O`zbеkiston rеspublikasi xalq ta'limi vazirligi a. Qodiriy nomidagi jizzax davlat pеdagogika instituti “Pedagogika-psixologiya” kafedrasi


-МАВЗУ: ПСИХОЛОГИК - ПЕДАГОГИК КОНСИЛИУМ



Download 2,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/103
Sana25.02.2022
Hajmi2,34 Mb.
#270466
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   103
Bog'liq
psixologik xizmat fanining predmeti

6-МАВЗУ: ПСИХОЛОГИК - ПЕДАГОГИК КОНСИЛИУМ  
Режа. 
1. Психологнинг консилиумдаги вазифалари. 
2.Психологик педагогик консилиум психопрофилактик ишнинг муҳим босқичи. 
3. Психологик консилиумларда тарбияси қийин болалар билан иш олиб бориш.  
Консилиум – (лот. Consilium – кенгаш, маслаҳатлашиш) -бир ёки бир қанча соҳалардаги мутахассисларнинг маълум муаммони ўрганиш ва 
уни ҳал этиш учун кенгаши. Психопрофилактик ишларнинг усулларидан бири педагогик психологик консилиумни ташкил этишдир. 
Ю.К.Бабанскийнинг таъкидлашича, ўқувчиларни ўрганишни яхши йўлга қўйиш учун, тўлиқ ёзма тавсифномалар ёзишдан кўра синф ўқитувчиларининг 
ўқувчилар ҳақидаги фикрларини жамоа бўлиб муҳокама қилиш, синфга ва ўқувчиларга индивидуал ёндашув чораларини ишлаб чиқиш яхши натижалар 
беради. Бундай жамоа бўлиб, муҳокама қилишларни шартли равишда педагогик- психологик консилиум деб аталади. Психологик-педагогик 
консилиум ўқишда орқада қолиш сабабларини ёки хулқ-атвордаги камчилик натижаларини муҳокама қилишга йўналтирилган бўлади.
Педагогик консилиумда психологнинг вазифаси - ўқувчи интеллектуал тараққиётини баҳолашда ўқитувчиларга ҳар хил томондан ёндошувга 
ёрдамлашишдан иборат. Педагогик консилиум имкониятларини баҳолашда субъективизмдан ҳоли бўлишга, уларни объектив баҳолаш имконини 
беради.
Лекин, бахтга қарши ўқитувчиларда у ёки бу ўқувчи ҳақида ўз фикри бўлади, бу фикрларни ўзгартириш жуда қийин. Шунинг учун консилиум 
натижаси фойдали бўлиши учун психолог унга жиддий тайёрланиши керак. Психолог консилиумда иштирок этиб қуйидаги вазифаларни амалга 
оширади:
1.
Педагогик жамоа ўқувчи психик ва шахсий характеристикаларини турли томондан кўрсатиш, бунда албатта ижобий кучли томонларни 
таъкидлаш жоиз. Кузатиш, суҳбат, психодиагностика натижаларига асосланиб, ўқувчи муаммоларининг келиб чиқиши ҳақида исботланган фаразларни 
келтириш зарур.
2.
Ҳар бир ўқитувчида ўқувчига нисбатан установкасини ўзгартиришга эришиш зарур. Бу жуда қийин вазифа бўлиб, уни эҳтиёткорлик билан 
ҳал қилиш зарур, консилиум ўтказгунча секин-аста бошлаш керак. Кўпинча ўқитувчи ўқувчига нисбатан фикрини ўзгартиргиси келмайди. Ўқитувчи 
бунда психолог нима ҳақида гапираётганини тушунмаганлиги учун эмас, балки онгли равишда ўз ҳаётини мураккаблаштиргиси келмаганлиги учун 
шундай қилади.
3.
Барча ўқитувчиларнинг ўқувчи муаммоларини, унинг шахси моҳиятини жамоа бўлиб, тушунишларига эришиш. Фақат ана шу ҳолда ўқувчи 
фойдасига ўзаро ҳаракат қилишларига ишониш мумкин.
Шундай қилиб, психологик-педагогик консилиум психопрофилактик ишнинг муҳим босқичи ҳисобланади. Юқори даражада тайёрланган 
консилиум - ўқувчиларнинг, ўқитувчиларнинг ва бутун жамоанинг ривожланишига ёрдам беради.
Психологик-педагогик консилиумнинг функциялари қуйидагилар. 
1.
Ижтимоий назорат функцияси 
2.
Ижтимоий қўллаб-қуватлаш функцияси. 
3.
Педагогик реабилитация функцияси. 
4.
Психопрофилактик функцияси. 
1. Ижтимоий назорат функцияси ўз ичига ўсмир хулқ атворини назорат қилиб борувчи, унга тўғри йўл-йўриқлар кўрсатувчи кишиларнинг ишини ўз 
ичига олади. ППК жараёнида синф раҳбари, ота-оналар, ўқитувчилар учун аниқ тавсиялар ишлаб чиқилади. 
2. Ижтимоий қўллаб-қуватлаш функцияси. Бу вазифа – шахс ўзи мустақил равишда енгиб ўтолмайдиган, шахс тараққиётига салбий таъсир қилувчи 
шароитларни енгиб ўтишда ёрдам бериш. 
3. Педагогик реабилитация функцияси. Бу вазифанинг асосий мазмуни ўқувчининг обрўсини ўқитувчилар, ота-оналар, дўстлари орасида кўтаришдир. 
Кўпинча хулқида салбий ўзгаришлар рўй берган болаларга нисбатан ўқитувчи ва гуруҳдошларида, ҳатто ота-оналарда ҳам ишончсизлик пайдо 
бўлади. ППК ўқувчининг ижобий томонини ўрганиб, уни ўқувчининг ўзига, ота-оналарга педагогларга кўрсатиши, унга бўлган ишончни 
уйғотиши муҳимдир. 
2.
Психопрофилактик функцияси. ППК тиббий хизмат ходимлари, психолог ёки бошқа мутахассислар иштирокида ўқувчиларнинг жисмоний
ва руҳий соғлиғини сақлаш, иш қобилиятини ошириш, улар орасида низоларни камайтииш, ўқувчиларда пайдо бўлган ижтимоий психологик
муаммоларни ҳал қилиш каби ишлар олиб бориш йўлларини белгилайди. 
Консилиум иштирокчилари. 
ППК ўқувчиларни, ота-оналарни ёки ўқитувчиларни жазоловчи, кўрсатма берувчи ташкилотига айланиб қолмаслиги шарт. Шунинг учун ППК 
олиб борувчилар юқори малакали мутахассислар бўлиши керак. Педагоглар, психологлар, медиклар, психиатрлар, наркологлар, милиция ходимлари 
психологик-педагогик консилиумнинг домий иштирокчилари бўлишлари мумкин. Булардан ташқари ўқувчиларнинг ота-оналари, тўгарак раҳбарлари 
ва бошқа кишилар таклиф қилиниши мумкин. 
Консилиум раҳбари. Консилиум раҳбари консилиумнинг мунтазам ишлашини тавсия қилинган таклифларнинг амалга ошишини назорат 
қилиш каби ишларни олиб боради. Ўқув коллеж раҳбарларидан бири консилиумнинг раҳбари (модератор) бўлиши мумкин. 
Консилиум котиби ўқувчи ҳақида маълумотларни тўплайди, унга тавсифннома ёзади, ППК ёрдамига муҳтож ўқувчилар рўйхатини тузади, 
консилиум маъзолари билан алоқа боғлаб туради. 
Мактаб врачи ўқувчи соғлиғи ва унинг соғлиғини мустаҳкамлаш борасида олиб борилган ишлар ҳақида маълумот беради. 
Балоғатга етмаган ёшлар бўйича инспектор. Агар ўқувчи унинг ҳисобида турган бўлса, унинг дўстлари, кимлар билан кўпроқ вақтини ўтказади, у 
билан қандай ишлар олиб борилганлиги ҳақида маълумот беради.
Махсус маслаҳатчи зарурий ҳолларда чақирилади. Бу нарколог, психиатр, психоневролог ёки логопед бўлиши мумкин. 
Психолог консилиумнинг асосий иштирокчиси ва ташкилотчисидир. 
У қўйилган диагнознинг тўғрилиги қилинаётган ёрдам ва тарбия методларининг адекватлиги, ўқувчи билан олиб борилаётган ишларнинг 
мақсадга мувофиқлиги, консилиум натижалари бўйича шахсан жавоб беради. 
Синф раҳбари. Ўқувчига тавсифнома ёзади, у билан ишлаш жараёнида юзага келаётган қийинчиликларни баён қилади, консилиум олдига маълум 
талаблар қўяди, кузатиш кундалигини тўлдириб боради. 
Консилиумни ташкил этиш. 
Консилиум бир ойда бир-икки марта ўтказилади.Психолог ўқув йили бошида ёрдамга муҳтож ўқувчилар рўйхатини тузади. Кенгаш 3 босқичда 
ўтказилади: 
1 )Ўқувчи ҳақидаги маълумотларни ўрганиш ва таҳлил қилиш;
2) Ўқувчининг ота-оналари билан суҳбат (ўқувчининг ўзи иштирок этмайди), 
ўқувчининг ўзи билан суҳбат, ижтимоий ташкилот раҳбарлари, синф раҳбарлари 
билан суҳбат ўтказилади.
3) Фикр алмашиш, хулоса чиқариш, ўқувчига ёрдам бериш йўлларини аниқлаш, 
маслаҳатлар, тавсиялар ишлаб чиқиш.
Касб танлашга йўллаш бўйчиа ППК.
Синф раҳбарининг 9 ”г” синфдаги кўпчилик ўқувчиларда касбий режаларнинг 
шаклланмаганлиги юзасидан шикояти


Консилиум таркиби
1.
Синф раҳбари.
2.
Адабиёт ўқитувчиси
3.
Математика ўқитувчиси
4.
Жуғрофия ўқитувчиси
5.
Мактабдан ва синфдан ташқари ишлар ташкилотчиси
6.
Амалиётчи психолог
7.
Одилнинг онаси.
8.
Оталардан бири.
Шундай қилиб, психологик-педагогик консилиум психопрофилактик ишнинг муҳим босқичи ҳисобланади. Юқори даражада тайёрланган 
консилиум - ўқувчиларнинг, ўқитувчиларнинг ва бутун жамоанинг ривожланишига ёрдам беради.

Download 2,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish