O‘zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
KIMYO
3/1 2022
- 324 -
қурилмаларнинг ўтказувчанлигини тахминан 50% га оширишга имкон беради. Шуни таъкидлаш керакки, бундай
ёндашув ишлаб чиқарувчиларга ижобий натижалар беради ва шу билан бирга ишлаб чиқариш харажатларини сезиларли
даражада камайтиради [5].
Ренийга металлургияда талаб катта. Ўтган асрнинг охирида (1970-1980 йилларда) бу металлдан фойдаланиш
ишлаб чиқаришнинг ўсишига ижобий таъсир кўрсатди. Юқори ҳароратли никел қотишмаларида қотишма элементи
сифатида қўшилган. Шунингдек, турли мақсадлар учун платина-ренийли катализаторлар ишлаб чиқариш кенг кўламда
йўлга қўйилди. Бугунги кунга келиб, уни турли соҳаларда қўллаш бир неча баробар ошди. Рений геодезия
қурилмаларида сим ва лентали илгакларни ишлаб чиқаришда ишлатилиши ҳақида малумотлар келтирилган [6]. Рений
элементи билан ишлаб чиқарилган вакуум лампасининг "узоқ умр кўриши" нинг сабаби шу. Хайратланарлиси шундаки,
у бутун бир аср давомида (100 йил) хизмат қилиши мумкин. Бундай фактлар ренийнинг турли металлар ва
қотишмаларнинг қотишма (таркибий) элементи сифатида самарадорлигидан далолат беради [7]. Бугунги кунда
металлургияда ренийнинг бошқа металлар билан икки ва ҳатто кўп компонентли қотишмалари қўлланилади. Масалан,
қуйидаги қотишмаларни олиш кенг тарқалган: никел-рений, волфрам-рений, молибден-рений, никел-молибден-рений,
никел-тантал-рений, никел-волфрам-рений. Шуни таъкидлаш керакки, бундай қотишмалар нафақат хона ҳароратида,
балки юқори ҳароратларда ҳам юқори механик хусусиятлар билан ажралиб туради. Улар деформацияланмайди (яъни
шаклини йўқотмайди) ва кристалланиш натижасида мўртлашмайди. Рений қўшилган қотишмалар мукаммал
пайвандлаш қобилиятига эга. Ноқулай шароитларга дуч келганда улар занглашга ҳам чидамли [8].
Асосий қисм.
Органик реагентлар ёки уларнинг реакциялари натижасида турли металл ионларини аниқлаш учун
спектрофотометрик усул ёрдамида аниқланди. Аниқланилаютган металл ионнини таҳлил қилишда висмутол-2
реагентидан фойдаланиш бўйича барча маълумотлар ва уларнинг қимматли кимёвий ва аналитик хусусиятларини
ҳисобга олиб, висмутол-2 реагенти рений ионнини аниқлаш учун истиқболли реагент сифатида қабул келишимизга
имкон беради. Рений ионни аниқлаш учун бир қатор усуллар мавжуд, шунинг учун уни аниқлашда висмутол-2
реагентларнинг спектрофотометрик имкониятларини кўриб чиқамиз ва шундан келиб чиққан ҳолда, висмутол-2
реагентини тузилиши ўргандик ва дастлабки ўрганишлар асосида ўрганилаётган объектлар учун танлаб олинди.
Do'stlaringiz bilan baham: