O`zbekiston tarixi” fanidan o`quv- uslubiy majmua tarix ta`lim yo`nalishi uchun


Хон саройидаги унвон ва мансаблар



Download 3,24 Mb.
bet25/39
Sana06.07.2022
Hajmi3,24 Mb.
#746769
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   39
Bog'liq
5-6-7 – Мавзу. Qoʼqon xonligining tashkil topishi va siyosiy tarixi (XVIII–XIX asrning birinchi yarmi). 09bf5b2234a647d5f801dd17a237c319

4. Хон саройидаги унвон ва мансаблар.
Унвонлар орасида энг каттаси иноқ эди. Одатда иноқлар энг қудратли ўзбек уруғларидан тайинланган ҳамда улар хоннинг энг яқин маслаҳатчилари бўлган. Иноқлар йирик амалдор, яъни уруғ бошлиғи ҳисобланган. Абулғозихон тантанали маросимларда ўтириш учун иноқларга ўз ёнидан тўртта жой ажратган.
Иноқлар бий, султон, мингбоши каби унвонларни ҳам олганлар. ХХ аср
бошларига келиб иноқлар бек мартабасига тушиб, олий сарой
амалдорларидан маъмурий мансаб эгаларига айланадилар.
Оталиқ – уруғ оқсоқоли. Иноқ бошлиқ тўпа (гуруҳ) га бирлашган уруғ
бошлиғи. Хоннинг энг яқин маслаҳатчиларидан бири бўлган. Оталиқ қилич
ва пичоқ тақиб юрган.
Бий – сарой унвони. Иноқ ва оталиқдан кейинги мартаба. Бий қабила ва
уруғнинг бошлиғи ҳисобланиб, кўчманчи ва ярим кўчманчи туркий
халқларнинг, жумладан ўзбекларнинг уруғ оқсоқолларига бериладиган унвон
эди. XVII-XIX асрларда бийлар йирик ўзбек қабила ва уруғларига бошчилик
қилиб, фақат марказий ҳокимиятга итоат этганлар. Бий унвони авлоддан
авлодга мерос қилиб қолдирилган.
Амир ул-умаро – Амирларнинг амири, Хива хонлигида XIX асрнинг
ўрталарида таъсис этилган. Сайид Муҳаммадхон бу унвонни биринчи марта
ўзининг акаси Сайид Маҳмуд тўрага берган эди. Муҳаммад Амин иноқ
ҳукмронлиги даврида амир ул-умаро унинг акаси Фозилбий эди. Ўшандан
кейин амир ул-умаро унвони ҳеч кимга берилмаган.
Қўшбеги – Хива хонлигида саройнинг олий мансабларидан бири бўлиб,
молия ва солиқ йиғиш ишларини бажарган. Қўшбегининг махсус девони
ҳамда унга тобе этувчи амалдорлари бўлган.
Меҳтар – катта, улуғ деган маънони беради. Меҳтар сарой
хизматкорларининг бошлиғи вазифасини бажариб, хонга яқин кишилардан ва
хон уруғига мансуб аъёнлардан тайинланган. Меҳтарнинг ҳам ўз девони
бўлиб, ер солиғи “солғут” тўплаш ҳам унинг хизматига кирган.
Бекларбеги – Қорақалпоқ ва кўчманчи халқларнинг оқсоқолларига
бериладиган фахрий унвон. Бекларбегининг вазифаси уларнинг ўз
уруғларидан йиғиладиган харажатларнинг тўғрилигини текшириб туриш ва
уларни тўла равишда хазинага топшириш устидан назорат қилишдан иборат
бўлган. Бу лавозимга амалдорлар одатда хоннинг қариндош-уруғларидан
тайинланган.
Бек - XIX асрда Хива хонлигининг ижтимоий-сиёсий ҳаётида беклар
анча катта рол ўйнаганлар. Бек – хон ва давлат арбобларининг
қариндошларига, фарзандларига бериладиган фахрий унвондир.
Парвоначи – хон саройидаги олий вазирлардан бири. Парвоначи
саройнинг ички ва ташқи ишларида ҳам фаол қатнашиши мумкин бўлган. У
арзу-шикоятларни хоннинг ҳузурига олиб кириб, жавобини қайтарган.
Шунингдек, парвоначи хоннинг формонларини сарой аъёнларига етказиб
турган.
Эшикоқоси – сарой дарвозаларини қўриқлаш ишларини бошқарган. Ойболта унинг мансаб аломати бўлган. Ҳукмдор саройда бўлган вақтда эшикоқоси уни қўриқлаш билан шуғулланган. Эшикоқоси арзгўйларнинг
нима хусусда келганларини суриштириб, уларни саройдаги тегишли
амалдорлар томонига жўнатар эди. Фақат жуда муҳим хабарлар билан келган
кишиларгина хон ҳузурига киритилган.
Саройда дарвоза ортида турадиган қоровуллар ва махсус дарвоза
қўриқчиларидан ташқари хонни қўриқлайдиган тунқатор ёки тунотарлар,
яъни, кечаси билан хонни қўриқлаб чиқадиган хизматчилар ҳам бўлган.
Маҳрам – ишончли хизматкор, сидқидилдан хизмат қилувчи сарой
ичкарисидаги ходим маъноларини англатади. Маҳрамлар хонга яқин
кишилар ҳисобланган. Давлат бошқарувида улар бевосита хоннинг
маслаҳатчилари бўлишган. Маҳрамлар хоннинг оромхонасига кириш
ҳуқуқига эга бўлганлар.
Хива хони саройида яна қуйидаги унвон, мансаб ва вазифалар мавжуд
бўлган: офтобачи, бухчабардор, соатбардор, китобдор, мўзабардор (хон
пойабзалини берувчи), шарбатдор, маҳрам боши (юқори лавозим
ҳисобланган), тўшакчи, карнайчи, сурнайчи, жарчи, ошмеҳтар (хон ва
сарой ошхонаси бошлиғи), сорбон (туячилар), камон халфа (овчи,
қушчи), мерганлар, сайис (от боқувчи), кўмирчи, кучанчи (эгаржабдуқчи), тамакисоз, лойкаш, кулол, ходимчи, рўмолчи, селобчи (жом
ушлаб турувчи), пояки (чилимчи), аравачи, носчи, қиличкор (қилич ва
шамшир ясовчи), ошпаз, товоқчи, даракчи (отчопар), жирчи (ашулачи),
йўнувчи (дурадгор), девон (мирза), мушриф (озуқа йиғувчи), божбон
(закотчи) ва бошқ. Уларнинг барчаси сарой хазинасидан маош олганликлари
ҳақида маълумотлар бор. Саройдаги умумий тартибни арбоб назорат қилган.
Хонликдаги ҳарбий унвонлар ва мансаблар. Давлатдаги энг олий ҳарбий амалдор хоннинг ўзи эди. Кўп ҳолларда шахсан хон бошчилигида, айрим ҳолларда таниқли саркардалар бошчилигида бошқа ҳудударга юришлар уюштирилган. Энг юқори ҳарбий-маъмурий лавозим амир ул-умаро эди.
Ундан кейинги расмий равишда юқори саркарда ясовулбошилик мансаби эди. Хонликда улар икки киши бўлиб, бири ёвмуд туркманларига, иккинчиси эса човдирларга қўмондонлик қилар эди. Хон ҳузуридаги расмий қабул маросимларида ясовулбошиларнинг доимий ўринлари бўлмас эди. Лекин улар хон ҳузурида бўладиган тор кенгашда меҳтар, қўшбеги ва девонбеги билан бир қаторда қатнашар эдилар. Ясовулбошига ясовуллар, миршаблар, шотирлар, эшикоқолари итоат этганлар.
Ясовулбошидан кейинги ҳарбий унвон мингбоши эди. Ҳарбий юришлар пайтида мингбошиларга катта маъсулият юкланган. Яъни, улар қўшинни айтилган ерга тўплаши, уларнинг тайёргарлик даражасини назорат қилиши, жанг пайтида қўшиннинг маълум гуруҳига йўлбошчилик қилиши лозим бўлган. Шунинг учун ҳам архив ҳужжатларига кўра, мингбошилар яхши инъомлар олганлар.
Хива хонлигида ҳарбий истеҳкомлар-қалъалар алоҳида аҳамиятга эга
бўлиб, улар маъмурий-мудофавий вазифани бажарган. Бундай қалъалар
кутвол (қалъабон) қўлида эди. Хива қўшинларида саркардалар муҳим аҳамиятга эга бўлган.
Саркардалар бир неча юздан бир неча минггача бўлган навкарга бошчилик қилганлар. Юришлар пайтида саркарда бошчилигида туғ (байроқ) қўтариб борилган. Байроқ кўтариб борувчиларга туғбеги бошчилик қилган. Қўшинда юзбоши, панжшоҳбоши (элликбоши), даҳбоши (ўнбоши), қоровул, маҳрам, навкар каби вазифалар бўлган.
Навкарлар солиқлар ва турли мажбуриятлардан озод қилинганликлари
боис катта ер эгаларини қаттиқ ҳимоя қилганлар. Хива қўшинида
деҳқонлардан олинадиган навкарлардан ташқари, туркманлар, қорақалпоқлар, қозоқлар ва бошқа кўчманчи халқлар аскарлари ҳам бўлиб, улар хонга мажбурий равишда маълум миқдорда аскарлар берганлар.
Хонликдаги диний ҳамда қозихона унвонлари. Хивада давлатни бошқариш бўйича ислом дини мафкуравий асосни ташкил этган. Қонунлар шариат тартиб ва йўриқлари асосида амал қилган. Шайх ул-ислом – хонликдаги энг юқори мартабали киши эди. У диний маросимларнинг аниқ бажарилиши устидан назорат қилган. Маросимлар пайтида шайх ул-ислом хоннинг ўнг томонида ўтириш ҳуқуқига эга бўлган.
Қози ул-қузот (қози калон) – мусулмон ҳуқуқи ва қонунлар бажарилишини шариат асосида назорат қилган. Қози калон пойтахтда ўз девони ва маҳкамасига эга бўлган. Вилоят марказларида ҳам вилоят қозиси бўлган. Улар маҳкамаларининг номи Дор ул-қазо деб аталган. Лашкарлардаги қонун-қоидалар кетидан қозии аскар (аскар қозиси) назорат қилиб, шаърий масалаларни ҳал этиб турган.
Муфти – қозиларнинг ҳуқуқшунослари ҳисобланган. Улар бирор иш кўрилаётган пайтда иштирок этишлари, ҳукмона тузишлари ва ҳукмларнинг тўғрилигини тасдиқлаш учун ҳужжатларга муҳрларини босишлари лозим эди. Хивада бош муфти еттита бўлиб, барча муфтиларнинг хон ёнида ўрни бор эди. Лашкарда ўзининг муфти лашкари хизмат қилган.
Аълам – муфтиларнинг бошлиғи ҳисибланган. Унинг вазифаси фатволарда келтириладиган шариат ривоятларини текширишдан иборат бўлиб, айрим ривоятларнинг асл нусхасига мослигини аниқлагач, аълам унга ўз муҳрини босган.
Раислар – шариат тартиб-қоидалари, диний маросимлар – рўза, беш вақт намоз, таҳорат, хайри-эҳсон ишларининг аниқ бажарилиши устидан назорат қилган. Ота-оналар болаларини ўз вақтида мактабга юбориши, бозорларда сотувчилар харидорларни алдамаслиги тарозиларни текшириб туриш ҳам раиснинг вазифаси бўлган. Ҳар бир шаҳар ва катта қишлоқнинг ўз
раиси бўлиб, қози калон тақдимига мувофиқ хон томонидан тайинланган.
Мутавалли – диний муассасаларда хайр-эҳсон маблағлари ва хўжалик ишлари билан шуғулланувчи хўжалик нозири. Мутаваллининг вазифаси вақф мулки, ундан фойдаланиш ва келадиган даромадни назорат қилиш, уни тақсимлаш, ижарага бериш, охун ва мударрисларга маош тўлаш кабилардан иборат эди.
Мударрис – мадраса ўқитувчиси, муайян илоҳиёт фанидан дарс берган.
Охун-охунд – ваъзхон, нотиқ, дин тарғиботчиси. Мударрис ва охунлар ўзлари таълим берган мадрасанинг вақфидан маош олиб турганлар.
Шунингдек, мадраса уларга ҳужра ҳам берган. Хива хонлигининг давлат тузилиши ўзининг мукаммаллиги жиҳатидан ўз даврининг баъзи бир Ғарбий Европа давлатлари тузилиши даражасида бўлмаса-да, бироқ маълум идора қилиш тизими мавжуд бўлиб, етарли даражада тартибли эди. Шунга биноан, юқорида эслатганимиздек, давлат мансаблари сарой-маъмурий, диний ва ҳарбий лавозимларга бўлинар эди. Бу вазифаларни бажарувчиларга давлат хазинасидан тегишли маош ва мукофотлар берилган. Санаб ўтилган турли-туман амалдорлар ва хизматкорларнинг мавжудлиги Хива хонлигида жуда катта бошқарув аппарати бўлганлиги, мукаммал бошқарув сиёсати юритилганлигини тасдиқлайди.

Хива хонлари


1. Эрон шоҳининг ноиблари – 1510-1512 йй.
2. Элбарсхон – 1512-1537 йй.
3. Аванишхон – 1537 й (бир неча ой).
4. Шайбоний Убайдуллахон – 1537-1538 йй. (бир неча ой).
5. Ҳожимхон (Ҳожи Муҳаммадхон) – 1558-1593 йй.
6. Шайбоний Абдуллахон II – 1593-1598 йй
7. Ҳожимхон – 1598-1602 йй.
8. Араб Муҳаммадхон – 1602-1623 йй.
9. Исфандиёрхон – 1623-1643 йй.
10.Абулғозихон – 1643-1663 йй.
11.Анушахон – 1663-1687 йй.
12.Арангхон (Эранг, Эрнак) – 1688-1690 йй.
13.Шоҳниёзхон – 1690-1707 йй.
14.Араб Муҳаммад – 1707-1715 йй.
15.Шерғозихон – 1715-1728 йй.
16.Элбарсхон – 1728-1740 йй.
17.Нодиршоҳ (Эрон шоҳи) – 1740 й.
18.Абулғозихон II – 1741-1747 йй.
19.Таибхон (Каипхон) – 1747-1757 йй.
20.Темур Ғозихон – 1757-1763 йй.
21.Тавкахон – 1763 й. (бир неча ой)
Хива қўнғиротлари сулоласи
22.Муҳаммад Амин иноқ – 1763-1790 йй.
23.Аваз иноқ – 1790-1804 йй.
24.Элтўзархон – 1804-1806 йй.
25.Муҳаммад Раҳимхон I – 1806-1825 йй.
26.Оллоқулихон – 1825-1842 йй.
27.Раҳимқулихон – 1842-1845 йй.
28.Муҳаммад Аминхон – 1845-1855 йй.
29.Абдуллахон – 1855 й. (беш ярим ой – 20 март-27 август)
30.Қутлуғ Муродхон – 1855 й. (тўрт ярим ой).
31.Сайид Муҳаммадхон – 1856 -1864 йй.
32.Муҳаммад Раҳимхон II (Ферўз) – 1864-1910 йй.
33.Сайид Исфандиёрхон – 1910-1918 йй.
34.Сайид Абдуллахон – 1918-1920 йй. (амалда Жунаидхон)



Download 3,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish