71-модда. Сув йўлларини кема қатнайдиган сув йўллари қаторига киритиш, шунингдек сув йўлларидан фойдаланиш қоидаларини белгилаш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сув йўлларини кема қатнайдиган сув йўллари қаторига киритиш, шунингдек сув йўлларидан фойдаланиш қоидаларини белгилаб бериш тартиби қонунчилик билан белгиланади.
(71-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
72-модда. Сув объектларидан кичик кемаларда сузиб юриш учун фойдаланиш
Сув объектларидан кичик кемаларда (эшкакли ва моторли қайиқлар, катерлар, елканли яхталар ва шу кабиларда) сузиб юриш учун фойдаланишга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган қоидаларга мувофиқ рухсат берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ХIХ боб. ОҚОВА СУВЛАРНИ ОҚИЗИШ УЧУН СУВ ОБЪЕКТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
(ХIХ бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 ноябрдаги ЎРҚ-733-сонли Қонуни таҳририида — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 03/21/733/1112-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(73-модда Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 18-сон, 233-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
74-модда. Сув объектларига оқова сувларни оқизишга йўл қўйиш шартлари
(74-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 ноябрдаги ЎРҚ-733-сонли Қонуни таҳририида — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 03/21/733/1112-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сув объектларига оқова сувларни оқизишга сув объекти таркибидаги ифлословчи моддаларнинг белгилаб қўйилган меъёрлардан ошиб кетишига йўл қўймаслик шарти билан ва сувдан фойдаланувчи ҳамда сув истеъмолчиси бундай оқова сувларни экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва санитария назорати органлари томонидан белгилаб қўйилган даражага етказиб тозалаб бериш шарти билангина йўл қўйилади.
(74-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 ноябрдаги ЎРҚ-733-сонли Қонуни таҳририида — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 03/21/733/1112-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар мазкур талаблар бузилаётган бўлса, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва санитария назорати органлари оқова сувларни оқизишни чеклаб, тўхтатиб ёки тақиқлаб қўйишлари, ҳаттоки айрим саноат қурилмаларини, цехлар, корхоналар, ташкилотлар, муассасаларнинг фаолиятини тўхтатиб қўйишлари лозим. Аҳолининг соғлиғига хатарли ҳолларда, оқова сувларни оқизиш тўхтатилиб, ҳаттоки ишлаб чиқариш объектларидан ва бошқа объектлардан фойдаланиш тўхтатиб қўйиши лозим.
(74-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 ноябрдаги ЎРҚ-733-сонли Қонуни таҳририида — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 03/21/733/1112-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Do'stlaringiz bilan baham: |