O„zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
TARIX
1/6/2 2021
- 21 -
маросимлар Фарғона водийсининг бошқа ҳалқлари каби
ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи қорақалпоқларда ҳам
асрлар давомида яшаб келди.
-Мавзуга оид адабиѐтлар таҳлили.
Ҳозирги
кунга келиб, ўзбек, тожик, қирғиз, қозоқ, туркман, қора-
қалпоқ ва Ўрта Осиѐнинг бошқа халқларига бағишланган
оилавий урф-одат ва маросимларига оид махсус
адабиѐтлар талайгина. Улар турли даврларда ѐзилган
бўлиб, оилавий урф-одат ва маросимларниг турли масала-
ларига бағишланган. Фарғона водийсининг этнослараро
муносабатлари ва этномаданий жараѐнлари бўйича
тадқиқотлар
олиб
борган
У.С.Абдуллаев
ҳамда
А.А.Ашировларнинг ишларида жумладан биз ўрганаѐтган
масаланинг айрим жиҳатларига тўхталиб ўтганлар[3].
Аммо мавжуд адабиѐтларда Фарғона водийси
қорақалпоқлари фарзанд туғилиши билан боғлиқ урф-одат
ва расм-русумлар алоҳида тадқиқ этилмаган. Илмий
изланишларимизни мазкур масалага оид адабиѐтлар
таҳлили ҳамда дала тадқиқотлари
асосида очиб беришга
ҳаракат қилдик.
Тадқиқот методологияси.
Маълумки, оила ҳамма
замонда муқаддас ҳисобланган. Айниқса, мусулмон
бўлган, ислом дини кенг тарқалган давлатларда оиланинг
роли алоҳида аҳамият касб этади. Оилада энг муҳими
авлодлар давомийлиги, шахснинг шаклланиши, ўзаро
муносабатлар, одоб-аҳлоқ ва анъаналар қарор топади.
XIX аср охири XX аср бошларида қорақалпоқ
оилалари ўзбек оилаларидан сон жиҳатидан нисбатан
катта эди. Фарғона водийси қорақалпоқларини махсус
ўрганган тадқиқотчи олима Л.С.Толстованинг
берган
маълумотларида қорақалпоқ оила аъзоларининг сони 32
кишигача етганлиги қайд этилади[2]. Қорақалпоқ
оилалари фарзандлар, ўғиллар, келинлар, набиралар билан
бирга битта ховлида узоқ вақт давомида истиқомат қилиб
келганлар.
Қорақалпоқларнинг урф-одат ва анъаналари Ўрта
Осиѐнинг бошқа халқларидан кўп жиҳатдан ўхшаш
бўлган. Фарзанд туғилиши билан боғлиқ урф-одатлар,
удумлар, маросимлар, ирим-сиримлар дунѐдаги барча
халқлари каби қорақалпоқларда ҳам бўлган. Мазкур
жараѐнлар халқнинг тафаккури,
турмуш тарзи, ҳиссиѐт-
лари, руҳий кечинмалари ҳамда уларнинг диний
тасаввурлари билан боғлиқ ҳолда кечган.
Бола туғилиши билан боғлиқ урф-одат ва
маросимлар оилада аѐлнинг хомиладорлик давридан
бошланади. Ушбу маросимларда этносга хос локал
миллий ва диний хусусиятлар намоѐн бўлади. Юқорида
таъкидланганидек, урф-одат ва анъаналар Ўрта Осиѐ
халқларида бир-биридан кескин фарқ қилган эмас.
Ахборотчиларниннг маълумотларига кўра, водий
қорақалпоқ аѐллари ҳомиладорлик даврида оғир юк
кўтариши, соғлиги учун хавф туғдириши мумкин бўлган
жисмоний меҳнат қилиши, кечки вақт
шомдан кейин
ѐлғиз юриши мумкин бўлмаган. Шунингдек, уларнинг
овқатланиш тартибида ҳам айрим таъқиқлар бўлганки, бу
ирим-сиримлар қадимги анимистик, тотемистик ва
фетишистик диний тасаввурлар билан боғлиқ бўлган.
