O`zbekiston tarixi” fanidan o`quv- uslubiy majmua tarix ta`lim yo`nalishi uchun



Download 3,24 Mb.
bet21/39
Sana06.07.2022
Hajmi3,24 Mb.
#746769
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   39
Bog'liq
5-6-7 – Мавзу. Qoʼqon xonligining tashkil topishi va siyosiy tarixi (XVIII–XIX asrning birinchi yarmi). 09bf5b2234a647d5f801dd17a237c319

3. Қўқон хонлиги маданияти
Меъморчилик ва амалий санъат. XVIII асрнинг иккинчи ярми – XIХ аср бошларида Қўқон хонлиги кучли марказий ҳокимиятга эга бўлган марказлашган давлат сифатида қарор топиши натижасида иқтисодиётнинг бирмунча жонланиши маданий ҳаётга таъсир этмай қолмади. Мамлакат пойтахти Қўқон ва бошқа шаҳарларда бир қатор меъморчилик обидалари, йўллар, кўприклар, ҳаммомлар қурилди, амалий ва ҳаттотлик санъати ривож топди. XIХ асрнинг биринчи ярмида хонликда Умархон, Муҳаммадалихон, Нодирабегим, Худоёрхон, Султон Муродбек, Султон Сайидхон, ҳарбий бошлиқлардан Мусулмонқули, Алиқули, Холмуҳаммад мингбошилар ва замонасининг илғор, маърифатли кишилари томонидан меъморий обидалар қурдирилди, шаҳарсозлик тез суръатлар билан ривожланди. Меъморчиликда асосий эътибор мадрасалар, масжидлар, хонақолар, дарвеш ва қаландарлар учун такяхоналар, қорихоналар, сардобалар, кўприклар, ҳаммомлар, бозор
расталари барпо этиш ишларига қаратилган.
Меъморчилик иморатларининг маркази Қўқон шаҳри эди. 1842 йилги
маълумотларга кўра, бу ерда 15 та мадраса мавжуд бўлиб, энг кўзга
кўринганлари Ҳаким тўра, Моҳлар ойим, Муҳаммадалихон, Норбўтабек,
Жомий, Олий, Султон Муродбек, Хўжа додхоҳ, Минг ойим мадарасалари
бўлган. Шаҳар маркази Чорсуда тўртта йирик мадраса қад кўтарган. Ушбу
мадрасаларнинг 38 тадан 108 тагача ҳужраси бўлган.
Бу даврда Тошкент шаҳрида ҳам бир қанча мадрасалар барпо этилган.
Жумладан, Умархон даврида Тинчбоф гузарида Шукурхон мадрасаси, Кўкча
даҳасида Эшон Бўрихўжа Санчиқмони мадрасаси қурилган. Кейинроқ
Муҳаммадалихон фармони билан шаҳар регистонида мадраса қад ростлаган
ва унга Мир Иноятуллоҳ бош мударрис этиб тайинланган. Исохўжа
мадрасаси, Чархчикўча мадрасаси, Маҳмуд дастурхончи мадрасалари ҳам шу
даврда бунёд этилган.
Шунингдек, Марғилонда Саидаҳмадхўжа мадрасаси, Андижон шаҳри
атрофида Отақўзи мадрасаси, Мирзақули Бўлиш мадрасаси кабилар
қурилган. Умуман олганда, хонликнинг Қўқон, Тошкент, Андижон, Хўжанд,
Ўратепа, Марғилон, Туркистон каби шаҳарларида 200 дан ортиқ мадрасалар
барпо этилган.
Хонликда Жоме (жума ва ҳайит намозларини ўқиш учун) ва маҳалла
(беш вақт намоз ўқиш учун) масжидлари қурилишига алоҳида эътибор
қаратилган. Жоме масжидлари ўзининг салобатлиги билан ажралиб турган.
Улар баланд гумбазли ва текис шифтли бўлиб, ҳар иккала турдаги бинонинг
ички кўринишидаги шифтига ва ташқи кўринишидаги гумбаз безагига
алоҳида эътибор берилган. Масжидлар биносининг қурилиши ва уларнинг
таъмири асосан вақфлар ҳисобидан амалга оширилган.
Қўқон хонлигида мақбаралар хонлар, саййид ва хўжалар қабрлари
устида барпо қилинган ва уларнинг қурилиши ҳамда таъмирланиши савобли
ишлардан ҳисобланган. Шунингдек мақбаралар қурдириш обрў орттириш
воситаси ҳам бўлган. Фарғона водийсида XVIII – XIX асрларда қурилган
мақбараларнинг ички кўринишида XI – XII асрларга хос анъаналар
кузатилади.
Хонлик меъморчилиги тарихида жамоат бинолари сирасига кирувчи
ҳаммомлар алоҳида ўрин эгаллайди. Ҳаммомлар пишиқ ғиштдан, бир неча
гумбазли қилиб қурилган ва улар эгасининг номи билан аталган.
Хонликда меъморчиликнинг ривожланиши савдо-сотиқ муносабатлари билан боғлиқ бўлган иншоотлар қурилишида ҳам кузатилади.
Хонлик ҳудудларида марказий йўллар бўйлаб работ ва карвонсаройлар
фаолияти давом этган, бозорлар ривожланган. Жумладан, Тошкентда Чорсу
бозори саккизта кўчани бирлаштирган. Бу бозор ўнга яқин савдо майдонлари
ва қирққа яқин савдо – ҳунармандчилик расталарини ўз ичига олган.
Расталар кўчанинг икки томони бўйлаб жойлашган ва уларни кўча ўртасини
эгаллаган баланд тим бирлаштирган. Тим ёғоч тиркагич ва тўсиқлардан ташкил топган. Бундай бино ва иншоотлар ҳукмдорлар, алоҳида амалдорлар
ва шахслар томонидан қурдирилган.
Хонлик меъморчилигига ёғоч, темир, пишиқ ёки хом ғишт, юпқа
сопол ғишт, ганч, мармар, харсанг тош, соғ тупроқ ва оҳак асосий қурилиш
материаллари бўлган. Темир ва ёғоч кам бўлганлиги боис қурилишда кўпроқ
пишиқ ёки хом ғишт, ганч, тош, лой, сомон ва оҳак ишлатилган. Бинолар
пойдеворига харсангтош ёки мармартош ётқизилган. Қурилишда терак, тол,
тут, ёнғоқ, қайрағоч ва арча ёғочларидан кенг фойдаланилган. Пишиқ ғишт,
ганч, юпқа сопол ғиштлар махсус хумдонларда пишириб тайёрланган.
Хонликда қурилган биноларнинг умумий тузилиши ва режалаштиришида анъанавийлик сақланиб қолган бўлса-да, Қўқон меъморчилигида ташқи алоқаларнинг ҳам таъсири сезилади. Биноларнинг безакларида ранг-баранг ғиштлар кўп ишлатилган. Шипларга солинган гуллар Ўрта Осиёдаги қадимий ёдгорликлардан ўзининг жимжимадорлиги, бўёғининг ёрқинлиги, уларнинг баъзан кўзни қамаштирадиган даражада аралаш – қуралаш бўлиб кетганлиги билан фарқ қилган.
Қўқон хонлигида қурилиш ва меъморчилик билан бирга амалий
санъат ҳам ривож топган. Хусусан, амалий санъатнинг наққошлик, ёғоч ва
ганч ўймакорлиги соҳалари юксак даражада тараққий этган бўлиб, улардан
меъморчиликда кенг фойдаланилган. Амалий санъатнинг юқори даражаси
Худоёрхон саройида, Олтиариқдаги Дўсти Худо масжида айвонида ишланган
нашқларда, Андижон атрофидаги Отақўзи мадрасаси безакларидаги ислимий
нақшларда, Чодак масжидининг ёғоч ва ганч ўймакорлигида, Риштондаги
Хўжа Илғор масжидининг шифт безакларида яққол кўзга ташланади.
Қўқон хонлиги меъморчилиги ва амалий санъатида бутун Ўрта Осиё
учун хос бўлган анъанавий услублар билан бир қаторда маҳаллий
хусусиятлар ҳам сақланган. Қўқон, Тошкент меъморчилик мактабларининг
вакиллари жамоат биноларини қуриш ва уларни безашда, нақшлар танлашда ўз мактабларининг анъаналарини такомиллаштирганлар ҳамда ривожлантирганлар. Қўқон ва Тошкентнинг маҳаллий меъморчилик
мактаблари ўзларининг кенг режали, ҳажмли манзаралари, безак ва
жиҳозларнинг ғоят нафислиги, рангларнинг шўхчанлиги, ҳамда ёғоч ва ганч
ўймакорлиги билан ажралиб туради. Хонлик меъморчилигида чиройли қилиб
айлантириб урғу берилган, ичига ислимий нақшлар туширилган, кўпроқ
қизил ҳамда яшил бўёқлар билан жилоланган безаклар кўпчиликни ташкил
этади.
Бу даврда хонликда ҳаттотлик ва китобат санъати ҳам ривож топган
эди. Қўқон хонлигининг ўз ҳаттотчилик мактаби бўлиб, мамлакатда кўплаб
хаттотлар яшаб, ижод қилганлар. Хаттотларнинг аксарияти шоир, тарихчи
бўлган ёки миниатюра санъати билан шуғулланган. Қўқонлик Муҳуммад
Латиф, Абдулғози Хўжа Хўқандий, Мирзо Бобокалон Хўқандий, Аҳмаджон
котиб, Абдуғафур хаттот, Мирзо Шариф Дабир, тошкентлик Муҳаммад
Юнус Тойиб Тошкандий, Абдулваҳобхўжа муҳркан, эшон Абдусамиъхўжа
Хатиб ўғли кабилар кўзга кўринган хаттотлардан бўлган. Бу хаттотлар насх,
шикаста, настаълиқ каби ёзув усулларини пухта эгаллаганлар. Хаттотлик санъати асосан Қўқон, Тошкент, Андижон, Хўжанд, Ўратепа каби
шаҳарларда кўпроқ ривож топган.
Илм-фан. Тарихнавислик. Сўнгги ўрта асрларга келиб Ўрта
Осиёнинг деярли барча ҳудудларидаги илм-фан, таълим ва маърифат
соҳаларида диний таълимотлар ҳукмронлик қила бошлади. Бошланғич
мактабларда ҳам, мадрасаларда ҳам асосий эътибор диний таълим беришга
қаратилган. Диний фанларни ўқитиш мадрасаларнинг асосий вазифаси
ҳисобланиб, дунёвий фанлар, айниқса, табиий фанлар тараққиётида бир
мунча турғунлик кузатилади. Маданий ҳаётда юзага келган бундай вазият
Қўқон хонлигидаги илм-фаннинг аҳволига, айниқса, бу соҳа ровожининг
бирёқламалик хусусиятига сабаб бўлган эди.
Бу даврда аниқ ва табиий фанларнинг хўжалик ва маиший ҳаётда,
яъни амалиётда қўлланиладиган соҳаларигагина эътибор қаратилган.
Кундалик турмушда тиббиёт, меъморчиликда математика ва ҳандаса,
суғорма деҳқончиликда ўсимликшунослик, гидрология ва муҳандислик
илмидан фойдаланилган. Шунга кўра, хонликда аниқ ва табиий фанлардан
тиббиёт, география, табиатшунослик фанлари билан шуғулланган олимларни
кўрсатиш мумкин.
Тошкентлик Муҳаммад Солиҳ (Қарохўжа эшон домла) ўлкашуносгеограф, табиатшунос-зоолог олим сифатида ижод қилган. У ўзининг “Тарихи жадидаи Тошканд” (“Тошкентнинг янги тарихи”) асарида Тошкент шаҳри ва воҳасининг географияси, топонимикаси, ўсимлик оламини ёритган.
Табобат билан шуғулланган Мулло Аваз Муҳаммад тиббиётга оид “Маварих ал-қулуб” (“Қалблар сурури”) номли асар муаллифидир. У табиб сифатида беморларини ўтлар (гиёҳлар) ёрдамида даволаш билан ҳам машҳур бўлган.
Хўжандлик Ҳожи Юсуф Ҳайъатий эски мактабда таҳсил олиб, ўзи
мустақил равишда астронимия, табиат, география фанларини ўрганган.
Дунёнинг кўпгина мамлакатларига саёҳат қилган Ҳожи Юсуф узоқ йиллар
давомида ўзининг “Фалакиёт” номли асарини яратган. Аммо ушбу асар
бизнинг кунларимизгача етиб келмаган. Қўқонлик Муҳаммад Ҳакимхонтўра
ўзининг “Мунтахаб ут-таворих” (“Сайланган тарихлар”) асарида Туркистонга
оид географик ва сейсмологик маълумотлар бериб, 1823 йилда Фарғонада юз
берган зилзила ҳақида батафсил баён қилган. Унинг географияга оид
маълумотлари эса Ўрта Осиё географик адабиётининг саргузашт-саёҳат
жанри бўла олади.
Умуман олганда, хонликда аниқ ва табиий фанлар ўз ривожида давр
талабларидан орқада қолиб кетган бўлса-да, ижтимоий -гуманитар фанлардан
тарих ва тарихнавислик, адабиёт кўпроқ ривожланди. Қўқон тарихнавислик
мактабига мансуб асарлар шеърий ёки қисман шеърий услуб йўлида
ёзилганлиги билан ажралиб туради. Гарчи бу даврда яратилган тарихий
асарларда мақтов, баландпарвоз гаплар, ҳукмдор шахсини улуғлаш каби
хусусиятлар кўзга ташлансада, бу асарлар ўз даврининг маҳсули сифатида,
ўша давр ҳақида маълумот берувчи муҳим манбалар сифатида жуда
қимматлидир.
Булар қаторига Ниёз Муҳаммад Ҳўқандийнинг “Тарихи Шоҳруҳий”,
Мирза Олим ибн Мирза Рахим Тошкандийнинг “Ансаб-ул салотин ва
таворих ул-хавоқин”, Отабек Фозил ўғлининг “Муфассал тарихи Фарғона”,
Акмал Шермуҳаммад Хўқандийнинг “Амирнома”, Фазлий Фарғонийнинг
“Умарнома”, Мирзо Қаландар Мушрифнинг “Шоҳномаи Нусратпаём”,
Муҳаммад Ҳакимхонтўранинг “Мунтахаб ат-таворих”, Мулло Аваз
Муҳаммаднинг “Тарихи жаҳоннамойи”, Тохири Хўжандийнинг “Ғаройиби
сипоҳ” каби кўплаб тарихий асарларни киритиш мумкин. Қўқон адабий муҳити. Қўқон хонлиги маданий ҳаётида адабиётнинг ўрни айниқса юқори эди. Шунинг учун адабиёт ривожига катта таъсир кўрсатган Қўқон адабий муҳитининг шаклланиши хонликда маданият тараққиётини белгиловчи муҳим мезон бўлди.
Истеъдодли шоир ва шоиралар, ёзувчилар, яъни ўз илмининг усталари
томонидан шаклланган Қўқон адабий муҳитининг ўзига хос хусусияти –
унинг вакиллари икки йўналишда ижод қилганликларидадир. Биринчи
йўналишга мансуб ижодкорлар сарой шоирлари бўлиб, уларнинг асарларида
бой табақа вакиллари мадҳ этилган. Иккинчи йўналиш вакилларининг
асарларида эса халқнинг орзу умидлари, интилишлари, дарду-ҳасратлари ўз
ифодасини топган. Ҳар иккала йўналиш вакилларининг умумий жиҳати ҳам
мавжуд бўлиб, бу уларнинг асарларида Ватан тимсоли, унга муҳаббат
ҳиссининг илгари сурилганлигидир.
Қўқон адабий муҳитининг вакиллари ва асарларидан Амирий
тахаллуси билан фалсафий ва лирик ғазаллар битган Умархонни, Фазлий ва
Мушриф томонидан ёзилган “Мажмуат уш-шуаро” (“Шоирлар тўплами”) тазкирасини, Ҳувайдонинг “Девони Ҳувайдо”, “Роҳати дил” асарларини,
Гулханий ва Махмур асарларини, Муҳаммад Юнус Тоиб, Муҳсиний, Насимий, Хўқандий, Нодир, Нозил, Писандий, Нодира бегим, Увайсий, Анбар отин, Дилшод, Зебунисо каби кўплаб шоир ва шоираларнини келтириш мумкин.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, Қўқон хонлигидаги адабий муҳит ва
маданий ҳаётни шакллантиришда темурийлар даврига тақлид яққол кўзга
ташланади. Буни ҳукмдор Умархон даврида шаклланган, унинг бошчилигида
фаолият кўрсатган адабий муҳит ва адабиёт намоёндалари мисолида, яратилган асарларнинг шакли ва жанрларида кўриш мумкин. Маданий ҳаёт
ва адабий муҳитда ҳам минг сулоласини улуғлашга интилиш устунлик қилди.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Қўқон хонлиги ноҳоятда мураккаб,
сиёсий курашлар авж олган бир даврда вужудга келиб, шаклланди. Чунки,
хонлик ташкил топган давр Ўрта Осиёда буюк империялар даври ўтиб,
маҳаллий йўлбошчи сулола вакиллари турли йўллар билан ҳокимиятни қўлга
олиб, қабилавий конфедерация асосида давлат туза бошлаган даврга тўғри
келди. Урушлар ва ўзаро курашларга бой бўлган Қўқон хонлиги давлат
бошқарув шаклига кўра мутлақ монархия бўлиб, мамлакатда мулкдор
табақалар, етакчи уруғлар (минг, қипчоқ, қирғиз, сарой)ларнинг зодагонлари,
руҳонийлар, айниқса саййидлар ва хўжалар юксак мақомга эга эдилар.
XIX аср ўрталаридаги сиёсий бошбошдоқлик, ўзаро уруш ва низолар
мамлакат ҳаётига салбий таъсир кўрсатиб, Қўқон хонлиги ҳаётининг барча
соҳаларида тушкунлик даври бошланади. Бундан унумли фойдаланган
Россия империяси “ўз чегараларида” тинчликни ўрнатиш баҳонасида хонлик
ҳудудларини босиб олди ва унинг ўрнига 1876 йилда Фарғона вилояти
ташкил топди. Шунга қарамасдан, Қўқон хонлиги минтақадаги йирик
давлатлардан бири сифатида ўзига хосликларга эга бўлиб, Ўзбекистон
давлатчилиги тарихида муҳим ўрин тутади.



Download 3,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish