Қобилиятнинг ривожланиши шахснинг таркиб топиши билан узвий уйғунликка
эга бўлиб, инсон камолоти ҳар иккала омилнинг бирикувини талаб қилади.
Истеъдодли ўқувчилар ва талабалар шаклланиши ижтимоий муҳит,
ижтимоий
институтлар, маънавият асослари ҳамда ўзини ўзи намоён этиш, ўзини ўзи кашф
қилиш, ўзини ўзи ривожлантириш асосида амалга ошиши одатий ижтимоий
психологик қонуният тариқасида хизмат қилади.
Қобилият ҳар бир болада ҳар хил соҳага йўналган бўлади. Лекин буни болалар очиқдан-очиқ намоён
қилавермайдилар. Баъзида эса катталарнинг ота-оналар ва ҳаттоки ўқитувчи-мураббийларнинг эътиборсизлиги,
шароит ва имкониятларнинг ноқулайлиги туфайли болаларнинг қизиқишлари ривожланмай қолиб кетади.
Бундай қобилият ҳаммада ҳам бўлавермайди. Истеъдод- талант, ниҳоятда зўр қобилият, бирор соҳада юксак
даражадаги лаёқат. У идрок, тасаввур, тафаккур, хотира, кузатувчанлик бениҳоя ўсганлигида, воқеа-
ҳодисаларнинг янги қирраларини, уларнинг замиридаги мураккаб алоқадорликни кашф этишда кўринади.
Киши билимларни ўзлаштиришини, назарий ва амалий масалаларни ҳал этилиши, ижоди, ўз
билим ва
малакаларни турмушга татбиқ қила билишидан унинг истеъдодини билиш мумкин.
Ривожлантирувчи ўйин дидактик материал билан исталган ҳаракатлар эмас, у мажбурий ўқув
машғулоти усули ҳам эмас. Бу ўзига хос, тўлақонли ва болалар учун етарлича мазмунли фаолият бўлиб, ўз
таъсир мотивлари ва ҳаракат усулларига эга.
Бугунги кунда ривожлантирувчи ўйинларга оид адабиётлар талайгина, бироқ болалар билан
машғулотларнинг муайян дастурини тузишда айрим ўзига хос жиҳатларни эътиборга олиш мақсадга мувофиқ:
Бу жиҳатлар:
- болада катталар билан ҳамкорликдаги фаолиятга эҳтиёж мавжуддиги;.
- мазкур ёш даврининг маълум психик функциялар ва шахсий сифатлар ривожланиши учун
сензитивлиги;
- энг яқин ривожланиш зонаси.
Болалар боғчаси турли ёш гуруҳлари болалари билан ривожлантирувчи машғулотлар мақсад ва
вазифалари анъанавий, болалар қандайдир янги билим ва малакаларни эгаллайдиган машғулотлардаги каби
эмас. Ривожлантирувчи ўйин ва машғулотларнинг мазмуни боланинг психик ривожланишини олдинга суриш,
унинг идроки, диққати, хотираси,
тафаккури, нутқи, ҳаракат соҳаси, ихтиёрий хулқ, атвори, яъни бола
томонидан асл ўқув дастурини муваффақиятли ўзлаштириш асосини ташкил этадиган психик функциялар ва
шахсий сифатларни такомиллаштиришдир.
Ота - оналар ва болалар боғчаси персонали онгига етказиш муҳимки, психолог иши болани ўқитиш
эмас, балки уни ривожлантиришга қаратилган. Бу иш эса анчагина секин кечади ва ижобий натижага
бирданига эришилмайди, балки атрофдагилар учун сезилмасдан, яширин намоён бўлиши ҳам мумкин.
Психолог иши натижалари зоҳирий намоён бўлади, масалан, атрофдагилар хулқ-атворидаги айрим нохуш
шакллар йўқолгани, бола илгари бажара олмаган фаолият турларини бажариш учун қобилиятлар
пайдо
бўлганини сезмайди.
Махсус ўтказилган тадқиқотлардан маълум бўлишича, бошланғич синф ўқувчиларида ёрқин индивидуал фарқларни кўриш мумкин. Бу улар
ўқув фаолиятида кўзга ташланади. Ўқув фаолиятида бошланғич синф ўқувчиларининг умумий ва махсус қобилиятлари биринчи ўринда туради.
Тажриба ўтказилган болаларнинг 80 %ида қандайдир муваффақиятга эришилган. Шундай қилиб, махсус қобилиятларни ўқувчилар индивидуал
фарқларининг асоси сифатида қараб, ўқув-тарбия ишларида уларни ҳисобга олиш зарур. Ўқувчиларнинг шахсий ва психик ривожланишида умумий
махсус қобилиятлар муҳим омил ҳисобланади. Ўқувчи қизиқишлари ва қобилиятларини англаши, уларнинг қанчалик ривожланганлигидан қатъий
назар умуман шахснинг шаклланишига катта таъсир кўрсатади.
Иқтидорли болалар билан ишлашда психологлар иқтидорнинг тузилишини белгилайдиган асосий
омилларни билишлари лозим. Булар қуйидагилар:
умумий интеллектуал ёки ақлий қобилиятларнинг юқори даражаси;
билиш мотивининг доминантлиги - бошқа мотив турларидан устунлиги;
янги предметлар, вазифалар, воқеа-ҳодисаларга дуч келганда, муаммони қўйилиши ва
ечимини
топишда ижодий фаолликнинг намоён бўлиши.
Иқтидорнинг эрта намоён бўлиши икки ёшдан олти ёшгача кузатилади. Бундай болалар икки-уч ёшдан
ўқишга интиладилар, уч-тўрт ёшда ўқишни ва санашни биладилар, беш-олти ёшда сўзларни ва унча катта
бўлмаган жумлаларни ёза оладилар. Мактабгача ёш даврида иқтидорли болалар бошқалардан интеллектнинг
ривожланиш даражаси билан ажралиб турадилар. Ўзларининг жуда фаоллиги, кўплаб савол беришлари,
қизиқувчанлиги, катталардан оладиган маълумотни осон эслаб қолиши ва қайта
айтиб бера олиши билан
бирга, бой тасаввурга эгадирлар. Иқтидорли болалар кўп ҳолларда турли ҳисоб-китобларга қизиқадилар, шеър
ёки эртаклар тўқийдилар, мусиқа асбобларини чаладилар, шахмат ўйнайдилар, расм чизадилар, қўшиқ
айтадилар ва рақсга тушадилар. Етти ёшдан ўн ёшгача бўлган даврда болалар кўп ҳолларда коллекция
йиғишга (маркалар, медаллар, севимли мультфильм ва кино қаҳрамонларининг расмлари ва ҳ.), қоғоз, ёғоч ва
бошқа материаллардан турли предметларнинг лойиҳаларини ясашга қизиқадилар.
Иқтидорли болалар 3 ёшдан 5 ёшгача барча номаълум бўлган нарсаларга ва янгиликларга нисбатан
мустақил равишда жавоб ахтаришда фаоллик кўрсатиб, катталарга турли саволлар берадилар. Бу саволларга