Жумладан, фарзанд кутаѐтган қорақалпоқ аѐллари қуѐн ва
балиқнинг бошидан тайѐрланган таомлардан муҳофаза
қилинган. Чунончи, қуѐн гўштидан тайѐрланган таом
истеъмол қилиш туғиладиган боланинг ―қуѐн жириқ‖
яъни танглайсиз туғилишига сабаб бўлади деб ҳисобла-
ганлар. Балиқ гўштидан тайѐрланган таомларда эса
балиқнинг бошини истеъмол қилмаслик,
бола бошини
балиққа ўхшаб қолишидан асраган[4]. Шунинг учун
ҳомиладор аѐллар алоҳида эътибор билан парвариш
қилинган.
Шунга ўхшаш ирим-сиримлар қорақалпоқлар
билан ѐнма-ѐн яшаган халқлар жумладан, ўзбекларда ҳам
бўлиб, хомиладор аѐлга туя гўшти берилмаган, гўѐки
туғиш вақти ўтиб кетиб аѐл ҳомиласини 12 ойга кўтарар
эмиш[5]. Шунинг учун бўлса керак ўз вақтидан ўтиб
туққан аѐлларга нисбатан ―туя гўштини еган‖ ибораси
ишлатилади.
Фарзанд дунѐга келгандан кейинги дастлабки
маросимлардан бири чақалоқни шўр сувда чўмилти-
рилган. Шўр сув бола баданини чиниқтирган,
терисини
қотирган. Сувга туз солиш қорақалпоқларнинг анаъанавий
урф-одатларидан
бўлиб,
Қорақалпоғистонда
бола
чўмилтириш вақтида сувга туз, танга ташланган. Ёғоч
қошиқда чақалоқнинг бош ва елка қисмидан қирқ
маротаба сув қуйилган. Сувдаги тангалар олиб болажон-
ларга тарқатилган. Уларнинг биттаси чақа-лоқнинг бош
кийимига тикиб қўйилган[6]. Шундан кейин болани
бешикка белаш маросими ўтказилган.
Чақалоқни бешикка белаш маросими ҳам Ўрта
Осиѐ халқларида айрим локал хусусиятларини ҳисобга
олмаганда умумийлик касб этган. Фарғона қорақалпоқ-
лари чақалоқни бешик белаш маросимини одатда кекса,
серфарзанд ва соғлом момолар томонидан биринчи марта
амалга оширилган. Момолардан бири болани белаш
вақтида оғзига нон солиб олган ва ―нондай азиз бўлсин,
ризқи улуғ бўлсин, нон топишда (тирикчилик қилишда)
қийинчилик кўрмасин, оч қолмасин‖ деб айтиб турган.
Шундан сўнг болани белаган
момо бешикни миниб олиб
―чух-чух‖ деб айланган. Хонадон эгаси бир кийимлик
материал бергандан сўнг бешикдан тушган[4]. Водийнинг
айрим халқларида чақалоқ бешикка белангач, устидан
ширинликлар, ўрик қоқи, жийда, писта, бодом каби
мевалар сочилган. Ушбу сочилган ширинликлар яхши
ниятлар билан болаларга улашилган[1]. Чақалоқни
бешикка белаш жараѐнининг дастлабки вақтида
унинг
бош томонига турли нарсалар жумладан, нон, пиѐз, пичоқ
каби буюм ва нарсалар қўйиш водийнинг барча этнос-
ларида қадимий урф-одатлардан ҳисобланган. Фарғона
қорақалпоқлари бешик остига махсус ѐпилган кулча нон
ва қалампир қўйганлар[4]. Шунингдек, чақалоқнинг
киндиги доя момолар томонидан кесилиб, бешикка осиб
қўйилган. Бола киндигини бешикка осиш ѐки боғлаб
қўйиш одатлари водийдаги кўплаб этносларда рўй берган.
Do'stlaringiz bilan baham: