Ишлатилган резина қопқоқларга ишлов бериш.
Ишлатилган резина қопқоқлари янги ҳайдалган тозаланган сувда ювилади, сўнгра 2 маротаба ҳар сафар сувни алмаштириб, тозаланган сувда 20 дақиқадан қайнатилади ва ушбу бобнинг
3.2. бандида кўрсатилтандек стерилланади.
Стерилланган қопқоқлар ѐпиқ биксларда 3 кунгача сақланади, бикс очилгандан сўнг қопқоқлар 24 соат давомида ишлатилиши керак.
Алюмин қалпоқларга ишлов бериш.
Инъекцияга ишлатиладиган ва кўз томчи дориси солинган идишларни оғзини қисиб беркитишга мўлжалланган алюмин қалпоқлар 70°-80°Сгача иситилган, 1-2 % ювиш воситали эритмада 15 дақиқага бўктирилади, сўнг эритма тўкиб ташланади. Алюмин қалпоқлар оқиб турган оддий сувда ювилади ва уларни биксларга жойлаб, қуритиш шкафида 50°-60°Сда қуритилади ва ѐпиқ идишларда (бикс, шиша идиш, ҚОҒОЗ қутиларда) ифлослантирмасдан сақланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |