O’zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi farg’ona politexnika instituti fakulteti



Download 0,58 Mb.
bet1/9
Sana25.02.2022
Hajmi0,58 Mb.
#264464
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Кальцинацияланган сода ишлаб чиқариш мавзусни ўқитишда Балиқ скалети технологиясидан фойдаланиш.


O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI
XALQ TA’LIMI VAZIRLIGI
FARG’ONA POLITEXNIKA INSTITUTI
_______________________ FAKULTETI
____________________________” KAFEDRASI

Кальцинацияланган сода ишлаб чиқариш мавзусни ўқитишда Балиқ скалети технологиясидан фойдаланиш.

Bajardi: _________________________

Farg’ona – 2021 yil


Мавзу: Кальцинацияланган сода ишлаб чиқариш мавзусни ўқитишда Балиқ скалети технологиясидан фойдаланиш.


Режа:
1-BOB. Кальцинацияланган сода ишлаб чиқариш тарихи ва аҳамияти.

    1. Сода ишлаб чиқариш тарихи ва ахамияти.

    2. Сольве усулида сода ишлаб чиқариш.

    3. Натрий хлорид эритмасининг (рассол) тазолаш жараёни асослари.

2-bob. Кальцинация жараёнининг физик-кимёвий асослари.
2.1.Кальцинациянинг технологик схемаси.
2.2.Кальций ва углерод оксидларининг олиниши.
2.3. Кальцинацияланган содани сольве усулида ишлаб чиқариш.
Xulosa.
Foydalanilgan adabiyotlar.

1-BOB. Кальцинацияланган сода ишлаб чиқариш тарихи ва аҳамияти.

    1. Сода ишлаб чиқариш тарихи ва ахамияти.

Кальцинацияланган сода - Na2CO3, молекуляр массаси-106, натрий карбонат кристалл кукун, зичлиги 2,53 г/см3, суюқланиш температураси 8530С, сувда яхши эрийди. Сода (натрий карбонат) қадимги даврлардан маълум бўлган. Сода денгиз ўсимликлар кўллари ва табий содавий кўллардан олинган.
1775 йилда француз олими Леблан саноатда қуйидаги усул бўйича сода ишлаб чиқаришни таклиф этган:
2NaClH2SO4Na2SO42HCl
Na2SO4 + CuCO32C  Na2CO3CuSCO2
Хосил бўлган қаттиқ моддадан сув ювиш усули билан сода эритмаси олинган. Эритмани буғлатиш натижасида қаттиқ сода ишлаб чиқарилган.
1865 йилда Бельгияли мухандис Сольве сода ишлаб чиқаришнинг аммиакли усулини амалга оширган:
NaCl  NH3  CO2  H2O  NaHCO3  NH4Cl
2NaHCO3  Na2CO3 + CO2
Леблан усулига нисбатан Сольве усули қуйидаги ижобий томонларидан иборат:

  1. Махсулотнинг сифати юкори, тоза сода хосил бўлади;

  2. Ишлаб чиқариш жараёнингинг узликсизлиги;

  3. Мехнат шароитлари яхшиланиши ва иш кучи кам сарфланиши;

  4. Электроэнергия ва ёқилғиларнинг камроқ сарфланиши;

Ўзбекистон Республикасини халқ хўжалиги учун содага талаб катта бўлмоқда. Хозирги кунда сода хорижий давлатлардан катта миқдордаги валюта билан инпорт қилинади. Шунинг учун Қорақолпоғистон Республикаси Қўнғирот шахрида сода заводи қурилган. Бу завод хам соддани Сольве усулида ишлаб чиқаради.
Юқоридаги усуллардан ташқари содани натрий гидрооксидидан олиш мумкин: 2NaOH  CO2  Na2CO3  H2O
Россияда сода нефелин табиий рудасидан хам олиш усули мавжуд. Бу руда таркибида асосан нефелин бўлиб (3Na2OK2O4Al2O39SiO2), ундан алюминий оксид, поташ ва цемент махсулотлари хам ишлаб чиқарилади.
Соданинг халқ хўжалигидаги қўлланилиши. Сода халқ хўжалигида кўп сахоларда қўлланилади ва шунинг учун бу махсулот кўп миқдорда ишлаб чиқарилади. Хозирги кунда жахон бўйича 30 млн. т дан ортиқ сода ишлаб чиқарилмоқда.Ўзбекистон Республикасида бир йилда 120000 тонна миқдорида содага талаб бор.
Сода халқ хўжалигигининг қуйидаги сохаларида қўлланилади:

  1. Кимё саноатида (фенол, бўёқ моддалар ишлаб чиқариш учун);

  2. Шиша ишлаб чиқариш саноатида;

  3. Рангли металлургияда;

  4. Озиқ-овқат, целлюлоза, қоғоз саноатида;

  5. Нефт кимё ва нефтни қайта ишлаш саноатида;

  6. Медицина саноатида;

  7. Электротехника саноатида;

  8. Бошқа сохаларда.



Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish