қариндошлари Салоҳиддин ва Зитта билан мусулмон 
оиласида бахтли яшашади. "Хулоса - насронийнинг ўғли 
ва яҳудийнинг қизи, худди мусулмоннинг биологик 
фарзандлари - худди судьянинг масалдаги изоҳи каби 
сирсиз асослидир" [5]. 
Ниҳоят Лессинг бу воқелик орқали барча 
жараѐнни бирлаштира олди. Бу эса жуда чуқур маъно 
ифодалаш учун рамзий маънога эга бўлди. Ер юзидаги 
барча элат ва миллат ҳамда турли халқлардаги асосий дин 
вакиллари ўзларининг бир оилага мансуб эканликларини 
тасдиқлайдилар[4]. ―Донишманд Натан‖ драмасининг 
долзарблиги нафақат умумий инсоний биродарликка 
бўлган хаѐлот тасаввурида, балки диний ва ирқий 
ақидапарастликнинг авж олиши ва диний эктремизмга 
қарши курашадиган замон билан ҳамнафас драматик асар 
яратилди". [9:9] Асарнинг асосий ғояси билан Лессинг 
диний зиддият ўрнига оқилона халқаро маданият 
мулоқотини тарғиб қилмоқчи эди, Чунки "бошқа диндаги 
ѐки эътиқодсиз одамлар билан учрашиш муқаррар 
равишда мулоқотга олиб келади". Ҳурфикрли ва 
дунѐқараши кенг инсон мавжудлиги доимо долзарб бўлиб 
қолади.
Лессингнинг ―Уч узук ҳақидаги ривоят‖да акс 
эттирилган толерантлик концепцияси, ҳақиқий олам 
манзарасини ҳисобга олмасдан, универсал нарсаларни 
айтиб берадиган ва шахслараро муносабат учун унчалик 
аҳамият касб этмайдиган ривоят эди. Шуни эсда тутиш 
керакки, Лессингнинг ўзи ҳам ―Уч узук ҳақидаги 
ривоят‖ни эртак деб атайди. Лекин ривоятнинг ахлоқий 
мазмунига алоҳида урғу беради ва ўз динининг 
умумийлиги нисбий ҳолда акс этган. 
Г.Э.Лессинг ―Донишманд Натан‖ драмасида 
эстетик тарбиянинг ―Уч узук ҳақидаги ривоят‖ орқали 
ифода этишдан мақсад - ривоятнинг келиб чиқиши 
ҳақидаги турли назариялар ҳақида тушунчага эга бўлиш 



Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish