«Sadixonovlar” OK корхонаси низоми ва умумий тавсифи
«Sadixonovlar” OK шаклидаги корхонаси ўз фаолиятини
2013 йил 11 июлдан бошлаган бўлиб, ҳозирги кунда водийдаги ягона “Мода ва дизайн маркази”дир. Биринчи Президентимиз И.А.Каримовнинг 2011 йил 30 сентябрдаги Наманган вилоятига ташрифлари чоғида тикув маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Истиқлол” кичик корхонаси фаолияти билан танишиб, “Халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда кийимлар намуналари намойиши залини ташкил этиб, дизайн модалар маркази таркибига кирувчи тажриба ишлаб чиқариш цехини очиш ҳамда Франция, Германия, Италия дизайн ва мода марказлари тажрибасини ўрганиш зарур”, - деб маслаҳат берган эдилар. Биринчи Президентимиз тавсиялари асосида корхона “Istiqlol Tekstil Dizayn” брендига эга бўлди. Шунингдек, янги замонавий бино, технология, моделлар намойиши зали ва сотиш бўлимларини ташкил этиб фаолият кўрсатмоқда.
«Sadixonovlar” OK корхонаси Наманган шаҳар ҳокимлиги “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйҳатидан ўтказиш инспекцияси”нинг 06666 сонли рақами билан давлат рўйхатидан ўтказилган.
Юридик манзили: Қувасой шаҳар, Бошкўприк кўчаси 2 уйда жойлашган.
Корхонанинг тўлиқ номи: «Sadixonovlar” OK .
“Истиқлол дизайн” МЧЖ корхонаси низом жамғармаси – 2279000220 сўмни ташкил этиб, корхона таъсисчилари ўртасида қуйидагича тақсимланади:
Садинова Зиёдахон – 1 100 000 (юз миллион) сўм,
Садихоноа Асқарали – 1 100 000 (юз миллион) сўм,
Садихоноа Абдуваҳоб – Aser rusumli notebook,
Корхонанинг Низоми 21 бўлимдан иборат.
Корхона Ўзбекистон иқтисодиётига янги ишлаб чиқариш технологияларини тадбиқ қилиш, ички бозорни халқ истеъмоли товарлари билан тўлдириш, шунингдек турли хил тижорат хизматларини кўрсатиш, натижада таъсисчилар манфаатлари учун фойда олиш мақсадида ташкил этилган.
Корхона фаолиятининг предмети бўлиб қуйидагиларни амалга оширади:
Тикувчилик, тикувчилик ва нотўқима маҳсулотлари материалларини бўяш, гул босиш, без, сочиқ, сурп, аҳоли ва тиббиёт эҳтиёжи учун марли маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотиш;
Эркаклар костюм шими, эркаклар курткаси, эркаклар пальтосини ишлаб чиқариш ва сотиш;
Элита пардалари, пазандачилик, аёллар салонларини ташкил этиш, ўқув курсларини ташкил этиш;
Барча турдаги матрас ва кўрпалар тикиб сотиш;
Белгиланган тартиблар асосида пахта титиш ва пресслаш цехларини ташкил қилиш ва уларни фаолиятини юритиш;
Умумий овқатланиш шахобчаларини ташкил қилиш, музқаймоқ ва салқин ичимликларни ишлаб чиқариш, олиб келиш ва сотиш;
Озиқ-овқат маҳсулотлари, саноат ва бошқа моллар билан улгуржи ва чакана савдони ташкил қилиш;
Улгуржи ва чакана савдо, савдо-ҳарид, тижорат ва воситачилик ишларини бажариш;
Аҳоли ва ташкилотларга барча турдаги маиший хизмат кўрсатиш;
Халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқариш, олиб келиш ва сотиш;
Алоқа ва уяли алоқа хизмати, интернет ва уяли алоқа карточкаларини тарқатиш ҳамда пайнетга улаш хизматларини кўрсатиш;
Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, қурилиш, қурилиш-таъмирлаш, монтаж, сантехника ишлари, йўл қурилиши (асфальт ётқизиш), пардозлаш, бадиий безаш, йиғиш ва созлаш ишларини бажариш, қурилиш материалларини олиб келиш, ишлаб чиқариш ва сотиш;
Ташкилот ва аҳоли буюртмасига асосан капитал қурилиш, қайта таъмирлаш,монтаж, ва мусаввирлик безаш ишларини бажариш;
Темир бетон маҳсулотлари (бетон гуллар) ишлаб чиқариш ва сотиш, қурилиш ишлари, қурилиш таъмирлаш, пардозлаш ишларини бажариш, қурилиш материалларини олиб келиш, ишлаб чиқариш ва сотиш;
Ипак ва пилла чиқиндиларидан юқори сифатли ғазна ипак ишлаб чиқариш, ипак йигириш, ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиш;
Ипак ва ип маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш;
Илмий асосларда ҳар хил матолар, трикотаж ва тўқимачилик маҳсулотлариишлаб чиқариш;
Ўзбекистон ҳудудида ва чет элда ишлаб чиқарилган эркаклар, болалар ва аёллар кийим-кечакларини олиб келиш ва сотиш, тикувчилик тикув цехларини ташкил қилиш;
Қандолатчилик, кондитер, нон ва нон маҳсулотларини, макарон маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш;
Кенг миқёсда халқ истеъмоли моллари, керамика маҳсулотлари, қуриилиш материаллари, мебель, чинни буюмлар, текстиль галантерияси, парфюмерия маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотиш;
Автомабилларга техник хизмат кўрсатиш ва ювиш шаҳобчаларини ташкил қилиш ва эхтиёт қисмлар олиб келиш ҳамда сотиш;
Ёгоч маҳсулотларини қайта ишлаб чиқариш, олиб келиш ва сотиш;
Республика ҳудудида (шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро) ва давлатлараро автомабил траспорти ёрдамида юк ва йўловчи ташиш хизматини амалга ошириш, автомабилларга техник хизмат кўрсатиш ва ювиш шахобчаларини ташкил қилиш ва уларнинг фаолиятини юритиш, эхтиёт қисмларини олиб келиш ва сотиш;
Миллий ҳунармандчилик фаолиятини билан шуғулланиш;
Аҳолига ўқув курсларини ташкил қилиш ва уларнинг фаолиятини юритиш;
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан консерва маҳсулотлари(сок, томат, джем, мураббо, помидор-бодринг тузлаш-консервалаш) ишлаб чиқариш, қадоқлаш сақлаш ва сотиш;
Ахолига компьютер ва нусҳа кўчириш хизматини кўрсатиш;
Экспорт-импорт амалиётларини бажариш;
Дори-дармон маҳсулотларини олиб келиш ва сотиш, дорихоналарни ташкил қилиш ва уларни фаолиятини юритиш;
Кенг кўламда халқ истеъмоли моллари (тикувчилик, уй-рўзғор буюмлари, саноат маҳсулотлари ва ҳаказо) ишлаб чиқариш ва сотиш;
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш, иссиқхоналарни ташкил қилиш ва уларнинг фаолиятини юритиш;
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олиб келиш ва сотиш;
Нефт маҳсулотларини олиб келиш ва сотиш, автомобилларга ёқилғи қуйиш ва мой алмаштириш шаҳобчаларини ташкиш қилиш, уларни фаолиятини юритиш;
Чорвачилик, бурдоқичилик, паррандачилик, балиқчилик фаолияти билан шуғулланиш, маҳсулотларини етиштириш, сотиб олиш, қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш;
Ишлаб чиқариш, турар жой-хўжалик ва қишлоқ хўжалиги мақсадларида биноларни лойиҳалаштириш ва уларни қуриш учун муҳандислик қидирув ишларини бажариш;
Металл, пластмасса маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш;
Интернет тармоғидан фойдаланиш бўйича турли хизматларни кўрсатиш;
Ўзбекистон Республикаси, бошқа мамлакатлар ҳудудида қонунда белгиланган тартибда биржаларда ва биржалардан ташқари бозорда моллар, хом ашё, ярим тайёр маҳсулотлар, эхтиёт қисмлар, юк ва енгил автомобиллар, қишлоқ хўжалик техникаси, ускуналар ва бошқа ресурсларнинг олди-сотдиси ва алмашиниши фаолияти билан шуғулланиш;
Салқин, алкаголсиз ичимликлар, шарбатлар, концентратлар ишлаб чиқариш, импорт-экспорт қилиш, улар савдосини ташкил этиш;
Чет мамлакатлар ва МДҲ давлатлари билан белгиланган тартибда савдо-иқтисодий алоқалар ўрнатиш, ҳамкорликда қўшма корхоналар очиш.
«Sadixonovlar” OK да асосан замонавий ва классик усулдаги эркаклар костюм-шимлари, пиджаклари, классик пальтолари, ярим пальтолари, курткалари, кўйлакларини, аёллар кўйлаклари, костюм-юбкалари, аёлларни базмларга мўлжалланган кўйлаклари, пиджакларини, болалар кўйлаклари, мактаб формалари, барча ёшдагилар учун спорт машғулотлари ва уйда кийишга мўлжалланган кийимлар, ички кийимларни, шунингдек простина, подядяник, наличкаларни ишлаб чиқарилади ва савдо хизмати кўрсатилади.
«Sadixonovlar” OK структуравий тузилиши ертўласи билан ҳисоблаганда 5 қаватдан иборат.
Корхона ташқарисидаги майдонида чиройли ва кўркам махсус боғи мавжуд бўлиб, “Арча” ва “Юкка” ўсимликлари экилиб, одамни ўзига чақирувчи ажойиб ландшафд дизайни яратилган. Йўлакларга брусчатка плиткалари ётқизилган. Махсус боғни суғориш фавворалари ва ташқи чироқлар билан таъминланган. Корхонага киришдаги узун ва энли зиналарга махсус мармар материалидан ётқизилиб, ишлов берилган. Зинадан чиққанда эшиклар олдига катта гул тувакларида гуллар ўтказилган.
Биринчи қаватида 3 та катта савдо зали жойлашган бўлиб, ҳар бири алоҳида ташқаридан кириш икки қанотли, кенг эшиклари билан таъминланган ва шу билан бирга савдо залларини бир-бирига боғлаб турувчи ички эшиклар ҳам ўрнатилган. Икки чеккадаги савдо заллари ўртасидаги, асосий эшикдан киришдаги савдо залида моделларни намойиш қилиш подюми жойлашган бўлиб, бу ерда асосан замонавий ва классик усулда тикилган эркаклар костюм-шимлари, пиджаклари, курткалари, пальтолари, кўйлаклар ва модел пояфзаллари намуналарини манекенлар, маҳсус савдо стеллажлари ҳамда ветриналар орқали намойиши йўлга қўйилган. Деворларнинг орқа фонларида эса корхонанинг махсус товар брендларини номи туширилган реклама плакатларини, банерларини кўришимиз мумкин.
Катта савдо залининг ўнг қисмида жойлашган нисбатан кичикроқ савдо залида асосан эркаклар классик усулидаги пальтолари, замонавий полпальтолари, курткалари, кузги ва қишки ветровкалари ҳамда костюм-шимларини, пиджакларини топишимиз мумкин. Бундан ташқари эркаклар бўйинбоғлари, замонавий пояфзаллари, ременьлар ҳамда пайпоқлар ҳам қўшимча равишда махсус стеллажларга териб қўйилган. Эшик олдига катта кўзгу ўрнатилган. Кийимларни кийиб кўриш учун махсус хона фанера материали билан тўсиб ажратилган бўлиб, у ерда ҳам ҳаридор кийимини ўзига қандай мос тушганлигини кўриши учун катта кўзгу билан таъминланган.
Чапда жойлашган савдо залида асосан аёллар ва болалар кўйлаклари, мактаб ёшидаги ўқувчи қиз ва ўғил болалар учун мактаб формалари, аёллар костюм-юбкалари, базмларга мўлжалланган махсус безакли қимматбаҳо кўйлаклари, классик усулдаги аёллар уст кийимлари, ўғил болалар костюм-шимлари, пиджаклари, кузги ва қишки курткалари, болалар ва аёллар спорт ва уйда кийиш учун мўлжалланган уст кийимлари, пиджамалари, болалар майка ва ички кийимлари, бельёлари махсус манекенлар, вешелкаларда илинган, махсус стеллажлар ва столларга тахлаб қўйилган. Бу савдо зали ҳам махсус кийим кийиб кўриш хонасига эга бўлиб, махсус кўзгулар билан таъминланган. Дераза олдида корхона бренди туширилган эркаклар ва болалар мавсумий кепка ҳамда бош кийимлари, эшик олдида эса, эркаклар ва болалар бўйинбоғлари стеллажларга териб қўйилган.
Ҳар бир савдо залига маҳсус кузатув камералари ўрнатилган. Иситиш ва совитиш кондиционерлари, замонавий касса аппаратлари, ҳаридорлар бемалол савдо жараёнини олиб боришлари учун, дам олишларини таъминлаш мақсадида махсус юмшоқ диван ва креслолар, журнал столлар, корхона маҳсулотлари ҳақида маълумот берувчи маҳсус каталоглар, буклетлар ҳамда чанқоқларини қондириш учун тоза сув билан таъминланган. Малакали савдо ҳодимлари корхона бренди туширилган бир хилдаги иш кийимларида ҳаридорларга хизмат кўрсатишмоқда. Сотиб олинган маҳсулотларни ўраб бериш учун корхона бренди туширилган махсус пакетлар мавжуд.
Икки чеккадаги савдо заллари маъмурият хоналарига ва зиналарга олиб чиқувчи кичкина каридор йўлакчага эга. Чапдаги савдо зали мажлислар ва конфренциялар ўтказиш учун мўлжалланган маҳсус залга олиб кирадиган эшик билан туташган. Бу залда катта махсус стол ва ўтириб ишлашга қулай бўлган кресло стуллар, интернет тармоғига уланган компьютер, принтер, скайнер, модем, махсус электрон доска, шкафлар, иситиш ва совитиш кондиционери, кузатув камераси, деворларда махсус кийим бичиш ва тикиш конструкторлик чизмалари билан таъминланган. Бу хонада ҳам қўшни хонага чиқувчи эшик бўлиб, у ерда корхона директори ўтиради. Директор хонаси хам худди шудай жихозланган ва қўшимча дам олиш дивани, креслолари, журнал столи мавжуд. Бу хонанинг иккинчи эшиги орқали ўнгдаги савдо зали туташган кичик каридорга чиқилади.
Ҳар иккала каридор ҳам зиналарга туташган ва яна қўшимча кенг лифтлар ўрнатилган. Бу зиналардан қолган қаватларга ва ертўлада жойлашган яримтайёр маҳсулотлар ҳамда мавсумий тайёр маҳсулотлар жойлаштирилган омборга тушиш мумкин. Бу омбор ҳам махсус кенг, узун ўлчамдаги яримтайёр маҳсулотлар тахлаш ва қўйиш учун мўлжалланган темирли стеллажлар ҳамда тайёр маҳсулотларни, мавсумда сотилмасдан қолган қолдиқ тайёр маҳсулотларни илиш учун маҳсус вешелкалар билан таъминланган икки қисмдан иборат. Омбор маҳсулотларнинг сифати бузилмаслигини олдини олиш учун махсус ҳаво тирқишларига, иситиш ва совутиш мосламаларига эга. Компьютер билан таъминланган. Омборда ҳам махсус иш кийимини кийган икки нафар ҳодим омборга келган ва омбордан чиқиб кетаётган ҳар бир товарни компьютерга тушириб боради.
Зиналар тўғрисида кичик қоровулхона ва орқа боғга олиб чиқувчи эшиклар мавжуд. Орқадаги боғ ҳам кўкламзорлаштирилган бўлиб, ходимларни чарчоқларини чиқариш мақсадида ўрнатилган 4 дона қўл тенниси столига эга.
Иккинчи қаватда лаборатория ва тикув цехи жойлашган. Корхона лабораторияси замонавий технологиялари, тикув конструкторлик жихозлари, энг сўнгги компьютер, принтер ва скайнер қурилмалари билан жихозланган. Ишлаб чиқилган моделер-конструкторлик ишлари фабриканинг мутаҳассислари ва раҳбар ҳодимлари кенгашида муҳокама қилингандан сўнг ишлаб чиқаришгача бир неча босқичлардан ўтади.(1.1-расм.)
Do'stlaringiz bilan baham: |