- зич, қолдиқ ғоваклиги – 2,5 % дан 5,0 % гача;
- ғовак, қолдиқ ғоваклиги – 5,0 % дан 10,0 % гача;
- юқори ғовакликдаги, қолдиқ ғоваклиги – 10,0 % дан юқори.
4. Чақиқтош ва шағалли иссиқ қоришмалар ва зич асфалтбетонлар таркибидаги чақиқтош (шағал) миқдорига қараб қуйидаги турларга ажратилади:
- А тур, чақиқтош (шағал) миқдори – 50 % дан 60 % гача;
- Б тур, чақиқтош (шағал) миқдори – 40 % дан 50 % гача;
- В тур, чақиқтош (шағал) миқдори – 30 % дан 40 % гача.
Асфальтбетон қоришмаси таркибини танлаш ва ҳисоблаш (2-қисм, минерал қисм таркибини ҳисоблаш)
Асфалтбетон минерал қисмининг донадорлик таркибини аниқлаш
1. Берилган турдаги асфалтбетон қоришмаси минерал қисмининг донадорлик таркиби ГОСТ 9128 (4, 5-жадваллар) талабларига мувофиқ бўлиши зарур.
2. Мавжуд материаллардан (чақиқтош ёки шағал, қум ва минерал кукун) минерал қисм таркибини танлаш 5 мм дан катта бўлган (чақиқтош ёки шағал доналари) ва 0,071 мм дан кичик бўлган (майдаланган минерал кукун заррачалари) фраксиялар миқдорига меъёрий чегараларни ўрнатишдан бошланади.
Масалан, майда донали Б тур қоришма учун 5 мм дан катта бўлган фраксиялар меъёрий чегара 40–50 %, 0,071 мм дан кичик бўлган фраксиялар учун эса 6–12 % ни ташкил қилади (5-жадвалга қаранг).
3. Ҳар доим мавжуд чақиқтош (шағал) таркибида 5 мм дан катта ва кичик заррачалар, минерал кукун таркибида эса 0,071 мм дан катта ва кичик заррачалар бўлади. Шу сабабдан чақиқтош (шағал) таркибидаги 5 мм дан катта зарралар ва минерал кукун таркибидаги 0,071 мм дан кичик зарраларнинг ҳақиқий миқдори 100 % дан кам бўлади.
4.3-бандда баён этилганларни ҳисобга олиб чақиқтош (шағал) ва минерал кукун миқдори учун меъёрий чегараларни ҳисоблаш зарур.
Масалан, мавжуд чақиқтош таркибида 10 % миқдорда 5 мм дан кичик зарраларга, минерал кукун эса 20 % миқдорда 0,071 мм дан катта зарраларга эга. Бунда Б турдаги қоришмалар учун ҳисобий чегаралар қуйидагига тенг бўлади:
Чқ = 100х40/90 = 44,4% Чй = 100 х 50/90 = 55,6 %
МКқ = 100 х 6/80 = 7,5 % МКй = 100 х 12/80 = 15,0 %,
Бу ерда: Чқ, Чй, МКқ, МКй – 5 мм дан катта (чақиқтош) ва 0,071 мм дан кичик (минерал кукун) заррачалар миқдорининг қуйи ва юқори чегаралари, минерал қисм массаси бўйича, %.
Ўз-ўзидан оғирлик бўйича қумнинг миқдорини Қ қуйидаги формула билан ҳисоблаш мумкин, %:
Қ = 100 – Ч – МК (1)
Минерал қисм таркибининг мумкин бўлган вариантлари қуйидаги тарзда олиш мумкин. Чақиқтош (шағал) ва минерал кукун миқдорининг ҳисобий чегаравий қийматлари интервалини бир нечта қадамга бўламиз. Масалан, 4-бандда келтирилган ҳисобий чегаралар учун компонентлар миқдорининг ҳисобий қиймати қуйидагиларга тенг бўлади:
∆ Ч = (55,6 – 44,4) / 2 = 5.6%; ∆ МК = (15,0 –7,5) / 2 = 3.75%;
1. Ч = 44,4%, 1. МК = 7,50%;
2. Ч = 50,0% 2. МК = 11,25%;
3. Ч = 55,6%. 3. МК = 15,00%.
Юқорида топилган чақиқтош ва минерал кукуннинг ҳисобий қийматлари минерал қисм таркибини ифодаловчи 3х3=9 комбинациясини тузиш имконини беради. Қумнинг миқдори (1) формула орқали аниқланади.
5. Минерал қисмнинг ҳар бир оптимал таркиби танлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
– минерал қисм донадорлик таркибининг ҳар бир вариант учун ҳисоблашларни бажарамиз (5-жадвалга қаранг). Бунинг учун:
а) донадорлик таркиб компонентларини (чақиқтош ёки шағал, қум, минерал кукун) элакдан тўлиқ миқдор кўринишида ифодалаймиз, оғирлик бўйича %;
б) ҳар бир компонентнинг тўлиқ элакдан ўтган миқдорини уни қоришма таркибидаги оғирлик бирлигида ифодаланган миқдорига кўпайтирамиз;
д) ҳар бир элакдаги барча компонентларни тўлиқ элакдан ўтган миқдорини қўшамиз;
– ҳар бир вариант учун олинган донадорлик таркибни фраксия миқдорларига қўйилган чегаравий талаблар билан солиштирамиз ва донадорлик таркиби эгрилигини тегишли чегаравий эгрилар графигига чизамиз;
– олинган натижаларни таҳлил қилиб донадорлик таркиби эгрилиги чегаравий эгриликлар соҳасида ётмайдиган вариантларни чиқариб ташлаймиз;
– қолган ҳар бир минерал қисм таркиби вариантлари учун тўкма ҳолатида экспериментал тарзда заррачалар орасидаги ғовакликни аниқлаймиз (12-жадвал).
6. Минерал қисм таркибининг энг мақбул варианти сифатида энг кам зарралар орасидаги ғовакликка эга бўлган ва ушбу икки шартни қаноатлантирган вариант қабул қилинади: донадорлик таркиби берилган соҳага тушиши ва юқори зичликка эга бўлиши (энг кам ғовакликка эга бўлиши). Агар бир нечта рақобатдош вариантлар мавжуд бўлса, унда битум таркибини аниқлашда мақбул танлов амалга оширилади.
Минерал қисм таркиби вариантларига мисол
(6-бўлим 2-5 бандлари маълумотлари асосида)
9.1-жадвал
М инерал қисм таркиби вариантларига мисол
Do'stlaringiz bilan baham: |