O'zbekistonni rivojlantirish strategiyasi. Fuqarolik jamiyati
yuzasidan Baxmal tumanida bugungi kunda amalga oshirilgan ishlar
Reja:
Baxmal tumani haqida;
2017-2021-yilga mo`ljallangan O`zbekistonni rivojlantirish strategiyasiga asosan Baxmal tumanida bajarilgan ishlar;
Baxmal tumani bugungi kunda;
Baxmal tumani, Oʻzbekistonning Jizzax viloyatidagi tuman. 1943-yil 8-mayda tashkil etilgan (1957-yil 12-oktabrda Gʻallaorol tu-mani bilan birlashtirilgan edi, 1971-yil 31-avgustda qayta tuzildi). Baxmal tumani Gʻallaorol, Zomin tumanlari, Samarqand viloyati va Tojikiston Respublikasi bilan chegaradosh. Maydoni 1,86 ming km². Aholisi 112,500 ming kishi.[manba kerak] Baxmal tumanida 1 shaharcha (Usmat) va 11 qishloq fuqarolari yigʻini (Barlos, Baxmal, Bogʻishamol, Gulbuloq, Mugʻol, Novqa, Oyqor, Oqtosh, Sangzor, Tongotar, Uzunbulok) bor. Markazi — Usmat shaharchasi.
“Обод қишлоқ” дастурига тумандаги Барлос ҚФЙ ва Фидокор МФЙ ҳудудлари киритилган бўлиб, Барлос ҚФЙ ҳудудига жами 12, 189 млрд сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган.
Шундан:
Республика бюджети маблағлари 3,489 млрд сўм
Махаллий бюждет маблағлари 2.749 млрд сўм
Тармоқ корхоналари маблағлари ҳисобидан 3,071 млрд сўм
Банк кредитлари ҳисобидан 80 млн сўм
Тадбиркорлар, аҳоли ва ҳомийлар маблағлари ҳисобидан 520 млн сўм
Қўшимча дастур асосидаги маблағлар ҳисобидан 2.280 млрд сўм маблағлар ажратилиш белгиланган.
Ичимлик сувини яхшилаш мақсадида Барлос ҚФЙ ҳудудида умумий суммаси 1,835 млрд сўм бўлган, 1 дона артизан қудуғи ҳамда 10 км ичимлик суви тармоғи қурилиш ишлари олиб берилиши белгиланган. Ҳозирги кунда “Касандра Бахмал” МЧЖ томонидан қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳудуддаги мавжуд ички йўлларни таъмирлаш учун умумий қиймати 3,838 млрд сўмлик жами 21.0 км шу жумладан 2.0 км асфальт қопламали йўл ва 19.0 км шағал қопламали йўлга айлантириш ишлари олиб борилиши режалаштирилган. Ҳозирги кунда Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан ишлар олиб борилмоқда.
Ўзбекэнерго маблағлари ҳисобидан паст ва ўрта кучланишли электр тармоқларини яхшилаш ва модернизация қилиш мақсадида ҳудудда умумий қиймати 2,378 млрд сўмлик 20.7 км электр тармоқларини қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш ишлари ва 5 та трнасформаторлар ўрнатиш ва уларни алмаштириш ишлари амалга оширилиши кўзда тутилган.
Аҳолини газ таъминоти тизимини яхшилаш мақсадида умумий қиймати 38,4 млн сўмлик 120 дона суюлтирилган газ баллонлари билан таъминлаш белгиланган.
ҚФЙ ҳудудида алоқа ва ахборотлаштириш тизимини ривожлантириш мақсадида умумий қиймати 50 млн сўмлик 2,0 км алоқа тармоқлари қуриш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш.
ҚФЙ ҳудудидаги 31-мактаб (546,0 млн), 32-мактаб (973,0 млн), 56-мактаб (1400,0 млн), Турон ҚОП (70,0 млн) ва Барлос ҚФЙ (210,0 млн) биноларини таъмирлаш ва қуриш ишлари учун жами 3.129 млрд сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган. Ҳозирги кунда тендер савдолари ўтказишга хужжатлар тайёрланган.
Ҳудудда 2 та спорт майдончалари ташкил этиш учун ташаббускор ва тадбиркорлар маблағлари ҳисобидан 250,0 млн сўмга қурилиш ишлари олиб борилиши.
ҚФЙ ҳудудида умумий қиймати 100 млн сўмлик 500 метр пиёдалар йўлакчаси барпо этиш режалаштирилган. Туман йўллардан фойдаланиш корхонаси пудратчи этиб белгиланган.
20 та якка тартибдаги уй-жойларни таъмирлаш ва тиклаш учун тадбиркорлар ва ахоли маблағлари ҳисобидан 345,5 млн сўмлик қурилиш ишларини амалга ошириш белгиланган. Аҳоли маблағлари ҳисобидан таъмирлаш ишлари бошланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |