ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ***
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ЯНГИЙЎЛ ТУМАНИ ФЕРМЕР ДЕХҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИ ВА ТОМОРҚА ЕР ЭГАЛАРИ КЕНГАШИ
Тошкент вилояти Янгийўл тумани Гулбахор Ш.Ф.Й. Ш.Рашидов кўчаси 18 уй тел: 0370-606-34-90,91
2021 йил “10”август № 344 Янгийўл тумани Узбекистон Республикаси Фермер, дехкон хужаликлари ва томорка ер эгалари Кенгаши раиси: А.Хайитовга Нусхаси маълумот учун: Тошкент вилояти Фермер, дехкон хужаликлари ва томорка ер эгалари Кенгаши раиси: Р.Косимовга Фермер, дехкон хужаликлари ва томорка ер эгалари Кенгаши иш юритувини янада такомиллаштириш ва кишлок хужалиги корхоналаридан аъзолик бадалларини ундиришда кулайликлар яратиш тугрисида таклиф.
Янгийул тумани Фермер, дехкон хужаликлари ва томорка ер эгалари Кенгаши Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасини 2018 йил 10 августдаги № 645-сонли карорига асосан 2019 йил 1 январдан бошлаб қишлоқ хўжалиги корхоналарида иш юритиш ҳужжатлари Ягона электрон ахборот маркази тизими орқали электрон ҳужжат шаклида тайёрланиши ва электрон рақамли имзо ёрдамида тасдиқланишига тўлиқ ўтилиши курсатилган.
Узбекистон Республикаси Президентини 2018 йил 26 апрел кунги № 3680 –сонли карорига асосан 2018 йил 1 июлдан барча фермер ва деҳқон хўжаликларининг Кенгашга аъзолиги мажбурийлиги курсатилган. Ушбу карорларни ижросини тулик таъминлаш максадида Фермерлар Кенгаши билан фермер хужаликлари уртасида тузилган электрон шартномаларга асосан аъзолик бадалларини ундиришда бир катор тушунмовчиликлар ва нокулайликлар юзага келмокда, шу сабабли Сиздан туманда фаолият курсатаётган фермер хужаликларини фермерлар Кенгашига аъзолик бадалларини ундириш максадида Agroonline.uzтизими оркали Фермер ва дехкон хужаликлар билан узаро солиштирма далолатномаларини электрон куринишда электрон имзо оркали имзолашга ва ушбу далолатномаларга асосан фермер ва дехкон хужаликларини хисоб ракамларига электрон инкасса тулов талабномаларини куйилиши тизимини яратишда амалий ёрдам беришингизни сурайман.
Натижаси: Кишлок хужалиги корхоналари уртасидаги электорон шартномаларга асосан аъзолик бадалини ундириш буйича узаро солиштирма далолатномалар ва инкасса тулов талабномалари электрон ракамли имзо оркали тасдикланиб, Агроонлайн тизими оркали банкларга юборилса кишлок хужалиги корхоналаридан аъзолик бадалини ундиришда фермерлар кенгашига бир катор кулайликлар яратилади кишлок хужалиги корхоналари ( фермер хужаликлари, дехкон хужаликлари ва бошка йуналишдаги хужаликлар) билан аъзолик шартномаларига асосан Агроонлайн тизими оркали куйилган инкасса тулов топширикномалари банк оркали утказилишига муаммо булмайди ва Фермер ва дехкон хужаликлари эгалари томонидан важ ва бахоналарга сабаб булмайди ва аъзолик бадалларини ундиришда 100 % лик натижага эришилади.
Янгийул тумани Фермер, дехкон хужаликлари ва томорка ер эгалари Кенгаши раиси уринбосари(марказ директори): Ш.Сайдаров.