VI БОБ. СУВДАН ФОЙДАЛАНУВЧИЛАР, СУВ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ ВА УЛАР ФОЙДАЛАНАДИГАН ОБЪЕКТЛАР
(VI бобнинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18-модда. Сувдан фойдаланувчилар
Сув хўжалигининг фойдаланувчи ташкилотлари, сув истеъмолчилари уюшмалари, коммунал-маиший соҳа, гидроэнергетика корхоналари, бошқа корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, бошқа давлатларнинг фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар сувдан фойдаланувчилар бўлиши мумкин.
(18-модда Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-240-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 52-сон, 555-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
181-модда. Сув истеъмолчилари
Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, фермер ва деҳқон хўжаликлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, бошқа давлатларнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар сув истеъмолчилари бўлиши мумкин.
182-модда. Сув истеъмолчилари уюшмалари
Сув истеъмолчилари уюшмалари асосан гидрография принципига ёки сув ресурсларини оқилона бошқариш ва улардан оқилона фойдаланишни таъминлайдиган бошқа шартларга мувофиқ ташкил этилади.
Фермер хўжаликлари, юридик шахс ташкил этган ҳолдаги деҳқон хўжаликлари, шунингдек юридик шахс бўлган бошқа сув истеъмолчилари сув истеъмолчилари уюшмаларининг муассислари бўлиши мумкин.
Фермер ва деҳқон хўжаликлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек бошқа сув истеъмолчилари сув истеъмолчилари уюшмаларининг аъзолари бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сув истеъмолчилари уюшмаси ва унинг хизмат кўрсатиш зонасида жойлашган аъзолари, шунингдек бошқа сув хўжалигининг фойдаланувчи ташкилотлари ҳамда ўзга юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги сувга доир муносабатлар шартнома асосида тартибга солинади.
(18-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 ноябрдаги ЎРҚ-733-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 03/21/733/1112-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Сув истеъмолчилари уюшмаларининг фаолиятини молиялаштириш ўз аъзоларининг ҳар йиллик аъзолик бадаллари, шартнома асосида сув етказиб берганлик ва бошқа сув хўжалиги хизматлари учун тўловлар, шунингдек қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Сув истеъмолчилари уюшмалари сувдан фойдаланиш қоидалари бузилган, сувдан мақсадсиз фойдаланилган тақдирда, шунингдек лимитдан ортиқча сув олинган, аъзолик бадаллари, сув етказиб берганлик ва бошқа сув хўжалиги хизматлари учун тўловлар ўз вақтида тўланмаган тақдирда, қонуннинг ҳамда шартнома шартларининг аниқланган бузилишлари бартараф этилгунига қадар сув истеъмолчиларига сув етказиб беришни тўхтатишга ҳақли.
(18-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 ноябрдаги ЎРҚ-733-сонли Қонунига асосан бешинчи ва олтинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 03/21/733/1112-сон)
Do'stlaringiz bilan baham: |