O`zbеkiston rеspublikasi xalq ta'limi vazirligi a. Qodiriy nomidagi jizzax davlat pеdagogika instituti “Pedagogika-psixologiya” kafedrasi


Маъмуриятга, болалар, ўқувчилар, талабаларга (ётоқхонада, клубларда, кутубхоналарда)



Download 2,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/103
Sana25.02.2022
Hajmi2,34 Mb.
#270466
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   103
Bog'liq
psixologik xizmat fanining predmeti

3. Маъмуриятга, болалар, ўқувчилар, талабаларга (ётоқхонада, клубларда, кутубхоналарда) 
қизиқтирувчи масалалар бўйича болалар, ўқувчилар, талабаларнинг психик ўсиши 
хусусиятларига оид маълумот бериши, ўғил ва қизларни асраб олиш, оналик ва оталикдан 
маҳрум қилиш, ташкилотларни ғамхўрлик ва васийлик тўғрисидаги қабул қилган қарорга 
муносабати, шахс тақдирини ҳал қилишда қатнашиши ва маслаҳатли фикр бериши лозим. 
4. Ота оналарга боланинг психик ривожланиши хусусиятларини шахс сифатида шаклланиши, 
ўзаро муносабат мақомлари, бунда фарзандларнинг ёши, жинси, индивидуал-типологик
хусусиятлари муаммоси бўйича илмий-амалий маслаҳатлар беради. 
5. Янги типдаги мактабларга ўрта-махсус ва касб-ҳунар коллежи ўқувчилари, академик лицей 
талабаларига уларнинг имконияти, истиқболи тўғрисида илмий-амалий хусусиятга молик консультатив ишлар 
олиб бориш: ёшларни саралаш, танлаш, касбга яроқлилик даражасини аниқлаш, танлов комиссиясида 
маслаҳатчи сифатида иштирок этиш.
Маслаҳат бериш ишлари амалиётчи психологнинг асосий фаолият турларидан биридир. 
Маслаҳат бериш ишлари ўқитувчилар, ўқувчилар, ота-оналар учун олиб борилади. Маслаҳат 
бериш ишлари индивидуал ва гуруҳий бўлиши мумкин. Амалиётчи психологлар иш 
тажрибасини умумлаштириш шуни кўрсатадики, ўқитувчилар кўпинча психологга қуйидаги 
муаммолар бўйича мурожаат қиладилар: турли фанлар бўйича ўқувчиларнинг 
ўзлаштиришдаги қийинчиликлари, болаларнинг ўқий олмаслиги ва истамаслиги, гуруҳда 
низоли вазиятлар, шахсий педагогик таъсирнинг натижа бермаслиги, ҳар хил ёшдаги 
болаларнинг тенгдошлари оила мулоқати ва болалар жамоасининг шаклланиши, касбий 
малакаларини ошириш йўллари, ўқувчиларнинг қобилиятлари, лаёқатлари, қизиқишларини 
аниқлаш ва ривожлантириш йўллари, ўқувчилар билан касбга йўналтириш ишларини олиб 
бориш.
Болалар психологияси соҳасида психологик маслаҳатлар бериш 60 йилдан кўпроқ вақт ичида чет 
элда ривожланиб бормоқда. Бунга А.Биненннг ишлари асос бўлиб хизмат қилади. Унинг фаолияти соғлом, 
педагогик қаровсиз болаларни тараққиётда нормадан оғишган болалардан ажратиш мақсадида ақлий 
тараққиётни ўлчаш методларини ишлаб чиқишга бағишланган эди.
Ҳозирги вақтда маслаҳат бериш амалиёти бола тарбияси ва психик тараққиётини 
мураккаблаштирадиган қатор нотўғри фикрларнинг кучайганлиги билан дуч келмокда. Улар орасида қатор 


ижтимоий- иқтисодий омилларнинг қарама-қарши таъсир кўрсатиши сезиларли ўрин эгаллайди. Масалан, ота-
оналарнинг, айниқса, оналарнинг ишлаб чиқаришда бандлиги сезиларли ўзгаришларни вужудга келтирмоқда. 
Бундан ташқари, кўпчилик болаларнинг болалар муассасаларида тарбияланиши ота-оналар психологиясида 
маълум маънода ўз изини қолдиради. Ота-оналар ўзларининг функцияларини боғчаларга, кейинчалик 
мактабларга ағдариб қўймоқдалар. Ота-оналарнинг ажралиши бола психикасига катта таъсир кўрсатади. 
Мутахассисларнинг фикрича, оиланинг бузилиши боланинг аҳволини қийинлаштириб қўядиган кучли 
психологик омил бўлиб, унга кўникиш учун болага камида 2 йил керак. Тарбиявий хавфли гуруҳга ёлғиз 
болали оилаларда тарбияланувчи болалар ҳам киради.
Хилма-хил психологик муаммолар манбалари ичида мактаб ҳам муҳим ўрин эгаллайди. Мисол учун 
тиббиёт мезонларига қарaганда мактаб ёшидаги болаларниинг 15-20 фоизи қисқа муддатли ёки доимий 
психотерапияга муҳтожлар. Мактабда кенг тарқалган пcихологик муаммолар жуда кўп: ички ўқув 
мотивациясининг сустлиги, паст ўзлаштириш, ўқитувчилар ва тенгдошлари билан низоли муносабатлар, ўз-
ўзини паст баҳолаш, жамиятга қарама-қарши гуруҳларда иштирок этишга лаёқатлилик ва бошқалар.
Юқорида санаб кўрсатилган муаммоларнинг кўпчилигига шахс ривожланиш босқичларида 
эҳтиёжларни ва чуқур қонуниятларни етарлича ҳисобга олмаслик, барча болаларга бир хил талаб қўйиш, 
уларнинг индивидуал-психологик ва психофизиологик хусусиятларини эътиборга олмаслик сабаб бўлмокда.
Боланинг кўпгина ижобий хусусиятлари, масалан, шеъриятга, математикага, мусиқага ва бошқаларга нисбатан эрта кўринган лаёқатлилик 
ёки умумий психик тараққиётининг жуда олдиндалиги кўпгина психологик ва педагогик муаммоларнинг манбаи бўлиши мумкин.
Амалиётчи психологга ўқувчилар ҳам катталар ва тенгдошлари билан ўзаро муносабатни яхшилаш 
масалалари, ўз-ўзини тарбиялаш, касбий ва шахсий ўз-ўзини билиш, ақлий меҳнат ва хулқ-атвор маданияти ва 
бошқа муаммолар бўйича мурожаат қиладилар.

Download 2,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish