IV. Семинар машғулотларини ташкил этиш бўйича кўрсатма ва тавсиялар
“Фуқаролик жамияти” фани бўйича семинар машғулотларида маърузада баён қилинган назарий билимларни мустаҳкамлаш, фан бўйича олинган билимларни кенгайтириш ва чуқурлаштириш, талабаларнинг илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ва билиш қобилиятларини ўстириш, назарий ўқитиш жараёнида эгалланган билимларнинг амалиётга тадбиқ этилишига алоҳида эътибор қаратилади. Замонавий педагогик технологиянинг интерфаол усуллари ёрдамида ўтказилган семинар машғулотларидан асосий мақсад – талабаларнинг фаол ишлаши ва мустақил фикрлаши, ўзини ўзи баҳолаш ва бошқаларнинг фикрларини ҳурмат қилиш, мустақил ишлаш ҳамда гуруҳда ишлаш кўникмаларини шакллантиришдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |