Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий
таълимдаги ўрни.
Коллоид ва нанокимё ҳозирги замон фанининг асосий муаммоларини ҳал қилишда мутахассис кўз ўнгида коллоид-кимёвий қонуниятлар, дисперс системалар ҳақидаги тушунча ва тасаввурлар воситасида физик-кимёвий фанларнинг кенг ва мустақил соҳаси сифатида намоён бўлади. Коллоид ва нанокимё курси дисперс системалар ва сирт қаватда содир бўладиган ходисаларнинг физикавий-кимёсига оид фан бўлиб, талабаларни моддаларнинг дисперс системалардаги сирт хоссаларининг ўзига хос қонунлари ҳақидаги таълимот билан таништиради.
Ўқув фанининг мақсади ва вазифаси.
Фанни ўқитишдан мақсад – Коллоид ва нанокимё ҳозирги замон фанининг асосий муаммоларини ҳал қилишда мутахассис кўз ўнгида коллоид-кимёвий қонуниятлар, дисперс системалар ҳақидаги тушунча ва тасаввурлар воситасида физик-кимёвий фанларнинг кенг ва мустақил соҳаси сифатида намоён бўлади.Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма, ва малакаларига қуйидаги талаблар қўйилади.
Талаба:
- ўз табиати ва физикавий ҳолати билан бир-биридан фарқ қилувчи фазалараро сирт чегараларида содир бўладиган механик ва электр хоссаларига эга бўлган сиртларда гетероген структураларнинг ривожланиш масалаларини, шунингдек нанодисперс системаларнинг олиниш усуллари, нанозаррачаларни олиниши ва тузилиши, металларнинг нанозаррачалари, кимёвий нанореакторлар, гибридли нанокомпозицион материаллар, полимер нанокомпозитлар, таркибида металл нанокомпозитлар, ғовакли кремний, нанокомпозитларни ишлатилиши, «ақлли» наноматериаллар, наносенсорлар, сенсорлар тури, ишлаш принципи, нанобиосенсорлар, биочиплар, углерод нанотизимлари, нанокластерлари, нанотрубкалар (нанонайчалар), нанокўпиклар хақидаги тасаввурга эга бўлиши;
- модданинг коллоид ҳолати ва коллоид эритмаларнинг олиниши, молекуляр-кинетик хоссаларига оид қонуниятлар, дисперс системаларнинг сатхий хоссалари, қўш электр қаватнинг тузилиши ва қонуниятлари, дисперс системаларни барқарорлиги ва аҳамияти, ўз табиати ва физикавий холати билан бир-биридан фарқ қилувчи фазалараро сирт чегараларида содир бўладиган механик ва электр хоссаларига эга бўлган сиртларда гетероген структураларнинг ривожланиш масалаларини билиши ва улардан фойдалана олиши;
- коллоид ва нанокимё курсини чуқур ўзлаштириш учун модданинг ҳолати ва нанозаррачаларни олиниши, электрон микроскоплар, сканерловчи зонд микроскопия назарияси, сканерловчи туннель микроскоп, сканерловчи атом кучлановчи микроскоп, темплат синтези, золь-гель-технология, молекуляр-кинетик хоссаларига оид қонуниятлар, дисперс системаларнинг сатхий хоссалари, қўш электр қаватнинг тузилиши ва қонуниятларни ва наноматериаллар физик-кимёси курсини чуқур ўзлаштириш учун кимё фанларидан ташқари олий математика ва физика фанларидан чуқур билим ва кўникмаларига эга бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |