Оъзбeкистон рeспубликасининг олий ва оърта махсус таълим вазирлиги тошкeнт вилояти чирчиқ давлат пeдагогика институти “Ҳимояга руҳсат этилсин”



Download 92,08 Kb.
bet4/10
Sana24.02.2022
Hajmi92,08 Kb.
#187530
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Курс иши Алсу Пўлатова

ТАҚРИЗЧИ______________________________________________________
(илмий даражаси, унвони, лавозими, иш жойи)

«_____»____________2021 й.



Кириш


Ижтимоий педагогиканинг фан сифатидаги тутган ўрни, моҳияти ҳақида фикр юритишдан илгари «Ижтимоий педагогика» атамасига эътиборни қаратиш зарур. Зеро унда мустақил “Ижтимоий”, “Педагогика” йўналишдан иборат бўлган мустақил фан мужассамлашгандир. Бир неча фанларнинг бундай бирлашуви тасодифий хол бўлмасдан балки, у ихтисослашув жараёнлари билан боғлиқдир. Дарҳақиқат фан оламида кейинги йилларда ихтисослашув жараёни бир мунча ривожланди. Буни биргина педагогика фани мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Жумладан, «Мактабгача педагогика», «Мактаб педагогикаси», «Махсус педагогика», «Касб-хунар педагогикаси», «Оила педагогикаси», кабилар. Фанларни бу тахлитдаги ўзаро бирлашувининг асосида маълум бир мақсадга қаратилганлик ётади. Бу холни «Ижтимоий педагогика» дан ҳам аниқ кўриш мумкин. Дархақиқат ижтимоий педагогика ҳам педагогика каби таълим тарбия жараёни ва ходисаларини ўрганади Аммо шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки, у уларни муайян ўзига хос йўналишда ўрганади. Чунки, мазкур фаннинг ўзига хос бўлган томони “Ижтимоий” иборасида мужассамлаштирилганлигидир. “Ижтимоий” (лотинча – соcиалис – умумий) тушунчасининг асосини шахслар, шахслараро муносабатларнинг турли шакллари билан боғлиқ жараёнлар ташкил этади. Бундан шундай хулоса келиб чиқадики, агарда педагогика ўсиб келаётган ёш авлодларнинг таълим-тарбияси ҳақидаги фан бўлса, ижтимоий педагогика таълим-тарбия жараёнларида боланинг жамиятдаги ҳаётга қўшилишига боғлиқ қонуният ва ходисаларни ўрганади. Бу ўринда шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, боланинг жамиятга “кириш” жараёни, унинг муайян ижтимоий тажрибани қўлга киритиши (билим, қадрият, юриш-туриш қоидалари) билан боғлиқдир. Буни ижтимоийлашув дейилади. Агарда биз ижтимоий педагогика моҳиятини унинг объект ва предметини қиёслаш орқали аниқламоқчи бўлсак қуйидаги ҳолат келиб чиқади. Педагогиканинг ҳам, ижтимоий педагогиканинг ҳам объекти- бу бола, бироқ ўрганиш предметлари турлича. Педагогиканинг ўрганиш предмети болани тарбиялаш қонуниятлари ҳисобланса, ижтимоий педагогиканинг предмети эса болани ижтимоийлаштириш қонуниятларидир. Шу сабабли ижтимоий педагогика жамиятни ва ижтимоий муносабатларни ўрганади, ҳамда инсонлар бир-бирлари билан қандай муомалага киришишларини, нима учун бир гуруҳга бирлашишларини ва жамиятнинг бошқа ижтимоий масалаларини аниқлашга ҳаракат қилади. Шунингдек у бу муаммоларни ижтимоий педагогика вазифаларига мос равишда ўрганади. Бугунги кунга келганда ижтимоий педагогика мустақил фан сифатида фаолият кўрсатмоқда. Ҳозирда унинг назарий ва амалий фаолияти соҳасига мактаб ва мактабдан ташқари муассасалардаги тарбия ва қайта тарбия, болалар уйлари, қариялар уйларида яшовчиларга ғамхўрлик, ҳуқуқбузарлар билан ишлаш, кабилар киради. Ижтимоий педагогиканинг ўзига хошарактери унинг бошқа фанлар билан муносабатида бевосита намоён бўлади. Фалсафа ва ижтимоий педагогика. Фалсафа инсон борлиғи масалаларини ўртага қўяди ва уларга жавоб топишга ҳаракат қилиб, дунёқарашнинг умумлашган тизимини ишлаб чиқади. Ижтимоий педагогиканинг “ижтимоий тарбия фалсафаси” бўлими инсон ва унинг тарбиясига муаян қарашлардан келиб чиқади ва бу қарашларда ҳар доим у ёки бу фалсафий асосларга суянади. Этика ва ижтимоий педагогика. Этика ахлоқий тасаввур ва қарашлар ривожланишининг умумий қонуниятларини, шунингдек, у тартибга солаётган ахлоқий онг шаклларини ва уларнинг ахлоқий фаолиятини таҳлил қилади. Ижтимоий педагогика этика шакллантирган тамойиллардан фойдаланади ҳамда тарбия усуллари ва мақсадларини ишлаб чиқади. Сотсиология ва ижтимоий педагогика. Сотсиология-жамият, ижтимоий муносабатлар ва ижтимоий тарбия услубияти ривожи, фаолият юритиши, шаклланиш қонуниятлари ҳақидаги фан. Ижтимоий тарбия сотсиологияси ижтимоийлашув муаммоларини ўрганиш жараёнида ижтимоий битим соҳаларининг бир қатор маълумотлари (ёш, шаҳар ва қишлоқ, дам олиш, оммавий алоқалар, ёшлар, ахлоқ, таълим, жиноятчилик, дин, оила сотсиологияси)дан фойдаланади. Этнография, этнопсихология ва ижтимоий педагогика. Этнография ҳалқларнинг маиший ва маданий хусусиятларини ўрганади. Этнопсихология инсонлар руҳиятининг этник хусусиятлари, миллий ҳарактери, миллий ўз-ўзини англашнинг шаклланиши қонуниятлари, этник стериотипларини ўрганувчи билим соҳаси. Ижтимоий педагогика ўзининг асосий муаммоси бўлган ижтимоийлашув жараёнини назарий ва амалий жиҳатдан асослашда этнография ва этнопсихология фанларига ҳам мурожат қилади ва озиқланади. Жумладан, ижтимоий педагогикада умуминсоний тарбия тамойилларига мос тушадиган ва ўз навбатида этносда шаклланган тарбия усулларидан шу ҳалқ доирасида ижтимоий тарбия тизимида фойланиш тавсия этилади. Ижтимоий ва ёш психологияси ҳамда ижтимоий педагогика. “Ижтимоий психология” инсонларни ижтимоий гуруҳларга қўшилишлари холатини келтириб чиқувчи инсон фаолияти ва юриш-туриш қонуниятлари, шунингдек бу гуруҳларнинг психологик таърифларини ўрганса. “Ёш психологияси” эса инсон руҳияти динамикаси ва ёш хусусиятлари шунингдек шахс ривожланишининг ёшга боғлиқ омилларини ҳам ўрганади. Ижтимоий педагогика ижтимоийлашув ва виктимология (жиноятшунослик) муаммоларини ўрганишда ва ижтимоий тарбиянинг услубиётини тадқиқ этишда ижтимоий ва ёш психологияси маълумотларидан фойдаланади. Шу билан бирга ижтимоийлашув муаммолари сотсиология томонидан ўрганилганлиги сабабли ижтимоий педагогика баъзи сотсиологик назария, усул ва воситалардан ҳам фойдаланади. Юқоридаги фикр мулоҳазалардан келиб чиқилган ҳолда ижтимоий педагогикага қуйидагича таъриф бериш мумкин: ижтимоий педагогика-шахсни ижтимоийлашуви қонуниятларини ўрганиш, жамиятнинг ижтимоий муаммоларини ҳал қилиш мақсадида ижтимоий педагогик фаолиятнинг самарали усуллари, технологияларини ишлаб чиқиш ва уларни қўллашга қаратилган педагогика соҳаси. Бундан ташқари, ижтимоий педагогикага бола ижтимоийлашуви қонуниятларини ўрганадиган ва мутахассисларни ижтимоий тарбия ва таълим усуллари ва технологияси билан таъминлайдиган фан сифатида таъриф берса ҳам бўлади. Ижтимоий педагогика фан соҳаси сифатида бир қатор фазифаларга эга бўлиб, уларни қуйидагича гуруҳлаш мумкин: Назарий вазифа: ижтимоий педагогик билимларни тўплаб замонавий жамиятда ўрганаётган жараён ва ходисаларнинг тўлиқ тасвирини тузишга интилишда намоён бўлади. Амалий вазифаларга: - ижтимоий педагогиканинг ижтимоийлашувига ташкилий-педагогик ва психологик йўналишлардаги таъсирини самарали такомиллаштириш ишларини аниқлаш билан боғлиқ бўлган ишлар киради. Бундай ишлар қаторига болалар (ёшларда) онгида, хатти-ҳаракатида ижобий фазилатларнинг шаклланишига яқиндан ёрдам берувчи, йўл – йўриқ, шакл, воситаларини аниқлаш ва уларни тадбиқ этиш, ҳар қандай вазиятдан мустақил чиқиб кетишнинг самарали йўлларини аниқлаш, атрофдаги кишилар билан муомала қилишни ўрганиш, ҳаёт мазмуни ва мақсадини аниклашга доир тавсиялар бериш; уларда жамиятдаги хуқуқ ва мажбуриятларини билишга интилишни ривожлантириш, ҳамда мустақиллик, ўзига ишонч хиссини шакллантириш; Инсонпарварлик вазифаси - шахснинг ривожланиши учун шароитлар яратиб берувчи ижтимоий педагогик жараёнларни мукаммаллаштириш учун мақсадларни ишлаб чиқишда ўз ифодасини топади. Замонавий ижтимоий педагогиканинг инсонийлиги бола ва педагог ўртасидаги муносабатларни қаттиққўллик билан эмас, ўзаро тушуниш орқали ҳал қилишга асосланади. Ижтимоий педагогнинг вазифаси боланинг жисмоний, ахлоқий ва маънавий кучларига далда бериш, унда жамият қабул қилган хислатларни тарбиялашга ёрдам беришдан иборат. Бугунги кунда ижтимоий педагогиканинг вазифалари кенгайиб бормокда.. Шунга кўра бундай вазифалар қаторига тарбиявий, ижтимоий-хуқуқий, ижтимоий реабилататсия ишларини кўрсатиш мумкин. Тарбиявий вазифа болани атроф муҳитга қўшилиш, унинг ижтимоийлашув жараёни, ўқув ва тарбия жараёнига кўникишини кўзда тутади.
Ижтимоий - ҳуқуқий вазифа - давлатнинг болаларга ғамхўрлиги, уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини билдиради. Ижтимоий реабилитатсион вазифа - ногирон, жисмоний ва руҳий нуқсонларга эга болалар билан тарбиявий ва ўқув ишларини олиб боришдир. Бунда асосий ижтимоий вазифаларни педагог бажаради. Шундай экан, ўзининг педагогик фаолиятида қуйидагиларга ўз эътиборини қаратиши лозим:
- фалокатга учраган бола(ўсмир)ларга ёрдам кўрсатиш. Инқироздан чиқиш йўлларини топиш, қийин вақтда қўллаб-қувватлаш;
- бола(ўсмир)ни, унинг ҳолатини, оила ва мактабдаги муносабатларини ўрганиш; - болани ўраб турган ва унга таъсир қилувчи турли ижтимоий соҳалардаги ижтимоий тарбия ҳолатини таҳлил қилиш;
- илғор педагогик тажрибаларни ўрганиш, таҳлил қилиш, ўзлаштириш, оммалаштириш;
- у бола(ўсмир) фаолиятини ўз-ўзини тарбиялаш, ўз-ўзини ўқитиш ва ўз ҳаётини мустақил ташкил қилишни билишга қаратиши ;
- бола (ўсмир) муаммоларини ҳал қилувчи, унинг инқирози, ҳуқуқларига алоқадор ташкилот, мутахассисларни бирлаштириш билан ҳам шуғулланиш;
- ижтимоий тарбиянинг турли муаммоларини ўрганишни ташкил қилиш, бу борада таклифларни киритиш;
Ижтимоий педагогика билим соҳаси сифатида бир нечта бўлимлардан иборат.
Ижтимоий тарбия фалсафаси - фалсафа, этика, ижтимоий ва педагогикаларнинг уйғунлашувидан келиб чиқади. Унда амалий, услубий ва дунёқарашга оид масалалар ўрганилади. Хусусан ижтимоий тарбия ва унинг вазифалари таърифи берилади;
инсон қиёфасини муайян тушуниш асосида ривожланиш, ижтимоийлашув ва тарбия нисбатига умумий ёндашувлар ишлаб чиқилади; ижтимоий тарбиянинг қадрият ва тамойиллари ишлаб асосланилади ва бошқалар. Ижтимоий тарбия сатсиологияси - ижтимоийлашувни ижтимоий тарбия контексти ва ижтимоий тарбияни ижтимоийлашув таркиби сифатида ўрганади. Олинган билимлар уларнинг тарбия солоҳиятларидан фойдаланиш, ижтимоийлашув жараёнида инсон ривожига таъсир этиш мумкин бўлган ижобий таъсирларни кучайтириш ва салбий таъсирни камайтиришнинг усуллари ва йўлларини излаб топиш имконини беради. Умуман олганда ижтимоий тарбия сатсиологияси томонидан ўзлаштирилган билимлар жамият тарбиявий кучларини бирлаштириш йўлларини қидиришга асос бўлиши мумкин. Ижтимоий тарбия назарияси - ижтимоий тарбиянинг фаолият юритишини тавсифлайди, тушунтиради ва башорат қилади. Ижтимоий тарбия даражасидан келиб чиқиб, ижтимоий тарбия ижтимоиёгияси маълумотларини инобатга олиб ижтимоий тарбия индивидуал, гуруҳ, ижтимоий субъектлари нима эканлигини ва улар ўзаро қандай муносабатда бўлишларини ўрганади. Ижтимоий тарбия психологияси - гуруҳ ва инсонларнинг ижтимоий психологик тавсифлари, уларнинг турли ёшлардаги хусусиятлари асосида ижтимоий тарбия субъектларининг ўзаро муносабати самарадорлигининг психологик шароитларини аниқлайди. Ижтимоий тарбия услубияти - ижтимоий тарбияни мақсадга мувофиқ ташкил қилишнинг янги усулларини ишлаб чиқади. Ижтимоий тарбия менежменти ва иқтисодиёти бир томондан жамиятнинг инсон маблағига эҳтиёжини, бошқа томондан ижтимоий тарбияни ташкил қилишда фойдаланиши мумкин бўлган жамиятнинг иқтисодий ресурсларини тадқиқ этади. Бундан ташқари бу бўлимда ижтимоий тарбия бошқаруви ҳам кўриб чиқилади. Маълумки, ҳар бир фанни мазкур фаннинг ўрганиш предметига асосланган билимлар тизими ажратиб туради. Фаннинг билимлар тизими унинг тушунча ва категорияларида акс этади. Тушунчавоқей оламни билиш жараёнида юзага келади. Воқейлик ўзгарувчан бўлганлиги туфайли тушунчалар ҳам динамик тарзда ўзгариш ва ривожланиш ҳарактерига эга. Бошқача қилиб айтганда тушунчалар тарихий ҳолат ва ҳаёт шароитларига боғлиқ равишда ўзгариб боради. Ҳар қандай фаннинг ривожланиши жараёнида тушунчалар фан категорияларига бирлашишади. Фан категориялари шу фанда қўлланиладиган йирик назарий ва амалий тушунчалардир. Ижтимоий педагогиканинг асосий категориялари “ижтимоий педагогик фаолият” “ижтимоий таълим” ва “ижтимоий тарбия” бўлиб ҳисобланади. Ижтимоийлашув жараёнида бола жамият, ижтимоий муносабатлар, ижтимоий мақом, ижтимоий хулқ атворнинг меъёр ва қоидалари ҳақидаги билимлар, тажрибаларни ўзлаштириб боради. Болалар ижтимоийлашувининг ўзига хос хусусияти шуки, улар жамият илгари сураётган юриштуриш меъёрларига баҳо бериши ва назорат қилиши қийин. Фақат улар бу даражани ҳаёт давомида эгаллайдилар. Шунинг учун болалар ижтимоийлашувига ота-оналар, қариндошлар, болалар билан ишлаётган мутахассислар (психолог, шифокор, педагоглар – “агент”лар) бу масалага алоҳида эътибор бермоқлари зарур. Чунки, болалар ҳаётда зарур бўлган ижтимоий билимларни эртароқ ва яхшироқ ўзлаштиришлари ва уларни ҳаётда қўллашга интилишлари айнан уларга боғлиқдир. Буни ижтимоий педагогика билан боғлиқлиги шундаки, мактаб ёки бошқа таълим муассасида таълим олиш жараёнида болалар аввало академик билимларни ўзлаштиради. Бироқ шу билан бир вақтда 8 у муайян тизимлашган ижтимоий билим, кўникма ва малакаларни ҳам қўлга киритади. Булар эса болаларнинг ижтимоийлашувида муҳим аҳамиятга эга. Боланинг ижтимоийлашувига ёрдам берадиган ижтимоий билимларни болага етказиш ва унда ижтимоий малака ва кўникмаларни шакллантириш жараёни “ижтимоий таълим” дейилади. Тарбия педагогиканинг асосий объекти сифатида унинг ривожланиш тарихи мобайнида ўрганиб келинган. Чунки, бу тушунча педагогик фаолиятнинг вазифа ва мақсадларига асосий ёндашувларни ифодалайди. Бошқа томондан тарбия-ижтимоий ҳаётнинг доимий ва умумий категориясидир. Тарбиянинг ижтимоий қамрови унинг луғавий маъносига қараганда бир мунча кенгдир. Дарҳақиқат, ижтимоий тарбиянинг мақсади инсонни ижобий ривожланишга қаратилган шароитлар яратиш жараёнига йўналтиришдир. Бу шароитлар индивидуал ва гуруҳий субъектларнинг учта ўзаро боғлиқ ва шу пайтнинг ўзида мазмуни, шакли, усули жиҳатидан нисбатан мустақил бўлган жараёнлар (болалар, ўсмирлар, ўспиринлар)ни қамраб олади. Уларнинг ижтимоий тажрибасини ташкил қилиш, уларга индивидуал ёрдам кўрсатишнинг ўзаро муносабати жараёнида яратилади. Гуруҳ (жамоа)ларда ижтимоий тажрибани ташкил қилиш эса уларнинг ҳаётий фаолиятини йўналтириш орқали амалга оширилади. Бунда гуруҳ аъзоларининг ўзаро муносабатларини ташкил қилиш, гуруҳдаги фаолиятни рағбатлантириш ва норасмий микрогуруҳларга таъсир этиш муҳим аҳамият касб этади. Ижтимоий тажриба кенг маънода турли кўникма ва малакалар, билим ва фикрлаш усуллари, юриштуриш меъёр ва стереотиплари, қадриятлар, одамлар билан муносабатга киришиш тажрибаси, кўникиш, шунингдек ўз-ўзини англаш, ўз-ўзини аниқлаб олиш бирлигидир. Индивидуал ёрдам инсонга муаммоларни ҳал қилишда кўмаклашиш, ўз-ўзини ривожлантиришга йўналтириш, унинг жамиятдаги мавқеи, ўрнини юксалтиришда намоён бўлади. Индивидуал ёрдам - бошқа инсонларнинг эҳтиёжларини қондиришга зарур бўлган билим, малакаларни ўзлаштиришда инсонга онгли ёрдам бериш, инсоннинг ўз қадриятларини англаши, ўзўзини англашини ривожлантириш, оила, гуруҳ, жамиятга мансублиги ҳиссини ривожлантиришдир. Бу ўринда шуни ҳам таъкидлаш жоизки, ижтимоий тажриба, таълим ва индивидуал ёрдамнинг усул, шакл, мазмуни, ҳарактер, жадаллиги бевосита тарбияланувчиларнинг ёши, жинси, қайси касб эгаси эканлиги, уларнинг ижтимоий маданий мансублигига ҳам боғлиқ. Бу жиҳатлар турли таълим муассасалари ва ташкилотларда фарқланади. Масалан педагогик, техникавий, тиббий, хуқуқий, иқтисодий каби. Ижтимоий тарбия жараёнидаги ўзаро муносабат эса унинг субъектлари орасидаги ахборот, фаолият усуллари, қадриятлар алмашувидир. Умуман олганда ўзаро муносабат тарбиячилар ва тарбияланувчиларнинг биргаликдаги фаолияти бўлиб унинг мазмуни, ҳарактери тарбиявий мақсадларни амалга оширишга қаратилгандир.
Ижтимоий педагогика ўзининг мақсад ва вазифаларини амалга оширишда қуйидаги тадқиқот методларидан кенг кўламда фойдаланади;
- умуммантиқий методлар (анализ, синтез, умумлаштириш, қиёслаш, моделлаштириш, лойиҳалаш)
-умумпедагогик методлар (кузатиш, сухбат; тажриба; манбаларни ўрганиш; қайта ишлаш, умумлаштириш)
- хусусий педагогик - психологик методлар (индивидуал ва гуруҳий ўрганиш, хурматлаш, тушунтириш, ижобий фазилатларга таяниш, ижтимоий фикрларни ҳисобга олиш, ташхислаш эксперт хулосаларини ҳисобга олиш);
- тарихий методлар тарихий қиёслш, генетика, структуравий (алоҳида белгилар, шартли гуруҳлар) тарихий манбаларни ўрганиш;
- сотсиологик методлар ( анкета, сўровнома, интервю олиш, сотсиометрик, биографик, мониторинг, тест топшириқлари, моделлаштириш);
- математик – статистик (тахлил, натижаларни қайд этиш, текшириш).


Download 92,08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish