Инсон ҳуқуқлари - инсоният пайдо бўлгандан буён турли даражаларда, мутафаккирлар ва файласуфларнинг баҳс-мунозараси мавзуси бўлиб келган. Унинг ҳуқуқий манбалари жуда қадимги замонларга бориб тақалади. Ҳозирги замон Инсон ҳуқуқларига оид қонунчилик 3 босқичга бўлиб ўрганилади. Биринчи босқич, 1789 йилда қабул қилинган Инсон ва фуқаро ҳуқуқлари француз Декларациясидан бошланиб то биринчи жаҳон урушига қадар даврни ўз ичига олади. Инсон ҳуқуқлари қонунчилиги биринчи босқичида шахс эркинлиги ва фуқаролар тенглиги; шахс дахлсизлиги, хусусий мулк, сайлов ҳуқуқларига оид масалалар асосий ўрин эгаллаган.

Инсон ҳуқуқларининг иккинчи босқичи XX асрнинг 1 ярмини ўз ичига олади. Бунда инсоннинг меҳнат қилиш ҳуқуқи; дам олиш ҳуқуқи; ижтимоий ёрдам олиш ҳуқуқи қонунчиликни асосий мавзуси бўлган.XX асрнинг 2 ярми Инсон ҳуқуқларига оид қонунчиликнинг учинчи босқич даври ҳисобланади. Бу даврда инсон ҳуқуқлари ҳимоясига оид яратилган қонунлар инсон ҳуқуқлари қонунчилигининг “янги авлод” даври деб номланади. Учинчи босқич қонунчилиги марказида инсонларни тинч яшаш ҳуқуқи; соф ва тоза атроф муҳитга эга бўлиш ҳуқуқи; ахборот олиш ҳуқуқига катта эътибор қаратилган.Мантиқан кетма-кетликдан келиб чиқилса, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Инсон ҳуқуқларига оид қонунчилик тизимини учинчи босқичида яратилган Конституциялар қаторидан ўрин олган. Шу нуқтаи назардан оладиган бўлсак, биз юқорида айтиб ўтган инсон ҳуқуқларининг барчаси Конституциямизда ўз аксини топган десак, муболаға бўлмайди.Жумладан конституциянинг II-бўлими “Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари” деб номланади. Ушбу бўлим 7 бобдан иборат бўлиб, унда Умумий қоидалар; Фуқаролик; Шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар; Сиёсий ҳуқуқлар; Иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар; Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолатлари; ва Фуқароларнинг бурчлари белгилаб берилган.Шу ўринда нима учун фуқароларнинг бурчлари ҳам инсон ҳуқуқлари қаторида эътироф этилмоқда, деган савол туғилиши табиий. Ўзи бундай саволни бериш тўғрими? Бизнингча тўғри. Чунки, фуқаро ўз бурчини бажариш орқали бошқа фуқароларнинг ҳуқуқларини таъминлашда иштирок этади.