III. Устамалар ва қўшимча ҳақлар
9. Барча тип ва номдаги умумтаълим мактабларининг ўз касбига содиқ ўқитувчиларини
моддий рағбатлантириш ва юксак касбий ва ҳалол меҳнатини рағбатлантириш,
ташаббускорлиги ва касб маҳоратини ўстириш мақсадида Умумтаълим муассасаларининг
ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасидан тўланадиган
қуйидаги:
ўқувчилар билан тарбиявий ишлар ва синфдан ташқари ишлар олиб борилишининг
юксак даражаси учун тегишли малака тоифасига эга бўлган ўқитувчи базавий тариф
ставкасининг 15 фоизигача миқдорда;
касб маҳорати ва таълим жараёнига қўшилган аниқ ҳисса, юқори самарадорлик ва
ўқитиш сифати учун тегишли малака тоифасига эга бўлган ўқитувчи базавий тариф
ставкасининг 25 фоизигача миқдорда ҳар ойлик устамалар белгиланади.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
10. Умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига қўшимча ҳақ тўловлари меҳнатга ҳақ
тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан фоиз ҳисобида қуйидаги миқдорларда амалга
оширилади:
Олдинги
таҳрирга қаранг.
а) синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун:
15 нафар ўқувчигача — 26,4 фоиз;
16 нафардан 20 нафар ўқувчигача — 31,6 фоиз;
21 нафардан 25 нафар ўқувчигача — 36,9 фоиз;
26 нафардан 30 нафар ўқувчигача — 42,1 фоиз;
31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда — 52,8 фоиз;
(10-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27
апрелдаги 243-сонли
қарори
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.04.2021
й., 09/21/243/0388-сон)
б) дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун — 17,6 фоиз, синфдаги (синф —
комплектдаги) ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлган кам комплектли мактабларда эса — 8,8
фоиз;
в) информатика кабинети мудирлиги учун — 17,6 фоиз.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли
қарори
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Бунда ўқитувчилар ёзги йиллик меҳнат таътилидан қайтгандан кейин уларга янги ўқув
йили бошлангунга қадар дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик ҳамда информатика
кабинети мудирлиги учун қўшимча ҳақ тўловлари амалга оширилмайди.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 апрелдаги 243-сонли
қарорига
асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,
28.04.2021 й., 09/21/243/0388-сон)
11. Ходимдан қўшимча педагогик малакани талаб этадиган меҳнатнинг алоҳида
шароитларида ишлаганлик учун базавий тариф ставкасига устамалар қонун ҳужжатларига
мувофиқ белгиланади.
Ходимдан қўшимча педагогик малакани талаб этадиган педагогик лавозимлар рўйхати
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан
келишган ҳолда Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.
Ноқулай меҳнат шароитларида банд бўлган ходимларга мазкур Низом кучга киргунга
қадар амалда бўлган устамалар сақланиб қолади, уларнинг миқдори эса ходимнинг базавий
тариф ставкасига нисбатан фоизларда ҳисоблаб чиқилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |